11
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
ва тезроқ мослашишга ёрдам берди. XIX асргача факультетларга бўлиш
Аристотель тизимига мувофиқ амалга оширилган, тўртта классик факультет
асосий ҳисобланган: илоҳиёт, тиббиёт, ҳуқуқ ва либерал санъат. Париж
университетида биринчи марта факультетлар пайдо бўлган ва худди шу фан
бўйича ўқитувчилар гуруҳи бўлган. 1231 йилда Папа Грегори IX фармони
имзолангандан сўнг, факультетларда сезиларли ўзгаришлар рўй берди - ҳар бир
факультет ўз қоидалари ва ички тартибларини ўрнатиши мумкин эди ва бошқа
факультетнинг ишларига аралаша олмасди, факультетлар бошида раҳбарлар-
деканлар пайдо бўлди.
Бутун Европада университетлар юқори тезликда очилди. Европадаги
биринчи университетлардан бири Болонья университети бўлиб, унинг ташкил
топган санаси 1088 йил деб номланган, у ўз низомини 1158 йилда қабул қилган.
1150 ва 1170 йилларнинг орасида Париж университетига асос солинган, ундан
кейин Оксфорд (1196 й.), Кембриж (1209 й.), Ареццо (1215 й.) ва бошқа
шаҳарларда университетлар очилган. XIII аср охирига келиб, Европада 20 га
яқин университет мавжуд эди, XIV асрда уларнинг сони 45 га яқин эди. Турли
мамлакатлар университетлари тарихий меросдан келиб чиққан ҳолда ўз
ихтисосларига эга эдилар. Масалан, испан университетлари тиббиётни
ўрганишга ихтисослашган, араб табибларидан йиғилган тажрибани
такомиллаштирганлар, Италия университетлари эса ҳуқуқшунослик соҳасида
кучли бўлган. Вақт ўтиши билан иккита университет модели шаклланди -
талабалар раҳбарлик қилган Болонья университети ва ўқитувчилар ҳамда
профессорлар устунлик қиладиган Париж университети.
Болонья Университети Рим ҳуқуқини ўрганувчи ҳуқуқшунослик мактаби
негизида ташкил этилган ва Ўрта асрларда ҳуқуқни ўрганишнинг асосий маркази
эди. Болоньяда Ўрта аср тушунчаси ва ўқитиш методикаси шаклланди.
Машғулотлар цикли ҳуқуқий матнларни ўқиш ва шарҳлаш орқали рим ва канон
қонунларини ўрганган маърузалар ва баҳслардан иборат эди
1
. Баҳсларда суд
амалиётининг ғайриоддий ва мунозарали прецедентлари муҳокама қилинарди,
талабалар зиддиятни ва унга қарши бўлган далилларни ҳал қилиш усулларини
таклиф қилардилар, шундан сўнг ўқитувчи далилларни таҳлил қилиб, ҳукм
чиқарарди. Болонья талабалари хусусий шахслар ва дунёвий ҳокимиятга
маслаҳат берадиган ҳуқуқшунослар (юристлар) бўлиши билан бир қаторда,
уларнинг фаолиятининг муҳим қисмини ташкил этувчи ва даромад олишга
имкон берадиган воситачилар ва судялардан ташқарида ҳам ҳаракат қилганлар.
XIII асрнинг бошларида Болонья Университетида иккита университет ташкил
топди, улар фақат юридик талабалардан иборат бўлиб, биттаси Италиядан келган
1
Суворов, Н. С. Средневековые университеты / Н. С. Суворов. М.: Книжный дом «ЛИБРОКОМ», 2012. 256 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |