233
ижтимоий
шаклларини такомиллаштиришнинг, ишлаб чиқаришни
рационал жойлаштириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни корхонанинг
ичида уюштиришни яхшилаш маҳсулот таннархини пасайтиришнинг
таъминловчи омиллари бўлиб ҳисобланади. Масалан, техника
тараққиѐти маҳсулот таннархини пасайтиришнинг
барча манбаларига
таъсир
кўрсатади.
Ишлаб
чиқаришни
электрлаштириш
ва
электронизациялаш ҳамда комплекс автоматлаштириш, химиялаш
маҳсулот тайѐрлаш учун сарфланадиган солиштирма харажатларни
камайтиради.
Ҳар
бир
корхонада
маҳсулот
таннархини
пасайтириш
даражасини ҳисоблаш учун энг аввало ундаги резервларни, яъни
фойдаланилмаѐтган имкониятларни аниқлаш керак. Улар кўзга
ташланадиган, юзаки,
жуда мураккаб, кўз илғамайдиган бўлиши
мумкин. Фақат чуқур, ҳар тарафлама иқтисодий-техник таҳлилдан
кейин уларни аниқлаш, топиш мумкин бўлади.
Резервлар ҳар хил белгиларга қараб гуруҳларга ажратилиши
мумкин. Улар энг аввало тўпланиш жойига қараб ички ишлаб чиқариш
ва ташқи резервларга ажралади.
Ташқи резервларга тармоқлар бўйича резервлар, регионал
(ҳудудий) ва табиий-экологик резервлар киради.
Резервлар сафарбар этилиши муддати бўйича жорий ва
истиқболли резервларга ажралади.
Резервларни ишлаб чиқариш жараѐнларининг
элементлари
бўйича ҳам гуруҳларга бўлиш мумкин. Бундай резервларга меҳнат,
моддий ва асосий фондлардан фойдаланиш резервлари киради.
Корхона ѐки тармоқ фаолиятини таҳлил этиш учун резервларни
иккига бўлиб кўриш мумкин:
-
ташкилий-техникавий резервлар;
-
ижтимоий-иқтисодий резервлар.
Мана шу юқорида келтирилган барча резервлар, яъни
фойдаланилмаѐтган имкониятларни сафарбар этиш, ишга солиш
ҳамда шу асосда таннархни кескин пасайтириш учун бир қатор
омиллардан кенг фойдаланиш ва уларни ҳисоблаб чиқиш керак. У
ишнинг
методикаси, усулини ―Корхоналар фаолиятини ташкил этиш,
режалаштириш ва бошқариш‖ фанидан ўқиладиган маърузаларда,
амалий машғулотларда чуққурроқ ва ҳар томонлама тушунтириб
берилади.
Маҳсулот таннархини режалаштириш меҳнат, моддий ва
молиявий маблағлардан оқилона
фойдаланиш асосида ишлаб
чиқаришнинг юқори самарадорлигига эришишга қаратилгандир.
Таннарх режаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
1.
Маҳсулот таннархини пасайтириш режаси;
2.
Маҳсулот таннархини калькуляция этиш;
3.
Ишлаб чиқариш харажатлари сметаси;
4.
Товар ва сотиладиган маҳсулот таннархининг ҳисоби.
234
Таннарх режаси, икки босқичда ишлаб чиқилади. Биринчи
босқичда, энг аввало, ҳисобот йилида режаларнинг бажаралиши
таҳлил этилади, маҳсулот таннархини пасайтириш,
фойда ва
рентабелликни ошириш резервлари аниқланади ва аниқланган
резервлардан фойдаланиш тадбирлари белгиланади, режа лойиҳаси
ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда эса режанинг узил-кесил лойиҳаси
ишлаб чиқилади ва бу режа топшириқлари корхона бўлимларига
етказилади.
Маҳсулот таннархи ва уни пасайтириш топшириқлари давлат ва
корхона
режасида
юқоридан
белгиланмайдиган,
аксинча,
корхоналарнинг ўзида ҳисоб қилинадиган кўрсаткич ҳисобланади.
Шунга қарамай, маҳсулот таннархи саноат кўрсаткичларидан бири
бўлиб қолаверади. Чунки саноат маҳсулоти таннархини пасайтириш
ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини ошириш резервларидан
бири ҳисобланади. Маҳсулот таннархи қанчалик паст бўлса, албатта,
бошқа шарт-шароитлар бир хил бўлган ҳолда (масалан, худди ўша
маҳсулотнинг нархи барқарор бўлганда) уни сотишдан келган фойда
ҳам шунчалик кўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: