Патентшунослик, лицензиялаш ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

 
тузиш коидалари 
 
Агарда ихтиро формуласини тузишдаги талабларга мувофиқ
ихтиро формуласининг умумийлиги иложи борича камрок бўлиш 
дейилса, умумийлик талабига асосан барча бор таснифлари 
келтирилиши зарур. Бундай зиддиятларни ихтиронинг кўп бўғинли 
ихтиро формуласи ҳал қилади.
Ихтиро формуласининг биринчи бандида умумийлик 
талабларига жавоб бериш керак ёки минимал умумийлик 
таснифлар киритилиб, уларнинг йиғиндиси ихтиронинг моҳиятини 
тасниф этишга етарли даражада бўлади. 
Ихтиро формуласининг бандлари биринчи ва ундан олдинги 
бандларга боғлик бўлиши керак, лекин биринчи банд қолган 
бандлардан тобе бўлмаслик керак. Қолган бандлар биринчи 
банддаги эътиборли таснифларни тўлдириб бориш керак.
Кўп бўғинли ихтиро формуласининг техник ва хуқуқий 
таснифларни кўриб чиқамиз. Одатда таклиф этилажак ихтиролар 
якунланган ишланма бўлиб улар битта ёки бир нечта ҳаётга татбиқ
этилиши мумкин бўлган ихтиролардан иборат бўлади. Ишланма 
асосида аниқланган ихтиролар бир гуруҳ
обьектлар учун фойдали 
бўлиши мумкин, шунинг учун ихтиро формуласининг бандида 
умумлаштирилган ихтиро ҳимоя қилинади, қолган бандларида эса 
ушбу банд асосида таклифнинг ҳар хил кўринишдаги бажарилиши 
мумкин бўлган вариантлари берилади. Айрим пайтларда ариза 
ёзувчи ихтиро формуласининг биринчи бандида мумкин бўлган 
барча таснифларни киритади ва унга берилган патентнинг хуқуқий 
имкониятлари анча тораяди.
Шундай қилиб ихтиро матнида кўрсатилган ечимларни кетма
-
кет, тулиқона ҳал қилиш учун муаллиф томонидан тузилган ихтиро 
формуласи муаллифнинг хуқуқини барча обьектлар бўйича 
ҳимояланишини таъминлаш керак.
Агарда ихтиро формуласининг биринчи бандида ихтиро 
моҳияти тўлиқ
ифодаланадиган бўлса биринчи бандга тобе бўлган 
қолган бандлари нимага керак, деган савол тўғилиши мумкин. 
Фараз қилайлик, патент тўғри
берилганми, йўқми деган масала 
курилганда 1
-
банд бўйича ёзилган ихтиронинг янгилиги 
экспертлар томонидан инкор қилинади, лекин ихтиронинг янгилик 


54 
аломатлари ихтиро формуласининг кейинги бандларида тан 
олинади. Бу холатда ихтиро формуласининг фақат биринчи банди 
инкор қилиниши мумкин, қолганлари эса кучда қолади ва бунда 
формуланинг иккинчи банди биринчи банднинг ўрнида бўлади. 
Агарда бу холатда ихтиро формуласининг қўшимча бандлари 
бўлмаганда ихтирога патент берилмаган бўлар эди.
Агар ихтиро формуласи бир
неча банддан, ёки кўп бўғинли 
бўлиб, биринчи банди инкор қилинса ариза берувчи ихтиро 
формуласининг барча бандлари бўйича ихтиро ҳимоясини 
текширишни талаб қилиши мумкин.
Кўп бўғинли ихтиро формуласида бандларнинг узаро 
боғланиши ҳар бир бандда (биринчи банддан ташқари) «биринчи 
банддаги баён этилган ускуна, фарқ
қиладики», ёки «иккинчи 
банддаги баён этилган ускуна, фарқ
қиладики» сўзлари билан 
бошланади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish