1 Ўзбекистон республикаси


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/112
Sana22.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#691722
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112
Bog'liq
1.2.-Qonunchilik-normalari

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим 
муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва
юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан 
яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 
 20 майдаги №1533-сонли Қарори. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарори ўз моҳиятига 
кўра олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини ифода этади. 
Бу қарор олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни замонавий ўқув ва илмий-
лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштириш, таълим 
стандартларини такомиллаштириш ҳисобига таълим жараёнини сифат 
жиҳатдан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш 
шаклларини жорий этиш, ўқитувчи кадрлар меҳнатини рағбатлантиришни 
кучайтириш асосида иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида талаб қилинадиган 
олий маълумотга эга мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга 
қаратилган.


60 
Қарорда қуйидаги иловалар тасдиқланган:
1. 2011-2016 йилларда Олий таълим муасасаларини моддий-техник 
базасини мустахкамлаш ва ривожлантириш комплекс чора тадбирлари. (1 – 
илова)
2. 2011-2016 йилларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш таълим 
йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини оптималлаштириш ва 
таълим стандартларини такомиллаштириш комплекс чора тадбирлари. (2- 
Илова) 
3.Олий 
таълим 
муассасаларининг 
моддий-техника 
базасини 
модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш 
дастурларини амалга оширишни молиявий харажатлар хисоби параметрлари. 
(3-илова) 
4.Олий таълим муассасаларини 2011-2016 йилларга мўлжалланган хар 
йиллик қурилиш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва техника 
воситалари билан таъминлаш дастурлари рўйхати. (4-илова). 
5.Олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган замонавий илмий - 
тадқиқот лабораториялари. (5-илова). 
6.Олий 
таълим 
муассасаларининг 
моддий-техника 
базасини 
мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан 
яхшилаш ва модернизациялаш дастурини амалга ошириш махсус комиссияси 
таркиби.(6-илова) 
2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларини моддий-техник 
базасини мустахкамлаш ва ривожлантиришнинг комплекс чора – 
тадбирларида 
юқори 
малакали 
кадрларни 
тайёрлаш 
тизимини 
такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор берилган. Бу йўналишда 
чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган бўлиб, унда юқори малакали 
кадрларни 
тайёрлаш 
йўналишлари 
ва 
мутахассисликларини 
мақбуллаштириш ҳамда давлат таълим стандартлари (ДТС)ни янада 
такомиллаштириш назарда тутилган.
Шунга кўра, мазмуни бўйича турдош мутахассисликларни қўшиб 
юбориш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳаларда 
эҳтиёжи қолмаган мутахассисликларни ёпиш ҳисобига 2016 йилга қадар 
олий таълим бакалавриат босқичи йўналишларининг сони 228 тадан 165 тага, 
магистратура босқичининг мутахассисликлари эса 1200 тадан 500 тагача 
камайтирилиши назарда тутилган.
Дастур ижроси доирасида инженеринг, ишлаб чиқариш ва қурилиш 
соҳалари бўйича қабул квотаси босқичма-босқич оширилиб, бу 
йўналишларда таълим олаётган талабаларнинг умумий сони амалдаги 23 
фоиздан 2015-2016 ўқув йилида 36 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Бу йўналишларга ажратилган давлат гранти ўринлари эса ўртача 5-10 
фоизга кўпаяди. Шунга тенг равишда “таълим” “иқтисодиёт ва бизнес”, 
“ҳуқуқ” 
ҳамда 
ижтимоий-гуманитар 
соҳаларга 
тегишли 
таълим 
йўналишларида қабул квотаси ва грант ўринлари, аксинча, камаяди.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish