156
оширилади. Ўқувчилар ЭҲМ ёрдамида мустақил газета чиқаришлари учун,
уларни текст ва график редакторлари билан ишлашга ўргатиш керак.
Кеча ва конкурслар
ўқувчилар билан ишлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ўқувчиларда ҳар хил конкурслар қизиқиш уиғотади. Информатика ва
ахборот технологиялари бўйича конкурс сифатида:
- “Нима?, Қаерда?, Қачон?”,
- “Компьютер ўйини мусобақаси” ўйинларини ташкил қилиш зарур.
Ҳозирги кунда қайси соҳани олмайлик,
барчасида янги замонавий
ахборот технологиялар асосида иш олиб борилмоқда. Шу мақсадда
умумий ўрта таълим мактабларида информатика фанининг ўқитилиши
ҳозирги кунда асосий масалалардан бирига айланиб бормоқда.
Мактабларда информатика ва ахборот технологиялари фани
ўқитилиши ўқувчиларнинг замонавий ахборот
технологиялари билан
яқиндан танишиб компьютерлар билан минимал даражада ишлашни
ўрганиш ва бошқа замонавий ахборот технологиялари ҳақида
тасаввурга
эга бўлишлари керак.
Синфдан ташқари ишлар ўтказилганда нафақат ўқувчилар билан
балки уларни ҳозирги кунда компьютерларнинг ҳаётимиздаги ўрни
замонавий ахборот технологиялари ҳақида
тасаввур ва тушунчаларни
кенгайтириш,
фикрлаш
маданиятини
тарбиялаш,
компьютер
саводхонлигини ошириш кўзда тутилади.
Информатика ва ахборот технологиялари тўгараги ҳар бир мактабда
ташкил этилиши зарур бўлган тадбирлардан биридир. Тўгарак
машғулотлари ўқувчиларни информатика ва
ахборот технологиялари
фанига қизиқишини ошириш билан бирга тўгаракда шу мактабда мавжуд
бўлган компьютер билан унинг имкониятлари ва халқ ҳўжалигида
фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар хил дастурлар билан яқиндан
танишадилар.
Тўгаракка информатика фанига қизиқувчи ўқувчилар қабул қилинади.
Тўгарак аъзолари 10-12 тадан ошмаслиги лозим. Тўгаракка юқори синф
ўқувчиларидан ҳам, ўрта синф ўқувчиларидан ҳам олиш мумкин. Тўгарак
ҳафтасига 2 мартадан дарсдан кейин бир-икки соат ўтказиш мумкин.
Бу
тўгараклар
ўқувчиларнинг
ижодий
қобилиятларини
ривожлантириш,
мантиқий
фикрлаш
қобилиятини
ўстириш
ва
информатиканинг асосий тушунчаларини чуқур ўрганишни таъминлайди.
Ўқувчилар дунёқарашини илғор замонавий дастурий ва амалий воситалар
йўналишида шакллантиради. Мустақил фикрлаш қобилиятини оширади.
Тўгаракнинг асосий йўналиши – ўқувчиларни
янги компьютер
технологияси
билан
таништириш,
уларга
ҳозирги
пайтда
157
фойдаланилаётган замонавий дастурий воситалар ҳақида маълумот бериш,
кенг тарқалган дастурлаш тилларидан бирида ишлашни ўрганиш.
Тўгарак аъзолари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ўқувчилар
беллашувининг ташкил қилиниши бўйича қисқача наъмуна келтириб
ўтамиз.
Беллашув икки гуруҳ орасида ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳдан 6-8
та ўқувчи иштирок этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: