Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


ҚОРАМОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
ҚОРАМОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ 
Балташев Журсинбай Муратбаевич 
Қорақалпоқ Давлат Университети 
«Иқтисодиёт» кафедраси таянч докторанти 
Бугунги кунда қорамолчилик тармоғи ривожланишида бир қатор муам-молар 
мавжуд. Булар, йирик чорвачилик фермаларида чорва бош сонининг камлиги, чорва бош 
сони билан унга озуқа етиштиришдаги камчилик ва но-мутаносибликлар, тармоқнинг 
илмий-техник ривожланиш ва замонавий тех-ника воситалари билан таъминланишдан 
орқада қолиши, тармоқда ишлаб чи-қарилган маҳсулотлар ҳамда АСМнинг бошқа 
тармоқларидаги товарлар нархлари ўртасидаги тафовутлар ва бошқалар. Шунинг учун 
ҳам, бизнинг фикримизча, қорамолчиликни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-
иқтисодий 
механизмини 
такомиллаштириш 
жараёнида 
истиқболда 
қуйидаги 
муаммоларни бартараф этишга устувор аҳамият қаратиш керак: 
«Самарадорлик» умумлаштирувчи универсал тушунча бўлиб, биринчидан, ҳаракат 
ёки ишнинг натижавийлиги, иккинчидан, ушбу ҳаракатни ёки ишни бажариш якунида 
олинган натижани унга эришиш учун сарфланган харажатга нисбатан ўзгариш 
даражасини ифодалайди. Таъкидлаш лозимки, фақат натижавийлик самарадорликни ҳар 
томонлама характерлаш имконини бермайди, чунки эришилган натижа салбий бўлиши 
ҳам мумкин. Шунинг учун самарадорликка фақатгина, юқорида қайд этилганидек, иш ва 
ҳаракат натижаси ва харажати ўртасидаги фарқнинг ижобий ёки салбий миқдори 
(массаси)ни акс эттирувчи у ёки бу кўрсаткич ёрдамида баҳо бериш лозим.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги деганда 
биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олинаётган ижобий 
иқтисодий натижалар тушунилмоғи керак. Лекин, бу ерда даставвал “иқтисодий 
самарадорлик” ва “самарадорлик” тушунчалари ўртасидаги фарқли жиҳатларни ажратиб 
олиш муҳим ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, “самарадорлик” “иқтисодий 
самарадорлик” тушунчасига нисбатан кенгроқ маъно ва таркибий тузилишга эга. Яъни, у 


45 
нафақат “иқтисодий самарадорлик”ни, балки маҳсулот(хизмат) ишлаб чиқариш жараёнида 
унинг пировард натижаларига таъсир кўрсатувчи барча омиллар, ресурслар, чора-
тадбирлар самарадорлигини ҳам назарда тутади. Иқтисодий самардорлик эса ишлаб 
чиқариш воситалари ва жонли меҳнатни қўллашдан олинадиган пировард самарани, 
сарфланган жами маблағлар қайтимида кўрилади, яъни барча харажатлар билан олинган 
натижалар ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.
Шунингдек, самарадорлик ва самара категорияларининг алоҳидалик ва ўзаро 
боғлиқлик тамойилларини ҳисобга олиш лозим бўлиб, бу ўз навбатида уларни 
ифодаловчи кўрсаткичларни ўзаро фарқлаш имкониятини беради. Маълумки, самарани 
аниқлашда мутлоқ кўрсаткичлар тизими, самарадорликни аниқлашда эса нисбий 
кўрсаткичлар тизими асос бўлиб хизмат қилади. Жумладан, самарани ишлаб чиқариш 
жараёнида амалга оширила-диган у ёки бу чора-тадбирлар натижаси, оқибати сифатида 
ҳам талқин қилиш мумкин. Масалан, “чорва моллари озуқаси сифатини яхшилашдан 
олинадиган самара бир сигирдан соғиб олинган сутнинг ёки қўшимча вазннинг 
ортишидир” [1]. 
Иқтисодиётда иқтисодий самарадорлик билан иқтисодий ўсишни адаш-тириб 
юбормаслик керак, чунки иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш ресурслари 
ҳажмини ошириш тушунилади. Яъни, кенгроқ маънода иқтисодий ўсиш ижтимоий 
маҳсулот, миллий даромад ва инвестициялар ҳажмининг, меҳнат унумдорлиги даражаси, 
аҳоли даромадлари ва бошқаларнинг ўсишида ўз ифодасини топади. 
Самарадорлик мезони хусусида ҳам ягона фикр мавжуд эмас. Масалан, аксарият 
иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича, иқтисодий самарадорликни аниқлашда қайсидир 
битта мезондан эмас, балки мезон ва кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур. Олиб 
борган таҳлилларимизга асосан, улар томонидан таклиф этилган қуйидаги мезон ва 
кўрсаткичларни, яъни ишлаб чиқариш самарадорлиги мезонларига ялпи ички 
маҳсулотнинг харажатларга нисбати, миллий даромаднинг харажатларга нисбати, якуний 
маҳсулотнинг харажатларга нисбати, истеъмол фондининг харажатларга нисбати, миллий 
бойликнинг харажатларга нисбати, иш хақининг зарурий маҳсулотларга нисбати, ялпи 
ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ресурсларига нисбати, миллий даромаднинг 
ресурсларга нисбати, якуний маҳсулотнинг ресурсларга нисбатини келтириб ўтиш 
мумкин. Бу ерда эътиборга молик жиҳати шундаки, иқтисодий самарадорликнинг асосий 
меъзонларини аниқлашда иккита оқим мажуд бўлиб, уларнинг биринчиси “харажат”лар, 
иккинчиси эса “ресурс”лар концепсиясига мос келади.
А.Ўлмасов, А.Вахобовлар “самарадорлик ресурслар сарфлари билан ишлаб 
чиқаришдан олинган натижанинг таққосланишини билдиради, яъни бу нима сарфлаб 
нимага эришилганини кўрсатади” деб таъриф беришган ва уни қуйидаги формула 
ёрдамида ҳисоблашни таклиф қилишган [2].
𝑺 =
𝑴𝒒
𝑹𝒔

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish