Йўналиши ўқув режаси ва дастури асосида тайёрланди



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/130
Sana26.06.2022
Hajmi4,7 Mb.
#706617
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130
Bog'liq
1 PDFsam 4.2-informatika

5-шарт
. “
Компьютер қурилмалари макетини ясаш ва унинг 
вазифасини изоҳлаб бериш
”топшириғи берилади.
 
 
 
Назорат саволлари 
1.Информатика ва ахборот технологиялари фанидан синфдан ва 
мактабдан ташқари машғулотлар ўтказиш тартиби ва мазмуни. 
2. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тўгараклар ва 
кечалар, олимлар билан учрашувлар, мусобақалар, олимпиадалар, 
“Билимлар беллашуви” танлови, викториналар, эскурсияларни ташкил 
қилиш.
3. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тўгараклар ва 
кечалар, олимлар билан учрашувлар, мусобақалар, олимпиадалар, 
“Билимлар 
беллашуви” 
танлови, 
викториналар, 
эскурсияларни 
ўтказишнинг моҳияти. 
 
10-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ: 
Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда 
иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш 
 
Ишдан мақсад:
Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга 
табақалашган таълим бериш йўллари, шакллари ва усуллари, уларни 
фанлар бўйича ўтказиладиган олимпиадаларга тайёрлаш методикаси. 
Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда фойдаланиш 
тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар, ўқув-услубий қўлланмалар, 
таълим сайтлари ва порталларидаги электрон ресурслари таҳлили. 
Иқтидор тушунчаси ва унинг асосий белгилари. Иқтидор инсон 
психикасининг бутун умр давомида тизимли ривожланувчи сифати бўлиб, 
инсоннинг бошқа одамларга нисбатан бир ёки бир неча соҳада юқори 
натижаларга эришиш имконига эга эканлиги билан белгиланади. 
Психологик луғатда – иқтидор тушунчаси қуйидагича таърифланади:


160 
1) иқтидор бу – фаолиятнинг муваффақиятли амалга оширилишини 
таъминлайдиган қобилиятларнинг ўзига хос уйғунлашувидир; 
2) иқтидор бу – инсоннинг имкониятлари доираси, фаолиятлари 
даражаси ва ўзига хослигини белгилайдиган умумий қобилиятлар; 
3) иқтидор бу – ақлий потенциал, таълим олиш қобилияти ва билиш 
имкониятларининг бир бутун индивидуал характеристикаси; 
4) иқтидор бу – табиат томонидан инъом этилган қобилиятлар, 
қобилиятлар табиий асосларининг ўзига хослиги ва уларнинг намоён 
бўлиши даражалари; 
5) иқтидор бу – истеъдодлилик, фаолиятда юқори натижаларга 
эришиш учун ички имконият ва шароитларнинг мавжудлиги.
Ушбу тавсифлардан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки, 
иқтидор 
асосида 
умумий 
интеллектуал 
ва 
инсоннинг 
билиш 
имкониятларини белгилайдиган, табиат томонидан инъом этилган 
қобилиятлар, бирор бир фаолиятда (масалан, таълим, ижодий, касбий, 
илмий) муваффақиятга эришишни таъминлайдиган махсус қобилиятлар 
ётади.
Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича иқтидорли 
ўқувчиларни аниқлаш давомий жараён бўлиб, шахснинг ривожланишини 
чуқур таҳлил қилиш билан боғлиқ.
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан билимлар 
беллашуви умумтаълим мактабларининг 8-синфида ўтказилади. Барча 
босқичларда амалий иш ва тест топшириғи буйича ўтади. 
Мавзулар 7-8 синфларда Информатика ва ахборот технологиялари 
фанининг оптималлаштирилган ўқув дастури буйича шу кунга қадар 
ўрганилган мавзулари асосида танланади, ҳар бири тўғри бажарилган 
топшириқ 8 баллдан, жами 40 балл билан баҳоланади ва уни бажариш учун 
120 минут вақт ажратилади. 
Ушбу турда 5 та масаланинг ечимини кўрсатиш учун ўқувчи 
томонидан офис дастурлари ёки график мухаррирлар ёрдамида 
компьютердан амалий фойдаланилишига имконият ва шарт-шароит 
яратилиши шарт. Топшириқларни тузишда мантиқий фикрлашга
ностандарт масалалардан иборат бўлишига эътиборни қаратиш лозим. 
Ўқувчи томонидан саволлар танланади ва ҳар бир амалий иш 
компьютер ёрдамида амалий бажарилади. 
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан 8-синфлар учун 
амалий иш топшириқларини баҳолаш мезонлари 


161 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish