184
ҲИСОБОТНИНГ ТАРКИБИ
1. Назорат саволлларига жавоблар.
2. SIP-тармоққа мисол.
3. SIP протоколи бўйича боғланишни ўрнатилиши кўриниши.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.
SIP протоколи нима учун керак?
2.
SIP протоколининг асосига қўйилган асосий принциплар,
ким уни
стандартлаштирган?
3.
TCP/IP протоколлар стекида SIP протоколи қандай ўринни
эгаллайди?
4.
Қайси
протокол
ѐрдамида
терминаллар
ўз
функционал
имкониятлари ҳақидаги маълумотларни алмаштиради?
5.
SIP-тармоқнинг асосий элементларини санаб ўтинг?
6.
SIP-манзиллар турларини санаб ўтинг, уларнинг элементлари
нимани билдиради?
7.
УФТТнинг қайси терминаллари билан
SIP-тармоқ
ўзаро
таъсирлашиши мумкин?
8.
SIP протоколи асосидаги IP-телефония тармоғида қандай манзиллар
турлари ишлатилади?
9.
УФТТдаги номерлаштириш IP-тармоқлардаги манзиллаштириш
билан қандай бирлашади?
10.
SIP қисқартмаси қандай ѐйилади?
11.
IP-телефониянинг асосий архитектурасига
SIP протоколини жорий
этилиши сабабини айтинг?
12.
SIP мижоз нима?
13.
SIP протоколи қайси режимда ишлайди?
14.
Прокси-сервер қандай вазифани бажаради?
15.
Қайта манзиллаштириш сервери нима учун мўлжалланган?
16.
OSI моделининг қайси даражасига SIP протоколини киритиш
мумкин?
17.
SIP протоколи қайси қўмитанинг ишланмаси ҳисобланади?
18.
Транспорт технологияси сифатида SIP протоколи орқали қайси
технология ишлатилади?
АДАБИЁТЛАР
1. А.В. Росляков, М.Ю. Самсонов, И.В. Шибаева. IP-телефония. ИТЦ
Эко-Трендз. 2002.
2. Б.С. Гольштейн, А.В. Пинчук, А.Л. Суховицкий. IP-телефония.
Москва. Радио и связь. 2003.
3. Материалы курса «IP-телефония» сайта Интранет ТУИТ
185
http://www.teic.uz/dlnet
4. Садчикова С.А. IP-телефония. Учебное пособие для студентов
специальностей 5А522202, 5А522203, 5А522205, 5А522216. ТУИТ. 2008.
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
6.1. SIP протоколининг функционал имкониятлари
Тармоқларни қуришнинг иккинчи варианти IETF (Internet Engineering
Task Force) қўмитанинг MMUSIC (Multiparty Multime-dia Session Control)
гуруҳи ишлаб чиққан SIP протоколи бўлиб қолди, протоколнинг
спецификацияси эса RFC 2543 ҳужжатда тақдим этилган.
Session Initiation Protocol (SIP) сеансларни инициализациялаш
протоколи амалий даража протоколи ҳисобланади ва
мультимедиали
конференциялар, телефон боғланишлари ва мультимедиали маълумотларни
тақсимлаш алоқа сеансларини ташкил этиш, модификациялаш ва якунлаш
учун мўлжалланган. Унинг асосига қуйидаги принциплар қўйилган:
Фойдаланувчиларнинг персонал мобиллиги. Фойдаланувчилар тармоқ
чегараларида чеклашларсиз ҳаракатланиши мумкин, шунинг учун алоқа
хизматлари уларга бу тармоқнинг исталган жойида тақдим этилиши керак.
Фойдаланувчига ноѐб
идентификатор тайинланади, тармоқ эса у қаерда
бўлишидан қатъий назар унга алоқа хизматларини кўрсатади. Бунинг учун
фойдаланувчи
махсус
REGISTER
хабари
ѐрдамида
ўзининг
ҳаракатланишлари ҳақида жойлашиш ўринни аниқлаш серверини хабардор
қилади.
Тармоқнинг масштабланувчанлиги (кўламлашувчанлиги), биринчи
навбатда унинг кенгайтирилишида тармоқ элементларининг сонини ошириш
имконияти билан характерланади. SIP протоколи асосида қурилган
тармоқнинг серверли тузилмаси тўлиқ даражада бу талабга жавоб беради.
Протоколнинг кенгайтирувчанлиги янги
хизматларни жорий этишда ва
уни турли иловалар билан ишлашга мослаштиришда протоколни янги
функциялар билан тўлдирилиши имконияти билан характерланади.
Мавжуд Интернет протоколлар стекига интеграцияланиш. SIP протоколи
Internet Engineering Task Force (IETF) қўмитаси ишлаб чиққан глобал
мултимедиа архитектурасининг қисми ҳисобланади.
Бошқа сигналзация протоколлари билан ўзаро таъсирлашиш. SIP
протоколи Н.323 протоколи билан бирга ишлавтилиши мумкин. УФТТ DSS1
ва ОКС7 сигнализация тизимлари билан ҳам SIP протоколи ўзаро
таъсирлашиши мумкин.
SIP протоколининг муҳим ўзига хос
хусусиятларидан бири унинг
транспорт технологияларига боғлиқ эмаслиги ҳисобланади. Транспорт
сифатида Х.25, Frame Relay, AAL5, IPX ва бошқа протоколлар ишлатилиши
мумкин. SIP хабарларининг тузилмаси танланган транспорт технологиясига
боғлиқ эмас. Лекин шу билан бир вақтда IP пакетларни маршрутлаштириш
технологияси ва UDP протоколи авзал кўрилади. 6.1-расмда TCP/IP
186
протоколлари стекида SIP протоколининг ўрни тасвирланган.
Алоқа сеансларини инициализациялаш
протоколи ( SIP )
Амалий даража
TCP ва UDP протоколлари
Транспорт
даражаси
IPv4 ва IPv6 протоколлари
Тармоқ даражаси
PPP, AAL5.
ATM, Ethernet, V.34.
Маълумотлар бўғини даражаси
UTP5, ВОЛС ва бошқалар
Физик даража
6.1-расм. TCP/IP протоколлари стекида SIP протоколининг ўрни
Шундай қилиб, SIP протоколи ѐрдамида алоқани ташкил этишнинг
асосий шартларидан бири бу тахминий иштирокчилар орасида уларнинг
функционал
имкониятлари
ҳақидаги
маълумотларни
алмаштириш
ҳисобланади. Бунинг учун кўпинча SDP (Session Description Protocol) алоқа
сеансларини тавсифлаш протоколи ишлатилади. Алоқа сеанси давомида
унинг модификацияси ишлаб чиқилиши мумкин,
шунинг учун SDP
воситалари орқали сеанснинг янги тавсифларили SIP хабарларни узатиш
кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: