“СОТУВЧИ-ХАРИДОР” ДИАДАСИ
ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИГА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ
О.Э.Ҳайитов
– ЖТСБМИМТҚТМОМ
кафедра мудири
Д.Х.Сафаров
– Навоий вилояти ХТХҚТваУМОҲМ
кафедраси мудири
Ижтимоий-иқтисодий фанлар доирасидаги назарий билимлар,
инсоният
тараққиётининг
барча
босқичларида,
хусусан
унинг
маданийлашган белгилари касб этган даврларида кишилар тафаккурида
иқтисодиёт ва унда рўй берадиган иқтисодий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг
туб моҳияти тўғрисида мантиқан тўғри қарашларни шакллантиришга хизмат
қилиб келган. Бундан кўриниб турибдики, фаннинг вазифаси иқтисодий
муносабатлар барча тизимини ўрганиб, унда инсон омили салоҳиятини
оширишдан иборатдир. Бунда иқтисодиёт фани билан юртимизда ўзига хос
тарзда ривожини бошлаган психология фанларининг ҳамкорлиги катта
илмий-амалий аҳамият касб этади. Зеро, бозор муносабатларига ўтишда
содир бўлиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий таназзулнинг олдини
27
олиш, юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий қолоқликнинг ўрнини соғлом
ғоялар, илмий асосланган билимлар, тушунчалар ва дунёқараш билан
тўлдириш “сотувчи-харидор” диадаси ўзаро муносабатларидаги иқтисодчи
инсон шахсини шакллантиришдаги муҳим вазифадир.
Иқтисодиётга оид адабиётлар таҳлилига қарайдиган бўлсак, “бозор – бу
сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб олиш бўйича
эркин муносабатлар тизимидир”, “бозор – нархлар механизми орқали
харидорлар ва сотувчиларни учраштиришнинг иқтисодий амали”, “бозор – бу
харидорлар билан сотувчилар ўртасидаги иқтисодий алоқалар, уларни бир-
бирига боғлайдиган механизмдир” ёки “бозор – бу талабнинг субъекти
бўлган (истеъмолчилар) билан таклифнинг субъекти бўлган (ишлаб
чиқарувчилар) сотувчилар ўртасидаги иқтисодий алоқалар, уларни бир-
бирига боғлайдиган механизмдир”
дея таърифларни учратиш мумкин.
Бозор муносабатлари жараёни илмий таҳлил қилар эканмиз, аввало,
“ишлаб чиқарувчи – сотувчи – харидор/мижоз – истеъмолчи” тетрасидаги
тушунчаларга таъриф келтириб, мазмун-моҳиятини очиқлаб олиш зарур
бўлади. Жумладан,
1. Ишлаб чиқарувчи – бу ишлаб чиқаришни ташкил этган ва
истеъмолчига сотадиган шахс ёки сотувчи.
2. Сотувчи – бу товар ишлаб чиқарувчи фирма, фермер хўжалиги,
кичик бизнес соҳиби, якка тарзда ишлаб чиқарувчи киши.
3. Харидор – товар айирбошлашда бевосита иштирок этиб, товарни
танлаш, қийматини тўлаш ва ўз ихтиёрига олиш ишларини амалга
оширадиган шахс, корхона, ташкилот, муассаса ёки уларнинг вакили.
3
А
. Мижоз – корхона, тадбиркор товари ва хизматидан фойдаланиб
келаётган барқарор истеъмолчи.
4. Истеъмолчи – ўз эҳтиёжини қондириш учун маҳсулот, товар,
хизматлардан фойдаланадиган шахс, оила, жамоа, корхона, ташкилот,
муассаса.
Фикримизча, “сотувчи-харидор” диадаси ўзаро муносабатларини
ёритишда, аввало, бозор турларига алоҳида эътиборни қаратиш зарур бўлади.
Немис иқтисодчиси, профессор В. Ойкеннинг иқтисодий сиёсатнинг
асосий тамойилларига бағшланган тадқиқотларида бозорнинг қуйидаги
турларини фарқлаб кўрсатади.
1. Соф монополия – бу битта сотувчи ва кўп харидорлар қатнашган
бозор, ёки ўрнини босадиган товар бўлмаган товарни сотадиган ягона
сотувчи бўлган бозор вазияти, ёки тармоқда ягона ҳукмрон фирма бўлиб,
фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш чегараси тармоқ чегарасига тенг бўлган
бозор. Соф монополия ва рақобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар
ҳисобланади.
2. Олигополия – бу бозор тизимида бирор бир товарни сотишда
чекланган фирмалар ҳукмронлик қилади.
3. Монопол рақобат бозори тўлиқ рақобатлашмаган бўлиб, унда
қатнашадиган фирмалар сони кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз товарлари
28
нархини маълум чегарада назорат қилади, яъни улар кичик бўлса ҳам
монопол ҳокимиятга эга.
4. Монопсония – харидор битта бўлиб, сотувчилар кўп бўлган бозор.
5. Агар бозорда монополист-сотувчи билан монополист-харидор
учрашса, бундай ҳолда икки томонлама монополия бўлади.
6. Агар тармоқда фақат иккита фирма фаолият кўрсатса, бундай
олигополик хусусий ҳолга дуополия дейилади. Агар биз бозор таклифи ва
талабининг ҳар хил шаклдаги вариантлар комбинациясини қарасак, бозор
тизимлари сони янада кўпаяди.
Академик С.С. Ғуломов ва бошқаларнинг ёзишларича, бозор – бу
биринчидан, сотувчилар ва харидорларни учраштириб турадиган жой; улар
ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. ... Бозорлар
ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал, миллий ва халқаро бозорларга
бўлинади. Олди-сотди объекти бўлиб, истеъмол товарлари, ресурслар,
(меҳнат, капитал, ер, тадбиркорлик қобилияти, ахборот) ва хизматлар
ҳисобланади.
Профессор М.Р. Болтабоев ва бошқаларнинг қайд этишларича,
A. Смит, бозор жамият сотиб олишни хоҳлаган ва керакли миқдордаги
товарларни ишлаб чиқаради, деган фикрда. Шу билан бирга, A. Смит
бозорнинг қудратли куч эканлигини, у жамиятни зарур товарлар билан доимо
таъминлаши ва бу тизим ўз-ўзини мувофиқлаштиришини кўрсатиб берган. У,
ўз-ўзига қўйиб берилган бозор тизими ривожланади ва бундай тизими бор
халқнинг бойлиги ортаверади, деган фикрда.
Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар
унда қуйидаги шартлар бажарилса: сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот
нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила
олмайдилар; бозорга янги сотувчиларни кириши ва сотувчиларни бозордан
чиқиши чекланмаган; сотувчилар биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини
ишлаб чиқмайди; бозор субъектлари бозор тўғрисида тўлиқ ахборот олиш
имкониятига эга.
Иқтисодчи олимлар Б.Д. Хаджиев
ва бошқалар – бундан деярли 600
йил аввал Ибн Халдун Абдурраҳмон Абу Зайд томонидан “Китоб-ул-ибар”
асарида, бозор тушунчасига изоҳ берилган – деб ҳисоблашади. Унга кўра
“бозор – бу
ҳунармандчиликни
мукаммаллаштириш
ва меҳнат
унумдорлигини оширишнинг гаровидир”.
Россиялик олим, иқтисодчи-технологик, профессор Б.А. Райзберг
иқтисодиётнинг психология билан алоқаларига доир тадқиқотларни ўтказар
экан, бозор ўзининг қамров доираси жиҳатидан маҳаллий, ҳудудий, миллий
ва жаҳон бозорларига бўлинади, деб фикр билдиради.
Профессорлар
Б.А. Райзберг,
Е.Б. Стародубцеваларнинг
қайд
этишларича, бозор қанчалик турга бўлинмасин, ихтисослашмасин, барибир, у
олди-сотти орқали кишилар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ўрнатишга
хизмат қилади.
Америкалик олим, профессор Т.Б. Вебленнинг фикрига кўра,
29
истеъмолчилар турли хил даражадаги ижтимоий ва психологик босимларга
дучор бўлишиб, улар баъзан кераксиз маҳсулотларни сотиб олишга,
қимматбаҳо хизматлардан фойдаланишга мажбур бўлишади. Фойда учун
“ташналик” баъзи тадбиркорларни ахлоқий бўлмаган хатти-ҳаракатларга
мажбур қилади. Лекин, олимнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан тизим
инсонпарварликка асосланадиган тузилмага айланиб боради.
Яна бир Америкалик профессор Ф.Х. Найтнинг фикрича, ҳар қандай
товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг асносида
истеъмолчиларнинг
талаб-таклифи
ётади.
Фойда
олиш
истаги
тадбиркорларни истеъмолчига керак бўлган нарсаларни ишлаб чиқаришга
мажбур этади ва ҳар қандай даромад тадбиркорга хавф остида бўлган амалга
оширган ҳаракатлари учун мукофот сифатида қаралади. Олим бозор талабига
асосланган ишлаб чиқаришни оқилона ечим деб ҳисоблайди.
Россиялик профессор В.В. Исаев шу борада изланишлар олиб борар
экан, бозор муносабатларига киришаётган инсоннинг тўрт ўлчамли динамик
табиатли семантик матрицаси майдонини – шахс маркетинги контекстида
таҳлил қилади (1.2-расмга қаранг).
В.В. Исаевнинг қайд этишича – шахс маркетинги – бу шахснинг
эҳтиёжларини оқилона қондириш, унинг имкониятларини таҳлил қилиш
учун муайян шахснинг фикри ва / ёки хулқ-атворларини яратиш, сақлаш ёки
ўзгартириш учун қабул қилинган қоидалар тўпламини аниқлашга қаратилган
фаолиятдир.
Олимнинг фикрича, шахс маркетинги ўз ичига қуйидагиларни
бирлаштирадиган тизимдир:
1. Вақт., 2. Энергия ., 3. Ахборот., 4. Борлиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |