Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


АГРОТУРИЗМ КЛАСТЕРЛАРИ - ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ БАРҚАРОР



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

АГРОТУРИЗМ КЛАСТЕРЛАРИ - ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ БАРҚАРОР 
РИВОЖЛАНТИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА 
Сайфуллоев Ойбек Олимович 
Бухоро давлат университети
Иқтисодиёт кафедраси таянч докторанти (PhD) 
2019 йилда бошланган коронавирус пандемияси инсоният фаолиятига, турмуш 
даражасига, эхтиёжларига ҳамда эҳтиёжларни қондириш воситалари таркибига ўз 
таъсирини ўтказди. Шу жумладан инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳордиқ чиқаришга 
бўлган эҳтиёжни қондириш борасида ўзгартиришлар киритиш ҳамда туризм ва дам олиш 
жойларини ривожлантиришнинг янги усулларини излаш зарурияти юзага келди. 
Урбанизация даражасининг ошиб бориши, экологиянинг ёмонлашуви ҳамда замонавий 
ҳаётнинг бошқа салбий омиллари шаҳар аҳолисида шаҳарнинг шовқин-суронидан узоқда 
дам олишга бўлган истагини шакллантиради. Ҳозирги вақтда шаҳар аҳолиси аҳолиси 
орасида очиқ ҳавода, табиат қўйнида дам олишга бўлган юқори талаб шаклланган. Бу 
талабни туризмнинг агротуризм йўналишини ўзининг барча шакллари орқали 
таъминлаши мумкин. Қишлоқ жойларида очиқ сайёҳлик жаҳон амалиётида узоқ вақтдан 
бери кенг тарқалган ва ваколатли давлат бошқаруви билан минтақаларнинг алоҳида 
қишлоқ жойлари учун ҳам, умуман давлат учун ҳам аниқ иқтисодий самара беради [2].
Асосий қисм.
Ўзбекистонда агротуризм соҳаси ҳали шаклланиш босқичида. Қишлоқ 
жойларида инфратузилманинг яхши ривожланмаганлиги, агросаноат комплексининг 
аксарият корхоналари томонидан аҳолини иш таъминлаш даражаси юқори эмаслиги каби 
муаммолар мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 
2021 йил 1 июль ҳолатида 34 860,2 минг, шундан қишлоқ аҳолиси сони 17 195,4 минг 
кишини ташкил этади [3]. Ушбу муаммолар бизни қишлоқ аҳолисининг бандлигини 
таъминлаш, даромад манбаларини ҳамда хажмини кўпайтиришнинг янги усул ва 
механизмларни излашга мажбур қилади. Бу муаммоларнинг ечимларидан бири 
минтақаларда агротуризм соҳасини ривожлантириш бўлиши мумкин.
Туризмнинг агротуризм шакли, қишлоқ туризми, экотуризм, спорт туризми, тоғ ва 
экстремал туризм, этник туризм каби муваффақиятли туризм бизнесини юритишнинг бир 
шакли сифатида, атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, қишлоқ жойларида ресурсларни тежаш 
ва кўпайтириш, сайёҳлик ҳудудларининг ижтимоий, маданий ва иқтисодий фаровонлиги 
таъминлашда ҳам устувор аҳамият касб этади.
Ўзбекистон шароитида агротуризм соҳасининг асосий муаммоларидан бири - 
туризм соҳасининг бу соҳасининг яхши тадқиқ қилинмаганлигидир. Туризм соҳасидаги 
фаолиятни тартибга солувчи давлат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ва туризм 
соҳасидаги давлат дастури ҳужжатларида ҳали “агротуризм”, “қишлоқ туризми” 
тушунчаларининг аниқ таърифи келтирилмаган. Aгротуризм фаолиятни ташкил этишнинг 
мавжуд реал мисолларига қарамасдан, Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантириш 
бўйича чора-тадбирлар тизими аниқ шакллантирилмаган ҳамда туризм саноатининг ўзига 
хос соҳаси сифатида агротуризм соҳасида қўлланиладиган стандарт ва қоидалар ишлаб 
чиқилмаган. Шунингдек, ушбу соҳада инвесторларнинг қизиқиши жуда паст ёки соҳанинг 
инвестицион жозибадорлиги етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Аммо, бу ҳолатларни 
соҳага бўлган талабнинг мавжуд эмаслиги билан изоҳлаш ноўрин. Тадқиқотлар 
натижасида бемалол таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон шаҳар аҳолисида қишлоқ 
жойларида саёҳат қилишга бўлган жуда катта қондирилмаган яширин талаб мавжуд. 
Айнан ушбу омиллар агротуризм бизнес сифатида ҳам, ҳудудларни ривожлантириш 
воситаси сифатида ҳам катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатмоқда. Ҳар бир соҳа 
ривожи каби агротуризм соҳаси ривожи ҳам соҳага йўналтирилган инвестициялар 
ҳажмига боғлиқ ҳисобланади. Ўз навбатида соҳага инвестицияларни жалб қилиш 
инвесторлар учун маълум шарт-шароитлар ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни талаб 
қилади. 


80 
Ўзбекистон шароитида агротуризм соҳасини ривожлантириш, соҳани туризмнинг 
асосий йўналишларидан бирига айлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади: 
-
Қишлоқ ҳудудларининг мавжуд туризм ресурслари негизида оилавий бизнес, кичик 
ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, тадбиркорларни 
минтақавий даражада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил этиш; 
-
Қишлоқ жойларда дам олишни ташкил этишга қаратилган маданий-тарихий 
мажмуалар ва агротуризмнинг йирик ва кичик ихтисослаштирилган объектларини 
яратиш; 
-
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, сайёҳлар учун турар жойларни ўз 
ичига олган, қишлоқ маданий ҳаётини акс эттирувчи, зарур инфратузилмага эга бўлган 
кўп функцияли "Агротуризм кластерлари" ни давлат, хусусий ва аралаш мулк шакллари 
негизида ташкил этиш. Ушбу шакл ҳозирги кунга қадар давлат томонидан зарур қўллаб-
қувватлашга эга бўлмаган агротуризм соҳаси учун зарур ҳисобланиб, йирик 
инвесторларнинг катта қизиқишига сабаб бўлиши мумкин. 
Маркетинг, брендинг, агротуризмни реклама қилиш ва унинг ривожланиши билан 
боғлиқ бошқа масалалар стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳар бир вилоятда (туманда) 
ваколатга эга бўлган агротуризм кластерларининг тузилиши агротуризм соҳаси ривожи 
хизмат қилади. Ушбу кластерлар ҳудудлардаги қишлоқ жойлари географик жойлашуви 
жиҳатидан маъқул ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқиш, 
маданият, илм-фан, таълим ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва унга алоқадор 
соҳаларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун стратегик аҳамият касб этади. 
Агротуризм кластерлари қуйидаги фаолият турларини амалга ошириши мумкин: 
-
Туризм операторлари б 
илан ҳамкорликда қишлоқ туризми соҳасида сайёҳлик 
йўналишларини ишлаб чиқиш; 
-
Соҳага оид комплекс сайёҳлик маҳсулотини ишлаб чиқиш ва уни янада 
ривожлантириш; 
-
Тегишли 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорликда 
агротуризм 
соҳасини 
ривожлантиришнинг минтақавий ва маҳаллий дастурлари ишлаб чиқиш; 
-
Агротуризм соҳасида маркетинг, брендинг, реклама стратегияларини ишлаб чиқиш 
ва амалга ошириш; 
-
Агротуризм фаолиятига оид кўргазма-ярмаркалар, очиқ эшиклар куни ва бошқа 
сайёҳларни жалб этишга хизмат қиладиган тадбирларни амалга ошириш. 
Хулоса.
Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, агротуризм кластери кичик ва ўрта 
бизнесни қўллаб-қувватлаш учун самарали механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Кластерларда турли хилдаги агротуризм фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг 
бирлашуви мазкур корхоналарнинг бозор капиталлашувини ҳамда мавжуд ва потенциал 
бизнес ҳамкорлар томонидан кичик ва ўрта бизнес вакилларига бўлган қизиқишни 
оширишга ва ишончни кучайтиришга, натижада кластер иштирокчиларининг умумий 
рақобатдошлигини оширишга ёрдам беради. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Киянова Л. Д., Миронова О. А. Формирование региональных агротуристических 
кластеров как инструмент обеспечения устойчивого развития сельских территорий 
//Региональная экономика и управление: электронный научный журнал. – 2018. – №. 3 
(55). – С. 6. 
2. Косенчук, О. В., Блинов, О. А., Новиков, Ю. И., & Рабканова, М. А. Понятие 
агротуризма в теории и практике управления сельскими территориями // Современные 
проблемы науки и образования. – 2015 (2-2). – C. 387-387. 
3. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларидан 
фойдаланилди.

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish