Йўналиши ўқув режаси ва дастури асосида тайёрланди


миллий ахборот-ҳисоблаш тўрини яратиш; 



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/130
Sana26.06.2022
Hajmi4,7 Mb.
#706617
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130
Bog'liq
1 PDFsam 4.2-informatika

 
миллий ахборот-ҳисоблаш тўрини яратиш;

 
ахборотларга товар сифатида ёндашишнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва 
меъёрий ҳужжатларини юритиш;

 
ахборотларни қайта ишлашнинг жаҳон стандартларига риоя қилиш;

 
информатика 
индустриясини 
мужассамлаштириш 
ва 
ривожлантириш;

 
ахборотлар технологияси соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни 
рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

 
информатика воситалари фойдаланувчиларини тайёрлаш тизимини 
мувофиқлаштириш.
Концепциянинг асосий қоидалари ҳисобга олинган «Ўзбекистон 
Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. У уч 
мақсадли дастурни ўз ичига олади:


50 

 
миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғи;

 
ЭҲМни математик ва дастурий таъминлаш;

 
шахсий компьютер.
Мазкур дастурда вазирлик ва маҳкама ахборот тармоқлари, миллий 
ахборот - ҳисоблаш тармоғини яратиш, компьютер ва ҳисоблаш техникаси 
воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ахборот 
технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, 
ҳужжатлаштиришнинг меъёрий – услубий ва ҳуқуқий тизимини яратиш ва 
бошқалар жой олган.
Бунинг ёрқин далили сифатида 1997 йил 29 августда қабул қилинган 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни, Ўзбекистон Респбликаси Олий 
Мажлисининг иккинчи чақириқ V сессиясида биринчи Президент 
И.Каримов кўтарган масалалар юзасидан 2001 йил 23 майда Вазирлар 
махкамасининг 
«2001-2005 
йилларда 
компьютер 
ва 
ахборот 
технологияларини ривожлантириш, «Интернет»нинг халқаро ахборот 
тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни 
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини ва 2001 йилнинг 
май ойида Республикамизда биринчи марта ўтказилган Интернет 
фестивалини айтиб ўтиш мумкин.
Юқоридаги қарорни амалга ошириш мақсадида кўплаб ишлар амалга 
оширилди ва яна бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Иқтисодий кибернетикани ривожлантиришда академик С.С.Ғуломов 
бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар олиб бораётган изланишлар диққатга 
сазовордир. Зеро, академик В.Қ.Қобулов айтганидек «Иқтисодий 
кибернетика – машина технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий – 
иқтисодий жараёнларни ўрганадиган янги фанга айланмоқда».
Бугунги кунда таълим сохасида бир қатор муаммолар мавжуд. 
Айниқса, техника ривожланган бу давр ўкувчилари рақамли дунё 
ахолисидир. Энди уларга одатий таълим ресурсларидан фойдаланиш унча 
қизиқмас. 
Америкалик 
психолог 
Пренски 
таълимга 
янги 
“рақамли 
абороген(аҳоли)” атамасини киритди. “Рақамли абороген” ва “рақамли 
иммигрант” тушунчаларини фанга кириб келишини, бевосита 2001 йилда 
ўз ишларида “Digital Natives”, “Digital Immigrants” тушунчаларидан 
фойдаланган Марк Пренски номи билан боғлаш ўринлидир. Марк Пренски 
- бутун дунёга танилган машхур ёзувчи, оратор, таълим соҳасидаги 
маслаҳатчи ва психологлардан бири. Унинг фикрига кўра, бугунги кун 
таълим олувчилари тубдан ўзгарди. Улар ўз нутқини, кийинишини, услуб 
ва безакларини аввалгидек секин асталик билан ўзгартирмайдилар. Балки 


51 
шундай “портлаш” каби воқеалар юз берадики, бунда ўтган хаётга умуман 
қайтиш имконияти қолмайди. Лекин аҳолининг айрим қисми рақамли 
дунёда 
туғилмаган, 
улар 
туғилганларида 
рақамли 
технология 
ривожланмаган давр инсонларидир. Улар ҳам Интернетнинг ҳар қандай 
янгиликларини кўриб, ўрганиб фойдаланишлари мумкин, лекин улар 
“рақамли абороген” бўлмаган қатлам бўлиб, уларни “рақамли 
иммигрантлар” деб аташди. Демак, аҳоли қатламининг бундай иккига 
бўлиниши ўзаро авлодлар орасида тушунмовчиликлар келиб чиқишига 
замин яратади. 
 
Бу воқеаларнинг барчаси 20 асрнинг охирги 10 йиллигида рақамли 
технологиянинг тезлик билан ёйилиши оқибатида содир бўлди. Бугунги 
таълим олувчилар деганда нафақат янги рақамли технология даврида 
туғилган, балки атрофини компьютер, комютер видеўйинлари, мобиль 
тельефон алоқалари, рақамли мусиқа плаерлари ва бошқа шунга ўхшаш 
технологиянинг бошқа “ўйинчоқлари” ўраб олган ўқувчилар тушунилади. 
Хўш, таълим берувчи “Рақамли иммигрант” га “рақамли абороген” 
нималарни ўргата олади? 
Турли хил авлод одамлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлашни, мослашувчанликни; 
Ўз ҳаётларини қийматли бўлишини таъминлашни; 
Тезкор қарор қабул қилишни оргатадилар. 
“Рақамли иммигрантлар” таълим бериш жараёнида қандай тарбиявий 
хислатларни рақамли аборогенларга ўргата олади? 
Мақсадга тезкор усулда эришишни; 
Катта ҳажмдаги нарсаларни яратишда диққатни жамлаш ва мақсадга тўғри йўналтириш; 
Мавжуд институтларни қайтадан мақсадларини кўриб чиқиш ва уларни натижага тўғри 
йўналтиришни ўргатадилар. 
Бу икки авлод нафақат қизиқишлари, дунёқараши, балки характерлари бўйича ҳам ўзаро 
фарқ қиладилар. 
Рақамли иммигрантларга хос бўлган хусусиятлар: пассив, ҳар бир 
ҳаракати мақсадга йўналтирилган, узоқ ўйлайдиган, диққатли, якка 
тартибда ишлаш ва қарор қабул қилишни хуш кўради. 


52 
Рақамли аборогенларга хос бўлган хусусиятлар: фаолликни ёқтиради, 
қувноқ, тарқоқ фикрли, тез фикрини алмаштиради, қарорларни тезкор 
қабул қилувчи, кўп вазифалиликни ҳуш кўрадилар. 
Демак, информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда 
янги давр бошланди. Бунда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари билан бирга 
уларнинг рақамли дунё аҳолиси эканлигини ҳам ҳисобга олиш тавсия 
этилади.

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish