Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


СПОРТЧИ ШАХСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖАБХАЛАРИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
СПОРТЧИ ШАХСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖАБХАЛАРИ 
М.Маматов, 
Ўзбекистон Миллий
университети профессори
Спортчилар, айниқса, машхур спортчилар анча мураккаб шахслар 
бўлишади. Улар доимо жамоатчилик, кўпминглик спорт ишқибозлари диққат 
марказида юргани учун ўз имконияти ва ўзига берадиган баҳоси юқори 
бўлиб, ижтимоий муносабатларга киришишда қийналишади.


14 
Жисмоний тарбия ва спорт инсонда шахслилик сифатларни 
шакллантириш ва тарбиялашнинг энг мақбул воситаси ҳисобланади. 
Хусусан, 
шахсда 
ахлоқий, 
иродавий, 
эстетик 
ва 
интеллектуал 
хусусиятларнинг ривожланишига имкон беради. Лекин бу имконият 
мақсадга мувофиқ йўналтирилган фаолият жараёнида амалга оширилса, 
реаллашиб, муайян қимматга эга бўлади. 
Спортчида ахлоқий ҳулқ – атвор, этик норма ва малакалар шаклланиши 
қўйидагиларга боғлиқ:
1. Ахлоқий онг, дунёқараш ва фаолият мотивларининг шаклланишига;
2. Ватанни севиш, ўртоқлик, жамоавийлик, ижтимоий бурч, гуманизм 
каби маънавий хисларнинг тарбияланишига:
3. Ахлоқий ҳулқ, эстетик нормаларга қатъий риоя қилиш одатларининг 
шаклланишига:
4. Ижтимоий маъқулланган хулқ - атвор ва спорт этикаси нормаларига 
риоя қилувчи малакаларнинг ривожланишига.
Спортчида интеллектуал жихатларининг шаклланиши қўйидагиларни 
қамраб олади: 
1. Спортга доир махсус билимларнинг ошиши, уларнинг мунтазам 
кенгайиши ва чуқурлашиб бориши, улар асосида спорт фаолиятига онгли 
ёндошув ва илмий дунё қарашнинг шаклланишини;
2. Спортчининг ижодий хусусиятлари, ўзини англаш ва тарбиялашга 
ёрдам берадиган билимларнинг ривожланишини. 
Эстетик тарбиянинг моҳияти қўйидагиларда ифодаланади:
1.Спорт ва бошқа фаолият соҳаларидаги гўзалликларни аниқ идрок 
қилиш, чуқур ҳис қилиш ва тўғри баҳолай олишнинг ривожланганлигида;
2.Жисмоний мукаммаликка эришиш учун етук эстетик ҳиснинг 
шаклланишида;
3.Спорт фаолиятида эстетик ҳулқ – атвор ва шахслараро 
муносабатларнинг вужудга келишида;
4. Гўзалликни эътироф этиш ва хунукликнинг ҳар қандай кўринишига 
моиллик қилмасликда. Тўғри, гўзаллик нисбий тушунча. У этник, диний, 
синфий, касбий ва индивидуал жихатдан фарқланади. Лекин гўзалликнинг 
қабул қилинган умум инсоний мезонлари мавжуд. Мода деб, ўзини ҳар хил 
кўринишга солавериш, дидсизликка киради. 
Спортда иродавий сифатлар спортчининг ишчанлик хусусиятини 
намаён этувчи ва фаоллигини тартибга солувчи ички манба бўлиб, у 
қўйидагиларни шакллантириши зарур:
Б и р и н ч и с и , спорт фаолияти талабларига мос келувчи ироданинг 
намаён бўлишини таъминловчи мотивацион, интеллектуал ва маънавий 
асосларни;
и к к и н ч и с и, ҳар бир фаолият тури учун зарур бўлган собит 
қадамлик, ташабускорлик,дадиллик, жасурлик, чидамлилик, қатъиятлик,
ўзини тутаолиш каби иродавий сифатларни ривожлантириш, шулар асосида, 


15 
фақат спортда эмас, ҳаётнинг турли соҳаларида намаён бўлувчи 
характернинг муҳим хусусиятларини.
Психологик мазмунга эга бўлган ҳатти – ҳаракатлар, спортчининг 
машқланиш ва мусобақа фаолияти жараёнида эришадиган муваффақиятини
таъминловчи асос ҳисобданади. Спорт фаолиятни психологик жиҳатдан 
таъминлашнинг моҳиятига спортчилар танасининг машқланиш ва мусобақа 
шароитида бажариладиган хатти - ҳаракатларга адекват мослашишини 
таъминлаш киради. Реал воқеликни идрок қилиш, унинг объектларига 
муносабат билдирмоқ, ўз фаолиятига тузатишлар киритиш, буларнинг 
ҳаммаси спортчидан вазият талаб қилаётган хулқ - атворларни 
шакллантирувчи асосий омиллардир. 
Спортда психологик фаоллик билим ва ҳаракатлантирувчи 
факторлар билан белгиланиб, улар ўз навбатида биологик ва ижтимоий 
детерминантларга эга. Жисмоний фаолликка ундовчи биологик омиллар бу - 
инсонлардаги ҳаракат қилиш, яшаш ва саломатлик эҳтиёжларидир. 
Ижтимоий омиллар фаолиятнинг мазмун моҳияти, жамоатчилик ва 
жамоанинг баҳоси, ўзининг фаолият натижаларидан қониқиш ҳисси
кабилар билан белгиланади. 
Фаолиятнинг функционал тартибга солувчи компоненти билим, 
фаолликнинг маҳсулдорлиги ва спортчининг мосланувчанлик қобилиятига
боғлиқ бўлади. Бу ўз навбатида, спортчининг фаолият жараёнидаги вазиятни 
идрок қилишида ёрқин кўринади. Агар спортчи ўзининг руҳий ва ҳиссий
ҳолатини бошқара олмаса, унинг ҳатти - ҳаракатлари ноадекват бўлиб 
қолади.Бу эса, у бажараётган ҳатти - ҳаракатларнинг бузилишига олиб 
келади. 
Руҳий фаолликнинг сақланиши ёки самарадорлигининг ошиши, аввало 
спорт фаолиятини психологик таъминлашнинг процессуал( иш юритиш) 
компонентларини аниқлашга боғлиқ бўлиб, улар спортчининг ўз руҳий 
жараёнлари ва ҳолатларини онгли назорат қилиш ва тартибга солишга 
йўналтирилган вазифаларига киради.
Спортчининг и н т е л л е к т у а л ф а о л и я т и, диққат - эътибор 
жиддий қаратилиши лозим бўлган муҳим масала ҳисобланади. Чунки, 
спортчининг тактик маҳорати унинг тактик фикр юритиш қобилиятининг 
ривожланганлиги, интеллектуал фаолиятига бевосита боғлиқ. Тактик ҳатти - 
ҳаракатлар эса, ўз навбатида ақл - идрок, психомотор имкониятлар, муайян 
билим ва малакалар талаб қиладиган фаолият мажмуасидан иборатдир. Бунда 
интеллектуал қобилият асосий ролни ўйнайди. Муайян вазиятларга адекват
ва самарали тактик ҳатти - ҳаракатларни амалга ошириш тафаккур маҳсули 
ҳисобланади. 
Интелектуал фаолият вазиятнинг ўзгариб турувчи шароитларига 
мослашишнинг муҳим воситаси бўлиб, унинг ёрдамада вазиятни баҳолаш, 
адекват имкониятлар танлаш, спортчи ҳаракатларига ўзгартиришлар 
киритиш, қарорлар қабул қилиш каби жараёнлар амалга ошади. Шунинг учун 


16 
спортчининг психологик функциялари қаторига, тартибга солувчи восита 
сифатида интеллектнинг фаоллик функциясини киритиш зарур.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish