53
Ҳозирги даврда реал шарт-шароит шундан иборатки, Ўзбекистон
Республикаси таълим тизимини ахборотлашган аср эҳтиёжларига
мослаштирмаликнинг иложи йўқ. Ушбу масалага «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури»да ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг иккинчи
босқичида (2001-2005 йиллар ) ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли
адабиётлар ва илғор
педагогик, шу жумладан, ахборот технологиялари
билан таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштиришни амалга
ошириш вазифаси қўйилган эди. Ҳозирги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурини рўёбга чиқаришнинг учинчи босқичи амалга иширмоқда.
Информатика ва ахборот технологиялари ўқув предмети сифатида
информатика фани ва унинг ривожи билан узвий боғлиқ. Шунинг учун
информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш
методикаси биринчи
навбатда информатика фанининг методологиясига асосланади. Ўзининг
хулосаларида у таълим ва тарбиянинг умумий тамойилларига таянади.
Маълумки, ушбу тамойиллар педагогика ва дидактика томонидан ишлаб
чиқилади. Бундан ташқари информатика ва ахборот технологияларини
ўқитиш методикаси физиология ва психология фани томонидан ўргатилган
қонуниятлардан ҳам бевосита фойдаланади.
Таълим ва тарбиянинг умумий мақсадларидан информатика ва
ахборот технологияларининг фан сифатида ўзига хослиги, унинг
замонавий фанлар тизимида тутган ўрни ва ролидан, ҳозирги
жамият
ҳаётидаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ўқитишнинг мақсадларини
қуйидагича белгилаш мумкин:
ўқувчиларда компьютер саводхонлигини шакллантириш;
ўқувчиларда
ахборотга ишлов бериш, узатиш ва ундан
фойдаланиш жараёнлари ҳақидаги билимлар асосларини мустахкам ва
онгли ўзлаштириб олишларини таъминлаш;
ўқувчиларга
дунёнинг
замонавий-илмий
кўринишини
шакллантиришда ахборот жараёнларининг аҳамиятини,
жамиятнинг
ривожида ахборот ва коммуникацион технологияларнинг ролини очиб
бериш;
ҳаётида компьютерлардан онгли ва рационал фойдаланиш
кўникмаларини шакллантириш;
Информатика ва ахборот технологиялари предметининг педагогик
функциялари инсоннинг умумий таълим олишидаги асосий вазифаларини
ҳал этишдаги қўшадиган ўзига ҳос қиссаси билан аниқланади.
1.
Ўқувчилар томонидан информатика ва ахборот технологиялари
асосларини эгаллаш ва уларни тафаккурини ривожлантириш. Бу
вазифа
54
информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиси олдида турган
биринчи вазифадир.
2.
Илмий дунёқараш асосларини шакллантириш. Бу муҳим вазифани
ҳал этишда бутун педагогик жамоа барча ўқув предметларини ўқитиш
жараёнида иштирок этади.
3.
Миллий мафкура руҳида тарбиялаш.
4.
Ўқувчиларни амалий фаолиятга, меҳнатга, таълим олишни давом
эттиришга тайёрлаш.
Юқоридаги масалалардан ҳеч бири бошқаларидан ажратилган ҳолда,
алоҳида ҳал этилмаслиги лозим. Улар бир
бутунликда бир-бири билан
чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўқувчилар томонидан
информатика асосларини мустаҳкам эгаллашлари асосидагина уларнинг
тафаккурини тарбиялаш ва илмий дунёқараш асосларини яратиш мумкин.
Иккинчи
томондан,
мантиқий
фикрлашга
ўргатиш
билангина,
ўқувчиларнинг информатика ва ахборот технологияларини фан сифатида
унинг ўзига хос томонларини чуқур тушунишларига эришиш мумкин.
Бундан ташқари информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш
жараёнида амалий фаолиятга тайёрлаш вазифасини тўғри ҳал этишга
эришиш учун курсининг илмийлигини ошириш лозим. Фақатгина тўғри ва
чуқур хулосалар қила олсагина, ўқувчилар ҳар
бир масалани ечишга
танқидий ва ижодий ёндаша оладилар, янги муаммолар олдида ўзларини
йўқотиб қўймайдилар ва турли шарт-шароитларда унумли фаолият кўрсата
оладилар. Шунингдек, амалий иш ўқувчиларнинг дунёқарашини ошириши
ва уни янги фактлар билан бойитиши билан бир қаторда, информатика ва
ахборот технологияларидан билим даражаларини оширади, чуқур, тўлиқ ва
мустаҳкам бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: