9. Кабелда тушириладиган қатлам синагичлар (КТҚ) билан қатламни синаш
Кабелда тушириладиган асбоблар билан қатламни синаш иккита операцияни ўз
ичига олади:
- ўлчов нуқталарида қатлам ва гидростатик босимларни ўлчаш ва кейинчалик
жинсларнинг гидроўтказувчанлик коэффициентларини ҳисоблаш (ушбу операция,
шунингдек, гидродинамик каротаж номи билан ҳам маълум);
- қатлам флюидларининг герметикланган намуналарини олиш ва чиқариш.
Танланган объектларни синаш қудуққа тушириладиган асбоблардан ва ер устидан
бошқариладиган пультдан иборат бўлган аппарат ёрдамида амалга оширилади.
Қудуққа тушириладиган асбоблар билан қуйидаги операциялар бажарилади:
- қудуқ билан очилган, тадқиқ қилинадиган кесим оралиғини, унинг танасига
герметиклайдиган резинкали бошмоқни сиқиш йўли билан изоляциялаш;
- очилган коллекторлардан суюқлик ва газ оқимини қатламга депрессия ҳисобига,
яъни қатлам босими билан асбоб сиғими оралиғидаги босимлар фарқи ҳисобига
чиқариш;
- асбоб ичи бўшлиғидаги босимни ўлчаш;
-
олинган суюқлик ва газ намуналарини ер юзасига чиқариш ва герметиклаш.
Қудуққа тушириладиган синаш асбобида ўзаро алмашинадиган
қисмлар ҳамда олинган намунадан фойдаланиш учун ҳар бирининг
сиғими 6 дм
3
бўлган бир нечта (одатда 1-3 та) баллонлар (намуна
йиғгичлар) бўлиши керак. Босим кўрсаткичи алмашинадиган
бўлади. У қудуқда кутилаётган босимнинг юқори чегара қийматига
мослаб танлаб олинади. Шунингдек, ҳар хил диаметрли қудуқлар
учун иккита тур ўлчамдаги герметиклайдиган бошмоқлар
танланади.
Сизиш-сиғим хусусиятлари (ФЕС) паст бўлган қатламларда
қудуқларда
геофизик
тадқиқотлар
(ҚГТ)
комплекси
маълумотларининг геологик интерпретацияси ҳар хил бўлиб
қолмаслиги учун, флюидларни ва қатлам босимларини бир
маҳсулдор қатламдан бошқасига оқиб ўтиши мумкинлигини хамда
босимларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш учун синашни факат ҚГТ
комплекси бажарилгандан сўнг ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Синаш ишларини ўтказишга энг қулай шароитлар, бу ҳарорати 120
о
С гача ва босими 8,5 МПа дан 80 МПа гача бўлганда диаметри 146
мм дан 280 мм гача бўлган қудуқлар ҳисобланади.
Горизонтал ва қия йўналган (40
о
дан кўп бўлган) қудуқларда ҳамда қудуқ
танаси деворларини қалин гил ёки шламли қобиқлар ҳосил бўлган
оралиқларда синаш ишлари ўтказилмайди.
Синаш оралиқлари ва чуқурлиги геологик вазифаларга ҳамда қуйидаги
мезонлардан келиб чиқиб, объектнинг геологик тузилиш хусусиятларига
нисбатан танланади:
- гидродинамик каротаж маълумотлари бўйича ўрганилатган қатлам
участкаларидан оқимлар олинишига кўра коллекторлар ажратилади. Бу
усул билан коллекторларни ажратиш учун қалинлигига қараб, 0,2 дан 1,0
м гача масофада юқори қисмидан тагигача бўлган барча тахминий
коллекторлар ўрганилади;
- коллекторларни ажратиш учун зарур бўлган геофизик кўрсаткичларнинг
чегаравий қийматлари миқдорий мезонлар бўйича белгиланади. Бунда
турли
геофизик
кўрсаткичлар
билан
тавсифланадиган
қатлам
участкаларида ҳамда сув ўтказмайдиган участкаларнинг ҳар бирида энг
камида учта нуқтада синаш бажарилади. Шундан сўнг, геофизик
кўрсаткичларни чегаравий қийматлари ҚГТ тавсифларини синаш
натижаларига солиштириш йўли билан белгиланади.
- бир вақтда ишлатиладиган кўп қатламли уюмларда аномал юқори ёки
аномал паст қатлам босимли зоналар мавжуд бўлса хамда сув бостириш
системасини ҳўллаб захиралар нотекис чиқариб олинса ва ҳайдалаётган
сувларнинг қатламга ёриб кириши кузатилса, у ҳолда қатлам босимларини
ўлчаш барча ўтказувчан интервалларда пастдан юқорига кетма-кет амалга
оширилади.
Агар коллектор қалинлиги 4 м дан катта бўлса, унинг тўйиниш
характерини баҳолаш учун қатлам дастлаб гидродинамик каротаж (ГДК)
режимида 0,5-1,0 м оралиқда қатлам тагидан юқорисига қараб тадқиқ
қилинади ва уларнинг ичидан 3 та энг ўтказувчанлари танлаб олинади.
Биринчиси қатлам тагида, иккинчиси қатлам ўртасида, учинчиси
қатламнинг юқори қисмида ажратилади. Синаш қатламнинг остки
қисмидаги участкадан бошланади. Ундан нефть ёки газ намунаси
олинганда қатлам сувлари намоёнланмаса, у маҳсулдор ҳисобланади. Агар
намунада қатлам суви бўлса, ундан кейин қатламнинг юқори қисми
синалади. Агар бу жойда ҳам қатлам суви борлиги аниқланса, у ҳолда
қатламнинг барчаси сувли ҳисобланади.
Агар қатламнинг юқори қисмидан нефть ёки газ, пастки қисмидан сув
олинса, унда кейинги синашлар натижасида флюидлараро контакт ҳолати
аниқланади. Бунинг учун дастлаб унинг ҳолати ҚГТ ёрдамида ёки бошқа
маълумотлардан фойдаланиб (масалан, қатламнинг юқори қисмининг ва
контактнинг гипсометрик холатига кўра) белгиланади. Биринчи синаш
нуқтаси тахмин қилинган контакт чуқурлигига мос келиши керак. Нефть
ёки газ намунаси олинганда трубаларда тушириладиган ТҚСнинг кейинги
нуқтаси 2 м пастдан; агарда намунада сув бўлса, у ҳолда 2 м юқоридан
белгиланади.
Янги нуқтада флюид алмашиниши кузатилмаса синаш ҳар 2 м
интервалда флюид алмашиниши намоёнланмагунча ёки сув ва
углеводород аралашмаси олинмагунча такрорланади. Агар турли
тўйиниш характерига эга бўлган участкалар оралиғидаги масофа 2
м дан кам бўлса, кейинги синашларни пастдан юқорига караб 0,5 м
оралиғда намунада углеводород пайдо бўлгунча давом эттирилади.
Босимнинг қайд қилинган эгри чизиғидан фойдаланиб ГДК методи
билан тадқиқ қилинган қатлам нуқталарида ўтказувчанлик
аниқланади. Агар тадқиқотлар натижасида босимнинг ўзгариши
қайд қилинмаса, участка ўтказмайдиган ҳисобланади. Агар
флюиднинг қовушқоқлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, ГДК
далиллари бўйича қатламда флюиднинг ҳаракатланиш параметри
ҳисоблаб топилади.
Босим
ўлчагичларни
дастлабки
калибрлаш
аппаратура
тайёрловчилар томонидан термобарик камераларда белгиланган
термобарик режимларда аттестациядан ўтган ўлчов асбоблари
ёрдамида амалга оширилади. Уларни вақти-вақти билан калибрлаш
ҳар 2 йилда айнан ўша техник воситалар ёрдамида такрорланади.
Босим датчигини калибрлаш дала шароитида ўтказилмайди, унинг ишлаш
қобилияти қудуқдаги гидростатик босимнинг ўлчанган тахминий қиймати
бўйича текширилади.
Тадқиқотларга тайёргарлик ишлари стационар шароитда, ёқилғи-мойлаш
материаллари билан ишлаш учун мослаштирилган берк хонада амалга
оширилади.
Қудуққа боришдан аввал, механик бузилишларни олдини олиш учун
асбоб деталлари ва уларнинг боғламларини ҳамда унинг ҳаракатчан
деталларини эркин ҳаракати текширилади. Текширилган деталларни
йиғиш асбоб-ускуналардан фойдаланиш қўлланмасига ва унинг техник
йўриқномасига кўра амалга оширилади. Бунда иш бажариладиган
қудуқларнинг чуқурлиги ва диаметрига мос келувчи қуйидаги
алмашинадиган деталлар комплектлари қўлланилади:
- диаметри 190 мм дан ортиқ бўлган қудуқларда асбобнинг резинали
бошмоқнинг юза томонининг эгрилик радиуси 100 мм бўлиши керак;
- диаметри кичик қудуқлар учун – 75 мм бўлиши керак.
Асбобнинг ишлашини текшириш стендда амалга оширилади; бунда сиқиб
турувчи лапани очиш учун охирги улаб-узгич ишга тушгунга қадар
электродвигатель уланади.
Қудуқни синаш материалларининг сифати ва ишончлилиги
бажарилиши шарт бўлган, қуйидаги қайд қилинган ишлар
регламентларига амал қилинган ҳолда таъминланади.
Таъминланиш ва ўлчаш пультининг эталон резисторидан
фойдаланиб, ноль-сигнал ва стандарт-сигнал асбобнинг қудуққа ҳар
галги туширилиши қайд қилиниб борилиб, бунда кабель учлиги
ротор столи сатхида бўлиши керак. Ҳар бир сигнални қайд қилиш
давомийлиги – 5 с.
Босим датчиги сигналининг икки қутблилиги асбоб қудуққа
биринчи марта туширилганда назорат қилинади.
Агар датчикнинг кўрсатиши чуқурлик сари ошиб борса, у холда
асбобни қудуққа тушириш давом эттирилади, агар камайса – асбоб
ротор столи сатҳигача кўтарилади, пультдаги босим датчигига
уланадиган ўлчов симларининг жойи ўзгартирилади, яна ноль- ва
стандарт-сигналлар қайд қилинади. Шундан сўнг асбоб синаш
интервалига қайта туширилади.
Тадқиқ қилинадиган нуқтани танлаш, тадқиқотлар ўтказиш навбати ва бир
нуқтадан иккинчисига асбобни қайта ўрнатиш технологияси 8.5даги
талабларга мувофиқ бажарилади. Ҳар бир тадқиқ қилинадиган нуқтадаги
босим диаграммалари айрим файлларда қайд қилинади.
Асбоб юқорига кўтарилган вақтда флюид намунаси олинади ва ўлчанади.
Бунда:
а) агар газ-хаво аралашмаси хажми бир неча дециметр кубдан ошмаса, у
махсус газ йиғиш сиғимидаги сувни сиқиб чиқариб аниқланади.
Аралашма миқдори кўп бўлганда – босимни пасайтириш методи билан
аниқланади;
б) агар олинган газ миқдори етарли даражада кўп ва босим бир марта
ўлчанганда кам пасайса (хатолик чегарасида), унда босимни ўлчаш 2-3
марта қайтарилади. Чиқариб юборилган газ ҳажмини қўшиб, ундан
босимнинг бошланғич (газ чиқаришгача) ва якуний (газ икки, уч марта
чиқарилгандан сўнг) қийматларини ҳисоблашда фойдаланилади;
с) газ-ҳаво аралашмаси намунаси сув ичига оғзи ағдариб солинган шиша
идишда ёки махсус намуна йиғгичда олинади.
Ҳар бирининг ҳажми 0,3-0,5 дм
3
бўлган жами 3 та газ намунаси олинади:
биринчиси – туташтирувчи шланглар системаси газ оқими билан
тозалангандан сўнг дарҳол, иккинчиси – намуна йиғгичдаги босим
бошланғич босимга нисбатан 30-50% га пасайганда, учинчиси – босим
атмосфера босимигача пасайганда олинади;
д) нефть миқдори тингандан сўнг ўлчов сиғими ёрдамида
аниқланади.
Газ билан ҳажми ошган ва намуна йиғгич деворларида ҳамда асбоб
каналларида қолган суюқликнинг миқдорини ҳисобга олиш ва
таҳлил қилиш учун суюқлик намунаси ҳажми 1 дм
3
дан кам
бўлмаган шиша идишларга олинади.
Суюқлик
намунасининг
физик
кўрсаткичлари
(зичлиги,
қовушқоқлиги ва солиштирма электр қаршилиги) тўғридан-тўғри
қудуқнинг ўзида ва қайтадан стационар лабораторияда аниқланиши
керак. Олинган нефть ва сувларнинг хусусиятларини аниқлаш
мақсадидаги кимёвий таҳлил махсус лабораторияларда амалга
оширилади.
Газ-ҳаво аралашмасидаги ёнувчи газларнинг умумий миқдорини
аниқлаш ва уларнинг компонент таркибининг экспресс-таҳлили
қудуқда геологик-технологик тадқиқотлар станцияси ускуналари
ёрдамида амалга оширилади. Газларнинг муфассал таҳлилида
ноуглеводород газларни уларнинг нормал ва изомер бирикмаларини
аниқлаш хам стационар лабораторияларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |