Электрокимёдан коллоквиум саволлар
ЭЛЕКТРОЛИТ ЭРИТМАЛАР
Ионларнинг эритмада вужудга келиши. Сольватланиш (гидратланиш)
жараёнлари. Кучли ва кучсиз электролитлар. Аррениус назарияси.
Дебай ва
Хюккелар ишларида кучли электролитлар назарияси. Дебай-Хюккель
назариясининг асосий эҳтимолликлари. Ион атмосферасининг потенциали.
Активлик,
активлик коэффициенти, ўртача ион активлиги,
эритманинг ион
кучи. Кислота ва асос тушунчаси. Кислота ва асосларнинг кучи. Сувли
эритмалар кислоталигини миқдорий аниқлаш.
Эритмаларнинг рН , рОН ва
рК тушунчалари. Кислотали ва ишқорий эритмалар рН ни ҳисоблаш. Буфер
системалар, уларнинг таркиби ва буфер таъсир механизми. Буфер системалар
рН ни ҳисоблаш. Буфер сиғими ваунга турли омилларнинг таъсири. Табиий
буфер системалар.
Биринчи ва иккинчи турдаги ўтказгичлар.
Солиштирма электр
ўтказувчанлик ва унинг суюлтиришга боғлиқлиги. Эквивалент
электрўтказувчанлик,
чексиз
суюлтиришдаги
эквивалент
электр
ўтказувчанлик. Кучсиз элекролитларга массалар таъсир қонунинг
қулланилиши. Оствальднинг суюлтириш қонуни. Ионларнинг ҳаракат
тезлиги. Ионларнинг эркин ҳаракатланиш қонуни (Кольрауш қонуни).
Ионларнинг ҳаракатчанлиги. Ионларнинг ташиш сони ва аниқлаш усуллари.
Электр
ўтказувчанликнинг
амалий
қўлланилиши.
Кучсиз
электролитларнинг диссоцилланиш даражаси ва константасини аниқлаш.
Қийн эрувчан тузларнинг эрувчанлигини аниқлаш,
кондуктометрик
титрлаш.
ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАР
Фазалар чегарасида потенциалнинг вужудга келиши. Қўш электр қават
ва унинг тузилиши;
концентрация, металл заряди ва ҳароратнинг таъсири.
Нернст ва Гиббс-Гельмгольц тенгламалари. Қайтар гальваник элементлар.
Аккумуляторлар. Электрод потенциаллар ва гальваник элементларнинг
ЭЮКи. Гальваник элемент кучланиши. Модданинг парчаланиш кучланиши.
Нормал (стандарт) потенциал. Биринчи ва иккинчи турдаги электродлар.
Газли электродлар. Водород электроди. Металларнинг кучланишлар қатори.
Кумуш хлоридли, каломел,
хингидрон, мембранли (ионалмашинув)
электродлар. индикаторли (ўлчаш) ва ёрдамчи (таққослаш) электродлар..
Оксидланиш-қайтарилиш электрод ва занжирлар. Элекрокимёвий занжирлар
ва уларнинг классификацияси: физик, концентрацион ва кимёвий. Электр
юритувчи кучни ўлчаш. Диффузион потенциал. Электролиз.
Фарадей
қонунлари. Қутбланиш (кимёвий ва концентрацион), қутбсизлантириш ва
электродда ўтакучланиш.
рНни потенциометрик усул билан ўлчаш. Водород функцияли шиша
электрод. Потенциометрик титрлаш. Бошқа функцияли шиша электродлар.
Турли функцияли мембранли электродлар.
Биологик мембраналар,
уларнинг ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётидаги ўрни. Металлар коррозияси.