100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

тармоқ бошқарувини
амалга оширишни 
тақозо этади. Шу сабабли бир қатор тармоқ идоралари ташкил 
этилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

вазирликлар ва давлат қўмиталари; 

концернлар ва корпорациялар, уюшма ва ассоциациялар; 

холдинг ва миллий компаниялар; 

корхоналар (фирма)лар ва бошқалар. 
Вазирликлар 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
ажралмас 
қисми 
ҳисобланиб, улар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўзларига 
бўйсунувчи барча корхона (фирма)лар ва ташкилотларга раҳбарлик 
қиладилар. Шу сабабли 
Вазирлик
– бу ўзига тегишли тармоқнинг 
хўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий бўғинидир. У қуйидаги 
фаолиятлар учун жавобгар ҳисобланади: 

тармоқнинг аҳволи, уни янада тараққий эттириш; 

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва ҳимоялаш; 

ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг ҳажми, сифати ва унинг 
рақобатбардошлиги; 

тайѐрланаѐтган маҳсулотга бўлган ички ва ташқи талабни 
қондириш; 

ва ниҳоят, ўзига қарашли корхоналарнинг хорижий мамлакатлар 
билан алоқасини ташкил этиш ва кучайтиришга масъулдир.
Саноатга раҳбарлик тизимида Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиѐт вазирлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у иқтисодиѐтни 
бошқаришнинг 
энг 
йирик 
илмий 
режали-иқтисодий 
идораси 
ҳисобланади. Бу ташкилотнинг тузилиши тўғрисида 2002 йилнинг 24 
декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул 
қилинган. Бу фармонга мувоффиқ Иқтисодиѐт вазирлиги зиммасига 
мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда 
комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қуйидаги 
ғоят муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган чуқур ўйланган ва 
мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиѐсатни ўтказиш юклатилган: 

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиѐтнинг барқарор, 
мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишни таъминлаш; 

кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиѐтни 
шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчи ролини таъминлаш, 
бозор инфратузилмасини ривожлантириш; 

бой табиий ва минерал-хомашѐ заҳираларидан, бунѐд этилган 
ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятидан самарали ва оқилона 
фойдаланишга қаратилган аниқ мақсад йўлидаги структуравий 


96 
сиѐсатни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда 
мамлакат иқтисодиѐтининг жаҳон иқтисодий тизимига кенг миқѐсида 
интеграциялашувини таъминлаш; 

янги иш жойларини яратиш, меҳнат ресурсларини оқилона банд 
этиш муаммосини ҳал этиш, аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий 
муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳолининг турмиш даражаси 
барқарор, 
жадал 
ўсишини, 
ижтимоий 
инфратузулмани 
ривожлантиришни таъминлаш; 

мамлакат 
минтақалари 
иқтисодиѐтининг 
комплекс 
ривожланишини, ишлаб чиқарувчи кучларни мамлакат ҳудуди бўйича 
мақбул ҳамда самарали ривожлантириш ва жойлаштиришни 
таъминлаш. 
Миллий иқтисодиѐтни, шу жумладан, саноатни бошқаришда 
собиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузурида 
Илмий-техника тараққиѐтини Мувофиқлаштириш кенгашининг роли 
катта эди. Бу кенгаш саноат ишлаб чиқариши соҳасида фан-техника 
сиѐсатини амалга ошириб келган. Эндиликда бу қўмита ўрнига 2017 
йил 30 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш 
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори билан 
вазирлик тузилган. Ушбу вазирлик Ўзбекистон Республикасини 
инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва 
давлат ҳаѐтини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатнинг 
интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона 
давлат сиѐсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи 
ҳисобланади. Бу вазирлик зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни 
ҳал этиш юклатилган
20


мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини 
ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат 
ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат 
тараққиѐтини 
таъминловчи 
илмий 
тадқиқотлар 
ва 
илғор 
технологияларнинг 
устувор 
ва 
истиқболли 
йўналишларини 
ривожлантириш стратегиясини белгилаш; 

тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 
иқтисодиѐтнинг 
жадал 
ривожланишини 
таъминлаш 
бўйича 
стратегик ва олдиндан режалаштириш; 

аҳоли ҳаѐт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровонлигини 
оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари 
фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, 
шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор 
ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва 
20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикаси 
Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида‖ги 2017 
йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон Қарори 


97 
инновацияларни 
ривожлантиришнинг 
замонавий 
инфратузилмасини шакллантириш; 

қишлоқ 
хўжалигини 
модернизация 
қилиш 
ва 
интенсив 
ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш; 

ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш 
тизимига инновацияларни жорий этиш; 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш 
тизимига инновацияларни жорий этиш; 

давлат илмий-техник ва инновацион сиѐсатининг устувор 
йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, 
амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий 
дастурларини тасдиқлаш; 

мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини 
ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион 
фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини 
кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий 
этиш; 

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш 
бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-
ҳуқуқий базани такомиллаштириш. 
Саноат ишлаб чиқаришнинг молиявий масалаларини ҳал этишда 
Молия вазирлигининг тутган ўрни ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Саноат 
ва унинг тармоқларига қарашли соҳаларда меҳнатни ташкил этиш, 
ишчи кучини тақсимлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида 
Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish