207
доллар тўғри келди. АҚШ Конгресси томонидан дастурларни молиялаштириш учун 2009
йилда 54 млрд. доллар, 2010 йилда 60 млрд. доллар маблағ
ажратилди
1
.
Канаданинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тажрибаси ҳам
диққатга сазавордир. 2016 йилги дунё мамлакатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги
рейтингида Канада 7-поғонани эгаллаган. 1998 йилда “Канаданинг озиқ-овқат
хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилиб, амалга оширилиб келинмоқда.
Бу режага мувофиқ ҳукумат идоралари ва жамоат ташкилотларининг озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш борасида жаҳон ҳамжамиятининг фаолиятида иштирок
этишининг аниқ чора-тадбирлари белгиланган
2
.
Канадада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг
долзарблиги шу билан
изоҳланадики, унинг аҳолисининг 10% (3 миллиондан ортиқ киши) паст даражада
даромад олади. Шунингдек, ҳар ўнинчи 6 ёшгача боласи
бор оилалар етарли даражада
озиқ-овқат билан таъминланмаган. Оилалар умумий сонининг 8 фоизга яқини, яъни 800
мингта оила озиқ-овқат хавфсизлиги даражасидан паст даражада яшайди. Аҳолининг 2/3
қисми вазн бўйича муаммоларга эга. Мамлакатнинг туб ерли аҳолисининг катта қисми
узоқ территорияларда яшашади ва соғлом ҳамда қиммат бўлмаган озиқ-овқат
маҳсулотларини олиш имкониятларига эга эмас
3
. Шунинг учун Канада давлат
сиёсатининг устувор йўналишларидан бири мамлакатнинг
шимолидаги ва арктика
ҳудудларида яшовчи аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни қўллаб-қувватлашдан
иборатдир. 2007 йилда ҳукумат “Канаданинг шимолий стратегияси” номли беш йиллик
дастур қабул қилиб амалга оширган. Мазкур дастур асосида узоқ аҳоли пункларида
яшовчи кишилар учун озиқ-овқат буюртмалари учун давлат субсидиялари берилган.
Мазкур имтиёздан
мамлакатнинг Юкон, Шимолий-ғарбий ва Нунавит ҳудудларининг
ҳамда мамлакатнинг шимолий қисмидаги бошқа аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли
фойдаланади
4
.
Канадада кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида
ойига 900 доллардан кам даромад олувчи кишилар солиқлардан озод қилинган
5
. Бу билан
уларнинг озиқ-овқат билан таъминланишларига имкон яратилади.
ЕИ мамлакатларининг аграр сиёсатининг бош мақсади ички озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Бу сиёсат ўтган асрнинг ўрталаридан бошланган
эди. 1950 йиллардан 1970 йилларнинг ўрталаригача бўлган даврда Ғарбий Европа
мамлакатларида ўзини ўзи озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчиларига техника харид қилиш, қурилиш ва қайта жиҳозлашга тўғридан-
тўғри субсидиялаш амалга оширилган. Бу сиёсат натижасида озиқ-овқат билан тўлиқ
таъминланишга эришилган.
Фойдаланган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатнинг озиқ-овқат
хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил16 январдаги
ПФ-5303-сонли Фармони.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ 2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва
гўшт-сут маҳсулотларининг хомашё
базасини янада ривожлантириш, уларни қайта
1
Ускова Т.В.
Продовольственная безопасность региона //
https://econ.wikireading.ru/4505
2
Строков С.Н. Механизмы обеспечения внутренной продовольственной безопасности Канады/ С.Н. Строков//
Никоновские чтения. – 2014. – №19. – С.331-332.
3
Продовольственная и сельскохозяйственная организация ООН (ФАО): официальный сайт [электронный ресурс] –
Режим доступа: http://www. fao.org (дата обращение: 28.10. 2018).
4
Строков С.Н. Механизмы обеспечения внутренной продовольственной безопасности Канады/ С.Н. Строков//
Никоновские чтения.- 2014.-№19. – С.331-332.
5
Абзалбек М.С. Мировой опыт обеспечения продовольственной безопасности и его использования в Казахстане//
Московский экономический журнал. №1. 2017. – С.106.
208
ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сонли Қарори.
4.Абулқосимов Ҳ.П., Расулов Т.С. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш йўллари. Рисола. – Т.,”Fan va texnologia”, 2015. –88 бет.
5.Шагайда Н.И., Узун В.Я. Продовольственная безопасность в России: мониторинг,
тенденции и угрозы.-М.: Издательский дом “Дело”, РАНХ и ГС при Президенте РФ, 2015.
– 110 с.
6. http://www. uzland.uz.
7. www.economyta-culty.uz. – Экономика Узбекистана
Do'stlaringiz bilan baham: