1 Ўзбекистон республикаси


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/112
Sana22.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#691722
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
1.2.-Qonunchilik-normalari

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим 
муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб 
этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2010 йил 28 
июлдаги Фармони. 
Ушбу Фармонга кўра “Баркамол авлод йили” давлат дастурига 
мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни 
янада рағбатлантириш, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежлари, 


56 
академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини 
тадбиркорлик фаолиятига кенг жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиш белгиланди.
Шу боисдан ҳам бугунги кунда микрофирмалар ва кичик корхоналар 
томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва 
олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари 
тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида 
белгиланган чекланган меъёрдан кўпи билан 20 фоиз оширилган ҳолларда 
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, 
кафолатлар ва ҳуқуқлар сақланиб қолмоқда.
5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан 
кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 
 2017 йил 16 февральдаги № 4958 - сонли Фармони 
Мустақиллик 
йилларида 
Ўзбекистон 
Республикасида 
узлуксиз 
таълимнинг ноёб тизими яратилди, илмий-тадқиқот фаолияти, олий малакали 
илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш 
самарадорлигини оширишга, мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий 
тараққиётида илм-фаннинг ролини кучайтиришга йўналтирилган салмоқли 
ишлар амалга оширилди. 
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб докторлик диссертациясини ҳимоя 
қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан 
кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилиниши олий малакали 
илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш 
тизимини умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга 
яқинлаштиришда муҳим қадам бўлди. Ўтган давр ичида барча зарур 
норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, ўрнатилган талабларга мувофиқ 
олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг фаолияти, докторлик 
диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш ташкил этилди. 
Шу билан бирга, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 
эришилган суръатлар олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли 
тизими шароитида орттирилган тажрибанинг моҳиятини қатор хорижий 
мамлакатларнинг мазкур соҳадаги илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда 
қайта англаш зарурлигини тақозо этмоқда. Ҳозирги шароитда илмий кадрлар 
тайёрлаш жараёнини тобора жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, 
иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш, олий таълим ва илмий 
муассасаларнинг 
илмий 
салоҳиятини 
мустаҳкамлаш 
ва 
ундан 
республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш 
масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда. 
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва 
аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва самарадорлигини тубдан 
ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада 
такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал 
салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтириш 
мақсадида

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish