6.5.3.10 Ўзбек тили стилистикаси:
амалий стилистика предмети, ўзбек тилининг функционал услублари тизими. Ўзбек тили
стилистикасининг тилшунослик ва адабиѐтшунослик фанлари билан алоқаси. Услубий норма ва услубий
хатолар тушунчаси. Матн услублари устида ишлаш.
6.5.3.11 Эски ўзбек тили ва ѐзуви практикуми:
эски ўзбек тили ва ѐзуви ҳақидаги тушунча. Эски ўзбек ѐзувини ўрганишнинг тикланиши. Эски
ѐзувининг пайдо бўлиши, унинг роли, яқин Шарқ ва Марказий Осиѐ маданияти тараққиѐтидаги ўрни. Эски
ўзбек ѐзувининг график, фонетик, имло ва семантик хусусиятлари. Ҳарфлар ва диакритик белгилар.
Форс ва араб изофаси. Эски ўзбек ѐзувининг такомиллашуви, пунктуация тизими. Эски ўзбек тилида
арабча рақамлар, абжад ҳисоби, ҳижрий йил ҳисоби. Ҳарфий санъатлар. Араб ѐзувида нашр қилинаѐтган
ўзбек матбуоти тилининг имло хусусиятлари.
6.5.3.12 Қадимги туркий тил:
ўзбек тили туркий тиллар оиласи системасидаги тил сифатида. Қадимги туркий тилнинг манбалари
ва уни даврлаштириш. Қадимги туркий ѐзув ѐдгорликлари ва уларнинг график хусусиятлари, уйғур ва рун
ѐзуви ѐдгорликлари. Қадимги туркий тилнинг фонетик қонунлари. Қадимги туркий тилнинг фонетик
системаси: вокализм, консонантизм ва уларнинг кейинги даврда ва ҳозирги туркий тилларда акс этиши.
Қадимги туркий тилнинг лексик тартиби. Қадимги туркий тилнинг асосий морфологик ва синтактик
хусусиятлари ва пунктуация системаси. Қадимги туркий матнларнинг ўқилиши ва интерпретацияси.
6.5.3.13 Ўзбек тили тарихи:
ўзбек тилининг тарихий грамматикаси:
ўзбек тилининг тарихий грамматикаси манбалари ва
ѐдгорликлари тилини ўрганиш методлари. Ўзбек ѐзув ѐдгорликларининг лексик таркиби ва унинг
ривожланиши. Ўзбек тили фонетик системасининг ривожланиш тарихи: вокализм, фонетик қонун, ўз ва
ўзлашган фонемалар, сингармонизмнинг хусусиятлари. Ўзбек тили грамматик қурилишининг ривожланиш
даврлари. Сўз туркумлари ва уларнинг грамматик категорияси. Ўзбек ѐзуви ѐдгорликлари тилининг
синтаксиси. Сўз бирикмаси, ўзбек тилида туркий, форсий ва арабий сўз бирикмалари. Содда, қўшма ва
мураккаб гапларнинг структураси ва семантикаси. Пунктуация тизимининг ривожланиш қонуниятлари.
Ўзбек адабий тили тарихи:
ўзбек адабий тили, унинг ѐзма ва оғзаки формаси, таянч диалекти.
Услубий тарихий нуқтаи назаридан адабий тилни ўрганиш. Ўзбек адабий тили тарихи ва форс-тожик, араб,
рус тили. Ўзбек адабий тилини даврлаштириш, ўзбек адабий тилининг манбалари. Ўзбек халқи тилининг
номланиш тарихи. Ўзбек халқ адабий тилининг қадимги, ўрта ва кейинги даври. Ўзбек миллий адабий тили
ривожланишида буюк сўз усталарининг роли. Ўзбек адабий тилининг шаклланишида турли оқимлар ва
назариялар. Ўзбек адабий тили ва давлат тили.
Do'stlaringiz bilan baham: |