100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Т
1
) асосий ишчи-бажарувчилар ва 
вақтбай ишлайдиганларнинг меҳнат сарфлари билан аниқланади. У 
ишлаб чиқариш операциялари, деталлар, тугунлар ва тайѐр 
маҳсулотлар бўйича ҳисобланади. 
Хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат сиғими (
Т
2
) асосий цехларнинг 
ѐрдамчи ишчиларининг ҳамда ѐрдамчи цехлар ва бўлимлардаги 
ишчиларнинг, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатаѐтган ҳамма 
ишчиларининг меҳнат сиғимини намоѐн этади. Уни ҳар бир операция, 
буюм бўйича ѐки буюмнинг технологик меҳнат сиғимига пропорционал 
ҳисоблаш мумкин. 
Ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сиғими (
Т
3
) технологик ва хизмат 
кўрсатиш бўйича меҳнат сиғимлари йиғиндисидан ташкил топади, 
яъни бу асосий ва ѐрдамчи ишчиларнинг иш бирлигини бажаришга 
сарфлаган меҳнатини ифодалайди. 
Бошқариш бўйича меҳнат сиғими (
Т
3
) раҳбарлар, мутахассислар, 
хизматчилар томонидан сарфланган меҳнат йиғиндисидан иборат 
бўлади. Бундай сарфларнинг бир қисми бевосита буюмларнинг 
тайѐрланиши билан боғлиқ бўлиб, бу буюмларга бевосита тегишли 
бўлади, меҳнат сарфларининг бошқа қисми эса буюмларнинг 
тайѐрланишига бевосита боғлиқ бўлмайди, ишлаб чиқариш меҳнат 
сиғимига пропорционал бўлган ҳолатда бумларнинг тайѐрланишига 
тегишли бўлади. 
Энг яхшиси, маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими кўрсаткичидан 
фойдаланиш жуда қулай бўлиб, бу кўрсаткич барча категориялардаги 
ишчиларнинг меҳнат сарфлар (киши-соатлар)ини ўз ичига олади ва у 
қуйидаги формула бўйича ҳисобланади 
𝑇 = 𝑇
1
+ 𝑇
2
+ 𝑇
3
+ 𝑇
4
Меҳнат сиғими ҳисоблаш усулига боғлиқ равишда меъѐрий, 
фактли, режали меҳнат сиғимларига ажратилади. 
Меҳнат 
сиғими 
кўрсаткичлари 
меҳнат 
унумдорлигининг 
даражасини ҳисоблаш, янги конструкциялар, материаллар ва 
технологик жараѐнларни қўллашнинг самарадорлигини ҳамда 
қурилиш–монтаж ишларининг механизациялашганлигини баҳолаш 


400 
учун зурурдир. Меҳнат сиғими кўрсаткичларидан қурилишда меҳнат 
ресурсларига бўлган эҳтиѐжларни ҳисоблашда фойдаланилади. 
Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш (ўлчаш)нинг методларини ҳар 
доим такомиллаштириб бориш тақоза этилади, шу билан у ѐки бошқа 
омиллардан масадли йўналишда фойдаланишни ва конкрет иқтисодий 
мақсадларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат сиғимининг самарадорлиги 
(натижавийлиги)ни объектив баҳолашга эришиш мумкин. Бозор 
иқтисодиѐтига 
ўтиш 
шароитларида 
бошқаришнинг 
замонавий 
иқтисодий методларида шундай ўлчам бирликларини излаб топиш 
бўйича изланишлар олиб борилмоқдаки, улар натижалар ва сарф-
харажатларни бир-бирига боғлаш орқали алоҳида ишчиларнинг 
хўжалик ҳисобидаги манфаатларини ҳисобга олгани каби бутун 
жамиятнинг ҳам манфаатини ифодаламоғи лозим. Натижа сифатида 
фойда, даромад тушунилса, сарф сифатида эса меҳнатга ҳақ тўлаш 
фонди тушунилади. 
Бошқаришнинг меҳнат унумдорлиги ўсиши омилларидан 
фойдаланиладиган ташкилий-иқтисодий методлари.
Бозор туридаги 
иқтисодиѐтга ўтиш бошқаришнинг меҳнат унумдорлигини ўстиришга 
қаратилган анънавий ѐндашувларини қайта кўриб чиқишни талаб 
этади. Ушбу соҳада фан ва амалиѐт орқали кўп йиллар давомида 
нималар тўпланган бўлса, ҳаммасининг ижобий ва салбий 
томонларини холисона баҳолаш зарурдир. Ишлаб чиқаришни фақат 
унинг техник-иқтисодий мазмуни жиҳатидан кўриб чиқилишини 
бутунлай мақсадга мувофиқ деб бўлмайди. 
Ишлаб 
чиқаришнинг 
техник-иқтисодий 
мазмуни 
ишлаб 
чиқаришнинг 
омиллари 
билан 
боғлиқликда 
аниқланади. 
Технологиялар, 
техника, 
материалларнинг 
ошиб 
бораѐтган 
имкониятлари меҳнатни, ишлаб чиқаришни ва бошқаришни ташкил 
этиш таъсири остида амалиѐтга тадбиқ этилади. Меҳнат фақат 
шундагина самарадор бўладики, қачонки, унинг ташкил этилиши 
ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг комплекс тарзда ташкил этилиши 
билан биргаликда амалга оширилса, лекин бу шарт ҳар доим ҳам 
бажарилавермайди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш – бу, моҳиятига 
кўра, меҳнатнинг моддий элементларининг функциаллашувини 
таъминлаш бўлса, бошқаришни ташкил этиш эса – меҳнат 
муносабатларининг функциаллашувидир. Комплекс ташкил этилган 
меҳнат фаолиятини иш жойига, структура бирлигига ва бутун 
корхонага қўллаш жуда зарурдир: бу меҳнатни ташкил этишнинг тор 
тушунчасидан технологик фаолиятга ўтиш демакдир.
Ҳозирги вақтда янги ишга туширилаѐтган объектларнинг ҳаммаси 
ҳам техник-технологик параметрлар билан узвий боғланган меҳнат, 
ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил этишнинг пухта тайѐрланган 
лойиҳаларига ҳар доим ҳам эга бўлавермайди. Шу сабабли меҳнатни 
ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкил этилиш даражаси ҳамда 
бир хил шароитларда ишлаѐтган, айнан бир хил жиҳозлар 


401 
(дастгоҳлар)да бир хил маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган корхона 
ишчиларининг сони тез-тез бир-биридан сезиларли равишда фарқ 
қилиб туради. 
Инсон омилини фаоллаштириш ва фан-техника тараққиѐтини 
жадаллаштириш – бу мувозанатлашувчанлик ва ишлаб чиқариш 
омиллари 
динамик 
ривожланишининг 
ўзаро 
боғланган 
муаммоларидир. Ушбу муаммо назарий жиҳатдан яхши ишлаб 
чиқилмаган. 
Ижтимоий омилларнинг ролини кучайтиришни ҳисобга олмасдан 
туриб меҳнат самарадорлиги муаммосини ечиш мумкин эмас. Фақат 
шуни инобатга олган вазиятдагина иккита ўзаро боғланган 
масалаларнинг мақбул ечимларини топиш мумкин бўлади: юқори 
натижага эга бўлган ишлаб чиқариш ва товарлар ҳамда хизматларнинг 
рақобатбардошлиги таъминланади ва шу билан бир вақтнинг ўзида 
ҳар бир ишчи-ходимга тегишли ижтимоий кафолатларни тақдим этиш 
йўли 
билан 
ишчи–ходимларнинг 
ишлаб 
чиқарувчанлигини 
кенгайтиришга эришиш мумкин. Меҳнатни гуманизациялаштириш 
инсон меҳнати мазмунини аниқлашда унинг устувор қадр-қиммати тан 
олиниши, янги технологиялардан фойдаланиш имкониятлари, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш шароитларини белгилаб беради. Улардан 
охиргиси, яъни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш айниқса қурилиш 
ишлаб чиқариш соҳасида жуда муҳим аҳамият касб этади. Меҳнатни 
жуда ҳам тор даражадаги бўлимларга ажратишга мутлақо йўл 
қўймаслик 
керак, 
ишчи–ходимларга 
меҳнат 
функцияларини 
кенгайтириш учун кенг имкониятлар тақдим этиш, касбларни қўшиш, 
бошқарувда иштирок этишларини, технологияни инсонга ва инсонни 
технологияга ўзаро адаптациялашни таъминлаш зарур. 
Бозор муносабатлари шароитларида юқори профессионал ишчи-
ходимларни жалб этишнинг эгилувчан шаклларини таъминлаш тақоза 
этилади. Ҳар бир ишчи-ходимни нафақат унинг профессионал 
сифатлари нуқтаи-назаридан, балки уни инсонга хос бўлган 
индивудиал фазилатлар ва эҳтиѐжлар бўйича ҳам баҳолаш алоҳида 
муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, меҳнат фаолиятини ташкил 
этишни меҳнатнинг ички бозорида шаклланаѐтган персоналдан 
ажратиб бўлмайди. 
Корхонада 
меҳнат 
фаолиятини 
ташкил 
этиш 
юқори 
ташаббускорлик ва фаоллик даражасига эга бўлган ва ўзининг иши 
учун ҳар қандай хавф-хатарга юз тутадиган ишчи-ходимлари билан 
ажралиб турадиган тадбиркорликнинг ривожланиши билан узвий 
боғлангандир. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish