78
ҚАНД ЛАВЛАГИДАН УРУҒ ОЛИШ УЧУН ҚЎЛЛАНИЛГАН МИНЕРАЛ
ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
И. К.Одилов
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда уларга
ўтказилаётган агротехник тадбирлар муҳим ахамиятга эга. Бу агротехник тадбирлар учун
қилинган харажатлар миқдорини ҳисоблаб, камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш лозим.
Биз ҳам тажриба вариантлари бўйича олинган қўшимча ҳосилни иқтисодий
самарадорлигини ҳисоблаб чиқдик.
Ю.С.Ионицой [3] нинг берган маълумотига кўра, қанд лавлаги ҳосилини
йиғиштириб олиш муддати муҳим ахамиятга эга. Қанд лавлаги ҳосилини 25.09 муддатда
йиғиштириб олганга нисбатан 10.10 муддатда йиғиштириб олиш орасида илдизмева
таркибидаги қанд миқдори 1,8% га ортиши рентабилликни 13% га кўтарилишига олиб
келган.
А.Г. Шевченко ва бошқалар [5] нинг Россиянинг Томбов вилоятида олиб борган
изланишларига кўра, қанд лавлаги уруғини эрта муддатларда экилиши уруғларни униш
энергиясини камайишига олиб келади. Натижада олинган кўчатлар нимжон, касалликка
чалинувчан бўлиб, ўсиш-ривожланишдан орқада қолади. Бу ерлардан фойдаланиш
самарадорлигини пасайтириб, иқтисодий фойда миқдорини кам бўлишига олиб келади.
Қанд лавлаги уруғини катта кичиклиги унинг маҳсулдорлигига кучли таъсир
кўрсатади. Агар 100 дона уруғ оғирлиги 19,3 гр. Бўлганида унинг ҳосилдорлиги 432
ц/гани ташкил этган бўлса, уруғ оғирлиги 29,6 гр. Бўлганида эса бу 564 ц/гани ташкил
этган. Шу сабабли ерлардан олинадиган фойда 1,8% га ортган (Корниенко ва бошқалар
[4]).
Биз тажриба олиб боришда биз минерал ўғитлар меёрлари самарадорлигини
ўрганиб бордик. Тажриба олиб бориш ва ундаги фенологик кузатувлар Б.А.Доспехов [1]
нинг “Методика полевого опыта” усулномасига асосан ўтказилган бўлса, тупроқ ва
ўсимлик анализлари ПУСЕТИТИ (эски СаюзНИХИ) нинг [2] “Методы агрохимическых
анализов почв и растений” усулномаси бўйича олиб борилди.
Олиб борилган ҳар қандай ишини замирида иқтисодий кўрсатгич, самарадорлик
туради. Ишлаб чиқилган янгилик ишлаб чиқаришга фойда келтирмаса у қўлланилмайди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз ҳам дала тажрибамизни иқтисодий жиҳатдан ўрганиб
чиқдик. Бунинг учун етиштирилган маҳсулотни харид баҳосини ўрганиб, етиштирилган
маҳсулотни шу нархда сотиш ва ундан келган ялпи даромадни топиш керак. Маҳсулот
етиштириш учун кетган жаъми харажатлар ҳисоблаб топилади. Бунда экинни экиш учун
ерни шудгорлаш, уни экин экишга тайёрлаш, экиш, ўтказилган агротехник тадбирлар,
ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш харажатлари ҳаммаси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштириш учун қилинган жаъми харажатлар олинган ялпи даромаддан
айриб ташлаш йўли билан олинган соф фойда топилади. Шу олинган соф фойдани
қилинган харажатларга бўлиб, юзга кўпайтирсак рентабиллик даражаси келиб чиқади.
Биз ҳам тажрибада олинган маҳсулотни дастлаб харид баҳосини билиб олдик бу
қанд лавлаги уруғини бозорда сотилаётган баъҳоси 70500 сўмни ташкил қилмоқда (1-
жадвал). Тажрибада олинган қўшимча ҳосилни сотишдан келган даромадни топдик. Бу
вариантлар бўйича 11,0-14,1 млн. Сўм оралиғида бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: