100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


  Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

9.3. 
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 
Кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, улардан оқилона 
фойдаланиш ва тарбиялаш масаласи кадрлар сиѐсатининг, умумий 
иқтисодиѐтнинг, шу жумладан, макро- ва микроиқтисодиѐтнинг энг 
муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бу 
масалага алоҳида эътибор берилган. 
Кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйиш, фойдаланиш ва 
тарбиялаш борасида қуйидаги тамойилларга алоҳида эътибор бериш 
керак: 

ақл-идрок, дид ва фаросат; 

қатъийлик, матонатлилик, принципиаллик, ўз вазифасига 
пухталик; 

раҳбарлик соҳасини жуда яхши билиш; 

ўз элига, юртига, Ватанига садоқатли бўлиш. 
Кадрлар сиѐсатининг энг муҳим масалаларидан бири уларни 
аттестация қилиш масаласидир. 
Кадрлар аттестацияси
– бу ходимларнинг малакасини билим ва 
кўникмаларининг 
даражасини, 
фаолиятининг 
самарадорлигини, 
ишдаги, хизматдаги ва бошқа соҳалардаги фазилатлари, эгаллаб 
турган лавозимига тўғри келиши ѐки келмаслигини аниқлаб олиш 
бўйича бажариладиган жараѐн ва иш тартибидир. 
Аттестация ишининг аҳамияти нимадан иборат? 
Кадрлар аттестацияси ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, 
уларни оқилона жой-жойига қўйиш, ходимларни топширилган иш учун 
жавобгарлигини кучайтиришга қаратилади. Аттестация ходимларни 
эгаллаб турган лавозимларига қанчалик муносиб эканлигини 
аниқлашнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилади. Кадрлар 
аттестацияси вақти-вақти билан ҳар йили ѐки икки-уч йилда бир марта 


157 
ҳам ўтказилиши мумкин.
Республикада бозор иқтисодиѐти даврида кадрлар тайѐрлаш 
борасида бир қатор янги талаблар юзага келди. Улар ичида энг 
муҳимлари қуйидагилардан иборат:

ижтимоий-психологик диагностика; 

кадрларни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш; 

бандликни бошқариш; 

зарурий бўш лавозимларга номзодлар танлаш; 

кадрлар салоҳияти ва ходимларга бўлган эҳтиѐжларни таҳлил 
этиш; 

кадрлар маркетингини белгилаш; 

хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш; 

ходимларнинг касбий ва психологик мослашуви, кўникиши;

меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар масалалари; 

меҳнат этикаси ва эстетикаси. 
Агар маъмурий – буйруқбозлик тизими шароитида бу мезон ва 
вазифаларга иккинчи даражали деб қаралган бўлса, бозор 
муносабатлари шароитида улар биринчи ўринга чиқарилди. Бу мезон 
ва вазифаларга эътибор бериш саноат тараққиѐтининг барқарор ва 
изчил ривожланишига катта имкониятлар яратиб беради.
Бошқарувнинг барча даражаларида инсон ролининг ортиб 
бориши, иқтисодиѐтда, шу жумладан, саноатда кенг қамровли 
таркибий ўзгаришлар содир бўлиши ва рақобат даражасининг ўсиши 
кадрларнинг бошқаришга ѐндошувини ўзгартиришни тақозо этади. 
Бундай ѐндошувлар қуйидагилардан иборат: 

ходимларнинг 
самарали 
ишлашларини, 
фаолият 
кўрсатишларини ташкил этиш; 

лавозимлар даражасини оптималлаштириш, зарурий маҳорат 
ва малакалар тизимини яратиш; 

ишлаб 
чиқариш 
маданиятини 
шакллантириш 
ва 
ривожлантириш; 

институционал мақсадларга эришиш; 

ўз жамоа ва ўз ходимларининг манфаат ва эҳтиѐжларини 
тўлароқ қондириш.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish