Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ 
СОҲАСИДА МУЛКЧИЛИК ВА БОШҚАРУВ ШАКЛЛАРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
Алимова Муниса Юлчиевна,
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси ассистенти, ҚаМИИ 
Равшанов Хуршид Холиқбердиевич, 
“Иқтисодиёт” факультети 2-босқич магистранти
Ўзбекистон Республикасида етиштирилган мева, сабзавот ва узум маҳсулотларнинг 
сифати, истеъмол қиймати узоқ йиллар давомида хорижий мамлакатлар бозорларида жуда 
қадрланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда 
ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, 
пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт 
қилинди”.
1
МДҲ ичида Ўзбекистон боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва узумчилик 
ҳамда улардан қайта ишланган товарларни тайёрлаш бўйича юқори ўринларни эгаллайди. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ярмиси Ўзбекистон аҳолисини истеъмол талабани 
қоплайди, қолган катта миқдордаги маҳсулотлар республикамиздан ташқарига экспорт 
қилинади, ҳамда, уларнинг бир қисми консерва саноати орқали қуритилади, турли 
ассортиментдаги сабзавот консервалари, болалар таомлари, вино, ароқ ва коньяк 
маҳсулотлари ҳамда захирада сақлаш учун йўналтирилади. 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида боғдорчилик, сабзовотчилик, полизчилик ва узум 
етиштиришни янада ривожлантириш, товар ишлаб чиқаришни интенсификациялаш, 
экспорт потенциалини кенгаштириш билан бир қаторда импорт ўрнини босувчи товарлар 
ишлаб чиқарилишини амалга оширилади. Мамлакатимизда ташқи бозорларга харидоргир 
ва рақобатбардош бўлган ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт 
қилиш, унинг ҳажмини ва экспорт географиясини кенгайтириш бугунги кунда долзарб 
масала бўлиб қолмоқда. 2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистондан қиймати 133,8 
млн.АҚШ долларига тенг бўлган 218,0 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт 
қилинган.Уч ойлик экспорт қийматида мева ва резаворлар 28,8 минг тонна, қуритилган 
мева ва резаворлар 18,8 минг тонна, сабзавотлар 163,7 минг тонна, қалампир 4,3 минг 
тонна, узум 2 минг тонна, майиз 11,6 минг тонна, ерёнғоқ 7,3 минг тонна, тарвуз-қовун 
309,8 тоннани ташкил этади.
2
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятидан янада тўлиқ ва 
самарали фойдаланиш, жаҳон бозорларини маркетинг жиҳатдан чуқур тадқиқ қилиш 
асосида ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош янги ва қайта ишланган мева-
сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги 
кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4239-сонли Қарори. 
2
https://ufia.uz/archives/date/2021/04 


178 
шунингдек, маҳсулотларни экспортга чиқаришнинг замонавий талабларга мос савдо-
логистика инфратузилмасини жадал ривожлантириш мақсадида: 
«Ўзбекозиқ-овқатхолдинг» ХК таркибида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот 
маҳсулотларини экспорт қилувчи акциядорлик жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган 
«Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этилиши мамлакатимизда ушбу 
маҳсулотларни ягона ва тизимили халқаро андозаларга мос экспортини ташкил қилиш 
имконини бермоқда. 
Аҳоли сонининг ортиб бориши билан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни 
ортиб бориши ва уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ер ва сув ресурсларини 
тақчиллигини эътиборга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга 
бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш давр тақозосига айланиб бормоқда. Жаҳон 
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги коньюнктура кескин ўзгаришлари 
оқибатида вужудга келган йўқотишлар ва баҳони кескин кўтарилиши ҳамда 
тақчилликлардан келиб чиққан сабоқларга асосланиб, қисқа муддатли тренд ўзгаришлар 
асосида глобал қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари бозори тенденцион 
ўзгаришларини таъминлаш бефойдалиги аниқланди. 
Сўнгги йилларда давлатлар иқтисодиётини ривожланиши учун муҳим аҳамият касб 
этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини юқори суръатларда ўсиб бориши ва уни 
аксарият ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида катта наф кўриши кўзда тутилган 
бўлсада, амалда ривожланган Голландия, Германия, АҚШ ва Шарқий Европа давлатлари 
каби давлатларда катта фойда кўриши кузатилмоқда. Бунда, биринчидан қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқишда замонавий технологияларни жорий этишга 
давлат томонидан катта субсидиялар ажратилиши бўлса, иккинчи томондан, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда соҳага чакана савдо супермаркетлари билан 
ҳамкорликда ишлаш эвазига харажатларни камайтиришга сабаб бўлди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини охирги ўттиз йиллар ичида таркиби 
юқори биологик қийматга эга бўлган чорва, ёғ-мой маҳсулотларидан ташқари 
боғдорчилик маҳсулотлари томонга кескин ўзгариб бориши мамлакатимизда олиб 
борилаётган ислоҳотларни ривожланган мамлакатлар мева-сабзавотлар ишлаб 
чиқаришида тенденцион ўзгаришларига ўхшашлик аломатларини борлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистонда ҳар йили дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларига 180 дан ортиқ турдаги 
сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт 
қилмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти георафиясини кенгайтириш масаласида 
―Ўзбек-озиқ-овқатхолдинг ХК ва ―Ўзагроэкспорт АЖ билан боғлиқ бўлган муаммолар 
хал қилинди ва эндиликда Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлар билан боғлиқ 
бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти жараёнини тартибга солувчи халқаро 
ташкилий, ҳуқуқий ва фитосанитария масаласи бўйича давлатлар ўртасида икки ва ундан 
ортиқ томонлама ҳукуматлараро келишувларга асосланган муаммоларни хал қилишга 
киришилди. Ушбу муаммоларни хал қилиш қуйидаги ишларни босқичма-босқич амалга 
оширишни кўзда тутади, яъни: 
- мева-сабзавот экспортини кенгайтириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-ҳуқуқий 
масалаларни хал қилиш; 
- давлатлараро фитосанитария келишувлари ва карантин масаласи; 
- экспорт ҳажмини ва географиясини кенгайтириш бўйича тадбирларни белгилаш 
каби масалаларни кўзда тутади. Мева-сабзавот экспорти географисини кенгайтириш 
масаласи халқаро ҳукуматлараро иқтисодий келишувлар ва бир неча вазирлик ҳамда 
идоралар ўртасида музокаролар асосида хал бўладиган вазифа бўлиб, уни 
мувофиқлаштириш учун тааллуқли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида ушбу 
масала юзасидан келишувларни ―Махсус комиссия‖ асосида хал қилишни талаб этади. 
Буни амалга ошириш учун аввало қуйидаги: ташкилий, ҳуқуқий, фитосанитария 
келишувлари ва экспортнинг географисини кенгайтириш масалаларини хал этиш лозим. 


179 
Мева-сабзавотлар экспортини фитосанитария карантини ва стандартлаштириш ва 
сертификатлаштириш масаласида: 
- экспорт географиясини кенгайтириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш 
учун Давлат фитосанитария инспекцияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари 
экспортини перспектив давлатларга (Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, Кореа, 
Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Австралия, 
Шимолий Африка, Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларидаги давлатлар) йўналтириш 
учун аввало улар билан Фитосанитария масаласи бўйича икки томон, яъни экспортёр ва 
импортёр давлатлар ўртасида фитосанитария объекти, карантин зоналари бўйича келишув 
шартномалари имзолашини ташкиллаштирш; 
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги 
Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси мамлакатимиз мева-сабзавот 
маҳсулотлари экспорти учун перспектив бўлган давлатлар билан ўсимлик маҳсулотлари 
экспорти ва импорти бўйича фитосанитария келушувларини аниқ белгиланган график 
асосида узлуксиз (муддати тугашининг олдини олиб, олдиндан қайта тузиб бориш шарти 
билан) тузиб бориши; 
- Ўзбекистон Республикаси ―Ўзстандарт агентлигига мева-сабзавот маҳсулотларини 
экспорти бўйича перспектив давлатлар (Халқаро ―ISO22000:2005, ―FSSC 22000 ва 
Европа бозорлари учун қишлоқ хўжалиги амалиёти ―Globаl GAP) стандартлари 
талабларига мувофиқликни солиштириб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва 
миллий стандарт талабларини уларга уйғунлаштириш; 
- мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилинаётган давлатлар эстетик ва гигиена 
талаби асосида маркировкалаш ва кодлаштириш; 
- маҳсулот таркибидаги заҳарли моддалар қолдиғини Республика давлат санитария-
эпидемиология назорат маркази томонидан экспорт қилинаётган давлатлар талаби 
асосида келишув шартномаларини тузган ҳолда, санитария назорати тартибларини олиб 
боришни ташкил этиш; 
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги 
Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига фитосанитар сертификатларни 
беришда экспортёр корхоналарга ―ягона дарча усулини қўллаган ҳолда вазифалар 
юклатилиши 
керак. 
Мева-сабзавот 
маҳсулотларини 
экспорти 
георафиясини 
кенгайтиришда: 
Маълумки, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти георафиясини кенгайтириш 
масаласи, асосан, 2 йўналишни қамраб олади: ҳўл мева экспорти ва қайта ишланган мева-
сабзавоти маҳсулотлари экспортини қамраб олади. Жаҳон бозорида ҳўл ва қайта 
ишланган мева маҳсулотлари экспортини географик тарқалишини мақсадли 
сегментларини ўрганиб, салоҳиятли бозор бўйича маҳсулотларни позициялаш 
(жойлаштириш) бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш ва уни ўрта ва узоқ давр 
учун стратегиясини ишлаб чиқишдан, ҳўл мева маҳсулотлари экспорти йўналишлари 
бўйича сотиш картасини тузиш ва у асосида экспорт кенгайиши ва камайиши 
мониторингини олиб бориш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ассортиментини 
кенгайтириш учун замонавий тара, қадоқлаш ва белгиловчи (маркировка) 
технологияларини мамлакатимизга олиб кириш ва 5 йил мобайнида фойдаланишда 
молиявий, божхона ва солиқлар масаласида имтиёзлар бериш (молиявий ресурлар ва банк 
кредитлари беришда) ва рағбатлантириш ҳамда унга халқаро донорлар маблағлари ҳамда 
инвестицияларни жалб этишдан иборат. 
Ушбу таклифлар асосида мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт 
салоҳиятини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва 
қарорларини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларида қўйилган мамлакатмиз экспорт 
салоҳиятини ошириш билан боғлиқ вазифаларни хал қилиш имконини беради. 


180 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish