Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф


 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ? 152 /



Download 45,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/44
Sana23.06.2022
Hajmi45,63 Mb.
#696084
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

151 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?


152 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
ДСҚда Аббос Ҳамидович Латипов билан яқин 
бўлиб қолдик. У мени шогирди деб ҳисоблар, менга 
ўзи тўғри деб билган ҳаёт қонуниятларини ўрга-
тарди. Яхши тингловчи бўлганман, шекилли. Лати-
повнинг ҳаёт қонунлари оддий эди — ҳамма нарса 
сотилади ва сотиб олинади, ҳаммани сотиб олиш 
мумкин, чўнтагингда пулинг бўлса, ҳар қандай аёл 
орқангдан эргашиб кетади; ҳамма алдоқчи, ҳамма-
га ўзининг жони ширин, ҳеч кимга ишонма. Сиё-
сатга тупур, бу дунёда фақат пул муҳим. У менгаям 
ишонмасди, вақти-вақти билан текшириб турарди. 
Мен унинг гапларини бир умрга эслаб қолдим. 
Тўғрироғи, жуда муҳим бир ҳақиқатни тушуниб 
етдим: ўзинг нимани ёзсанг ва қабул қилсанг, сен 
лани қизиқиш билан ўқиганда биз ҳали таниш эмас 
эдик. Ваҳоланки, у пайтлари ҳамма бойлар ортиқча 
кўзга ташланмасликка, ҳукумат тепасидагиларнинг 
жиғига тегмасликка ҳаракат қиларди. «Буни қаранг- 
лар, олигархмиш-а...», — деди Саида танишганимиз-
да. Мақоланинг тепасида кичкина қилиб, «promo» деб 
ёзиб қўйилганига ҳеч ким эътибор бермайди-да. 
Лекин ўшанда энди қайси йўлдан кетишимни ўзим 
учун аниқ белгилаб олгандим. Ким бўлмоқчиман — 
амалдорми ёки тадбиркорми? Ҳисобимда етарлича 
пул бўла туриб, ўзимни қашшоқ кўрсатишни хоҳлар-
мидим? Йўқ, хоҳламас эканман.


153 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
учун ҳаёт қонунияти шу экан. Универсал қоида 
йўқ, ўзингга маъқулини ёзасан ва шу қоида ишлай-
ди. Агар мен: «Ҳамманиям сотиб олиб бўлмайди, 
ҳамма аёллар ҳам пул учун орқамдан эргашиб кета-
вермайди, буни аниқ биламан» — десам, демак, ҳар 
қандай одамнинг пулга сотилишини менинг ўзим 
хоҳламайман. Бойликка, пулга учмайдиган, сами-
мий муносабатни биринчи ўринга қўядиган аёл-
лар бор бўлсин, дейман. Одамларга ишонгим кела-
ди, шунинг учун менинг ҳаётий қонуниятимда «ҳеч 
кимга ишонма» деган гап йўқ. Тўғри, бу билан ада-
шишдан ҳимояланиб қолмайман, баъзан хато қили-
шим мумкин. Лекин ҳеч кимга ишонмасанг, ҳамма 
алдай бошлайди.
Аббос Ҳамидович яхши одам эди, роса қизиқ-
чи киши эди. Мажлисларда ҳамма ён дафтарчаси-
ни олиб, раҳбариятнинг оғзидан чиққанини ёзиб 
олишга ҳаракат қиларди. Аббос Ҳамидович ҳам 
жиддий қиёфада, ҳафсала билан ёзиб ўтирарди. 
Кейин мени кабинетига чақириб олиб, ёзганлари-
ни ўқиб берар эди.
«Хўш… Гадоев боплаб Мусаевни «подстава» қил-
ди. Ўзи сувдан қуруқ чиқиб кетмоқчи … Ҳамма айб 
манави …ларнинг ўзларида. Парпиев буни тушу-
ниб, энасини кўрсатди. Вой ярамас …лар! Бақрай-
иб туриб алдашини қара, ифлос …! Шартта туриб, 
ҳаммаси ёлғон, гапни опқочяпти, сиз …лар бўлса 
унга ишониб ўтирибсиз, десанг-да, э майли …» 


154 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
Парпиев гап орасида унга ҳам ташлаб қоларди: 
«Ҳой, Латипов!» Аббос Ҳамидович ўрнидан туриб, 
мутлақо жиддий қиёфада «Хўп бўлади, хўп бўла-
ди, Ботир Раҳматович…» дер, кейин жойига ўти-
риб, яна дафтарига ёзишда давом этарди: «Бари-
бир мени турғизди-я …! Нима деб жавоб беришни 
билмадим ...» Шу жойида нуқталар ўрнига ўзингиз 
билган ҳар қандай сўкиш иборасини қўйсангиз, 
унинг нима деб ёзганини тушунасиз. Аббос Ҳами-
довичнинг уч соатлик мажлис давомида ёзган кул-
гили, уят сўзларга тўла конспектини ўқиганимда, 
кулавериб, думалаб қолардим. Асосийси, ёзганла-
рида ҳамма нарса аниқ-тиниқ кўринарди, худди 
расмий шахснинг эгнидан формасини ечиб, қип- 
яланғоч турғизиб қўйсангиз, оддий фикрлайдиган 
оддий одамга айланиб қоладигандек. 
Кейин орамизга совуқчилик тушди. У бир жи-
янини таништириб: «Шуни одам қилиб бер, у-бу 
нарса ўргатарсан», — деб менга қўшиб қўйди. Хур-
санд бўлдим, ўзимни устоздек ҳис қилиб, йигитча-
ни ёнимда олиб юрдим. Мен кунимни ўзим кўрар-
дим, ҳеч кимдан ҳеч нима сўрамас, ундирмас эдим. 
Жиян эса тоғасига қаерга боришимнию нима еб, 
нима кийишимни, кимлар билан қаерда ўтири-
шимни — ҳамма гапни етказиб турар экан, ками-
га қўшиб-чатиб ҳам қўяркан. Негадир Аббос Ҳами-
довичнинг менга муносабати ёмон томонга ўзгара 
бошлади. Охири бир куни портлади. «Мен сенга 
шунчалик шароит яратиб бердим, отанг қилма-


155 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
ган яхшиликларни қилганман!», — деб дўқ уриб 
кетди. Яна сўкиниб, ҳам ўзимнинг, ҳам ота-она-
мнинг шаънига анча хунук гапларни айтди. Ўша 
пайтда қўлимда тўппонча бўлганида, менимча, уни 
отиб ташлаган бўлардим. Чунки мен учун муқад-
дас бўлган ота-онамга тил теккизди, иззат-нафсим-
ни оёқости қилди. Лекин бу ҳақоратларни ичимга 
ютдим, жавобини кейинга қолдирдим. 
Шундан кейин менинг BMW Х6 машинамни 
олиб қўймоқчи бўлди. У пайтда ҳали давлат таш-
килотида ишлардим, шунинг учун бу машинамни 
минмас эдим. Х6 олишни бир умр орзу қилган-
ман, сурати компьютеримнинг мониторида турар-
ди, кўчада дуч келсам, орқасидан ҳавас билан қараб 
қолардим. Хуллас, ўша орзум рўёбга чиқиб, худди 
шунақасини сотиб олгандим. 
Жанжалдан кейин орадан бир мунча вақт ўтиб, 
менга ГАИдан қўнғироқ қилишди. Машинамнинг 
рақами ва фамилиямни айтиб, жарима майдонча-
сига олиб келишимни талаб қилишди. Қаердадир 
тезликни оширганмишман. 
— Адашмаяпсизми? Машинам гаражда туриб-
ди-ку, — дедим. 
Улар эса ақллилик қилмасдан BMWни майдонча-
га олиб бориб қўйишни қўпол оҳангда буюришди. 
Майли, кўндим. Машинам нега ҳибсга олинганини 



Download 45,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish