Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ АҚЛИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ АҚЛИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН 
УСТУНЛИК ЖИХАТЛАРИ
 
Р.Туляганова.,
 
ЎзМУ магистри

Бугунги кескин ривожланиб бораётган глобал дунё манзарасида инсон 
ўз кечинмалари ва ўз ўзини англаб бориши масаласи психология ва унга яқин 
фан тармоқлари, шу ўринда инсон омилини ўрганувчи барча йўналишларда 
мухим марказий масалалардан бири деб саналмоқда. Инсон хаёти давомида 
ўзаро муносабатда бўлар экан, у доимо ташқи оламдан келувчи 


80 
маълумотларни қабуллаб, уларни ўз амалиётида қўллашга харакат қилади, 
ташқи таъсирларга ўз жавоб реакциясини қайтаради. Хўш бу жараёнда 
бугунги замонавий фан тармоқлари, хусусан психологияда кўп мулохазаларга 
сабаб бўлаётган эмоционал интеллект масаласи қанчалик ўзиннинг ролига эга? 
Бизга маълумки эмоционал интеллект бу инсоннинг хиссий ақли махсули 
бўлиб, ўз хиссий кечинмаларини қанчалик жиловлаш ва шу билан бирга 
ўзгалар хиссий кечинмаларини қабул қилиш, ўзгаларни ва ўз ўзини қабул қила 
олиш салохиятига айтилади. Эмоционал интеллект инсонга энг аввало 
хиссиётни бошқара олиш ва хамдардлик хиссини оширишга ёрдам беради.
Биз маиший хаётимизда кўплаб катта-кичик муаммоларга дуч келамиз 
ва уларга нисбатан ўз муносабатимизни билдирамиз, ана ўша муносабатнинг 
қай даражада хиссий бошқарувнинг даражаси билан ўлчаниши ва уни тўғри 
йўналтира олиш махорати билан ўлчанади. Тасаввур қилиб кўринг, сиз 
кундалик турмушда ўз манзилингиз бўйлаб харакатланаётиб турли 
муаммоларга дуч келишингиз мумкин, “сизга кимнингдур тасодифан туртилиб 
кетиши”, “машинангизни йўл чизиғида сиқиб қўйишлари”, “кутилмаганда 
юзага келган шовқин”, “бемор инсон билан сухбат” шу ва шу каби муаммолар 
турмушимизда деярли хар куни учраб туради. Шундай муаммоларга дуч 
келганингизда ўз ўзингизни кузатганмисиз ? Албатта эмоционал 
интеллектнинг дастлабки намоён бўлиш хусусиятларига ўз ўзини кузатиш ва 
шу орқали эмоционал интеллект даражасини ошириб бориш жихатларини 
киритишимиз мумкин бўлади. Инсон кутилмаган вазиятларга нисбатан 
қанчалик хиссиётларини бошқарган холда муносабат билдира олади ? 
Фикримизча бу борада ЭИ бизга ЭК дан кўра кўпроқ мухим ахамиятга эга 
эканлигини қўрсатади.
Ғарб психолог олими Дениел Гоулман ўзининг “Эмоционал интеллект” 
китобида бизни эмоционал холатимизга жавоб реакцияларини қайтаришда 
актив харакатланувчи миндалевид танача ва унинг сохаси тезкор хислар ва 
уларнинг намоён бўлиш шартида бевосита иштирок этади. Психологнинг 
кўпинча кундалик хаётда жуда ақлли ва юқори интеллект кўрсатгичига эга 
инсонлар хиссий иродавий холатларга нисбатан ўз ўзини бошқаришда 
қийинчиликларга дуч келишлари хақида ўз фикрларини билдиради. 
Фикримизча ақлий салохияти юқори бўлган инсон илм ва илмийлик 
қонуниятига мустахкам ўрганган бўлиши мумкин шу боисдан ўз эмоционал 
барқарорлигини назорат қилишда уларда турли камчиликлар юзага келиши 
мумкинлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Бироқ хар қандай хиссий иродавий 
жихатдан уни тўғри йўналишда қўллай оладиган инсон хам вақти келиб 
турмушдаги кутилмаган холатга нисбатан бардошлилик нисбати юқори 
бўлади деб айта олмаймиз.
Бундан ташқари бу мавзуда ўтказилган турли экспериментлардан бири, 
Америка Алабама штати Университети психологи Долф Цилльманн оилавий 
муносабатларда хам эмоционал интеллектнинг юқори даражада бўлиши 
фарзандлар билан бўладиган турли кичик муаммоларда ота оналар томонидан
хиссий зўриқиш, ғазабланиш каби холатларга камроқ тушишини айтиб ўтади.


81 
Фикримизча эмоционал интеллектни шакллантириш бу аввало оилада 
фарзанд тарбиясида ақлий тарбия билан бир вақтда олиб борилгани мақсадга 
мувофиқдир. Бу борада Джон Готман ва Джоан Деклер каби жахон 
психологлари боладаги хиссиётни аниклашда дастлаб унинг кайфиятини 
ўрганишдан бошлаш кераклигини маслахат берадилар. Боланинг қалбида 
шаклланган мехр ва мурувват хиси кейинчалик ундаги хамдардлик, 
куйунчаклик, эмпатия ва хиссий ўз ўзини англашда мухим ахамиятга эгадир. 
Болалардаги ғазабланиш ва унинг тоғри ечим билан бостирилмаслиги, доимий 
хиссий беқарорликнинг бостирилиб турилиши боладаги нафрат ёки 
аламзадалик каби салбий эмоцияларнинг кўпайиб кетишига туртки бўлади. 
Бизнинг фикримизча бола тарбиясида нафакат унинг аклий салохиятига ургу 
бериш, ва балки унда яширин бўлган энг нозик хислар ва алтруистик гояларни 
шакллантиришга харакат килиш лозим.
С.Ж.Стейн ва Говард Букларнинг илмий изланишларида эмоционал 
интеллектни стрессга бардошлилик ва хиссий жозибадорлик атамаси билан 
боғлаб ўрганадилар. Уларнинг фикрича эмоционал интеллект ақлнинг одатий 
тушунчасидан тубдан фарқ қилади. Уларнинг фикрига кўра “Эмоционал 
интеллект – вазиятни тўғри талқин қилиш ва унга таъсир кўрсатиш, ўзга 
инсонлар истакларини ва улардаги мухтожликни интуитив равишда англаш 
қобилиятидир. Бундай қобилиятли инсонларнинг хам кучли хам ўта заиф 
томонлари бўлади” дея таърифлайдилар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизни кундалик турмушимизда ақлий 
салохиятнинг юқори босқичи хамиша хам вазиятни тўгри тахлил қилишга 
тўлиқ ёрдам бера олмайди. Шунинг учун хам бугунги кун замонавий фан 
тармоқлари эмоция ва уларнинг бошқарилуви хақида изланишлар, турли 
экспериментлар жуда кўплаб ўтказилмоқда. Эмоционал интеллекктни эрта 
шакллантириш ва уни тўгри қўллай олиш кўплаб муаммоларга ечим бўла 
олади. Кутилмаган вазиятда хиссиётнинг қўзғалувчанлигини тўғри йўналтира 
олиш бу хиссий қобилиятдир.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish