Патентшунослик, лицензиялаш ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

 
8.4. 
Ихтиро формуласининг биринчи бандини тузиш учун 
умумий қоидалар
 
Ихтиро формуласининг биринчи бандида ихтиро обьектининг 
этиборли таснифлар йиғиндиси белгиланади. 
Одатда ихтиро формуласининг ҳар бир банди бир гапдан 
иборат бўлиб, сўзлар вергул ишораси билан ажралиб нуқта 
қўйилмайди.
Ихтиро формуласининг биринчи банди икки асосий қисмдан 
иборат бўлиб, ўлар «фарқ
қилади», (отличающийся) сўзи билан 
булинади. Биринчи қисм ихтиронинг маълум ва прототип билан 
умумий бўлган таснифлардан, иккинчи қисм эса, фарқ
қиладиган, 
ёки янги таснифлардан иборат бўлади.
Одатда, ихтиро формуласининг биринчи қисми чегараловчи 
қисм деб аталади ва ихтиронинг номи билан бошланади ва «фарқ
қиладики» деган сўзларга қадар давом этади. Ихтиро 
формуласининг 
иккинчи 
қисмида 
ихтиронинг 
мақсади 
келтирилади.
Ихтиро формуласининг биринчи бандида ихтиронинг 
моҳиятлари умумий, ихтирони ёритишга етарли бўлган сўзлар 
билан ёзилиши керак. Бунда ихтиронинг моҳияти тўлиқ
ёритилиб 
ҳар қандай хусусий ҳолатда ёзилганда ҳам шу бандга тааллуқлиги 
қолади. Демак, биринчи бандида ихтирони торайтирадиган сўзлар 


55 
ишлатилмаслиги керак. Масалан, «винт билан қотирилган», 
«пайвандланган» сўзларнинг ўрнига «беркитилган» деган сўзлар 
ишлатилса мақсадга мувофиқ
бўлади.
Ихтиро формуласининг биринчи бандига улчамларининг бир 
бирига нисбатан, обьектнинг аниқ
таснифлари (масалан 
температура, босим ва х.к), у ёки
бу деталларни тайёрлаган 
материаллари киритилмайди. Улар одатда ихтиро формуласининг 
кейинги бандларида ёритилади.
Ихтиро формуласининг биринчи бандига канча кўп таснифлар 
киритилса, матнни тушуниш шунча осон бўлади, лекин 
муаллифларнинг хуқуқлар доираси шунча тораяди. Лекин ихтиро 
формуласида ҳаддан ташқари кўп умумий таснифлар бўлмаслиги 
керак ва унга ихтиёрий фараз ва гумонлар ҳам киритилмаслиги 
даркор.
Шунингдек ихтиро формуласига ноаниқ
сўзлар ҳам 
киритилмаслиги керак. Масалан: «йўғон, қалин, совуқ, иссиқ, жуда 
енгил, етарли даражада мустаҳкам, етарли даражада енгил, оз 
миқдорда, кўп миқдорда» ва х.к. Ихтиро формуласи аниқ, техник 
адабиётларда қўлланиладиган оддий тил билан ёзилиши зарур. Кўп 
ҳолатда, оммавий равишда қўлланилмайдиган, қисқартирилган 
иборалар, маркалар, терминлар ишлатилмаслиги керак. Масалан, 
«АМЖК 
– 
крани, 5793
-
котишма, юкори унумдорли йигирув 
дастгоҳи, ута мустаҳкам полиэтилен» ва х.к.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish