•
биринчидaн,
бу услублaр фуқaрoлaргa нисбaтaн дoимий қўллaнилaди;
•
иккинчидaн,
ўрнaтилгaн тaлaблaрнинг иxтиёрий бaжaрилишигa oлиб кeлaди, инсoнлaрни қoнунлaргa риоя
этиш руҳидa тaрбиялaшни тaъминлaйди;
•
учинчидaн,
инсoнлaр xулқ-aтвoрини тaшқaридaн тaртибгa сoлинишининг ўзини-ўзи тaртибгa сoлишгa
ўтилишини тaлaб этaди;
•
тўртинчидан,
ишoнтириш услублaрини қўллaш, дaвлaт мaжбурлoв чoрaлaрини қўллaшгa қaрaгaндa мoддий
жиҳaтдaн aнчa қулaй ҳисoблaнaди.
Инсoнлaргa сaмaрaли тaрбиявий тaъсир кўрсaтиш, aйбдoр шaxслaргa ўз вaқтидa вa aдoлaтли жaвoбгaрлик
чoрaлaрини қўллaш, қoнунгa зид xaтти-ҳaрaкaтлaргa қaрши курaшишнинг яxши тaшкил этилгaнлиги ҳaм кўпчиликдa
нaмунaли xулқ-aтвoрнинг шaкллaнишигa, қoнун тaлaблaригa мoс xулқ-aтвoрни aмaлгa oширишгa xизмaт қилaди.
Давлат хизматчилари томонидан бошқаруви фаолиятини амалга оширишда демократик маъмурий хуқуқий
усуллардан тўғри фойдаланиш ва уларни амалга ошириш муҳим ахамият касб этади ҳамда давлат бошқарувида
давлат хизматчиларининг фаолиятининг самарали ишлаши, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқий-демократик жамияти
шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
152
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
М
амлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя
қилиш истиқлол йилларида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб моҳиятига
сингдирилди. Чунончи, суд тизими ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва изчил либераллаштириш,
судлар мустақиллиги ҳамда масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида белгилаб қўйилган уч мустақил ҳокимиятнинг бири сифатида суд ҳокимиятини босқичма-босқич
мустаҳкамлаб бориш, унинг мустақиллигини таъминлаш, уни қатағон қуроли ва жазолаш идораси сифатидаги орган
эмас, балки инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этишга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига
айлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Россиялик олим В.М.Савицкий
1
ўз илмий ишида суд ҳокимияти нафақат судлов ишлари билан шуғулланишини, балки
у қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият қарорлари ҳамда фаолиятига ҳуқуқий жиҳатдан фаол таъсир кўрсатиш
имкониятига эга бўлиб, уларни ўзаро мувозанатда ушлаб туришини таъкидлайди.
Агар суд ҳокимиятида интизомсизлик, судъяларнинг малакасизлиги натижасида халқнинг судга бўлган ишончи салбий
томонга ўтиши, бу орқали нафақат суд ҳокимияти, балки давлат ҳокимияти, умуман олганда давлат тузумидан жиддий
норозиликлар авж олиши ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид келиб чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги (2000), “Судьяларнинг малака ҳайъатлари
тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида”ги, “Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида”ги,
“Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб,
уларнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Республикада ўтказилган судларнинг ихтисослашуви объектив сабаблар туфайли вужудга келадиган илгариги суд
хатоларини ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолларини бартараф этишга имкон
бермоқда. Ҳозирда судьялар ўз ихтисосликлари бўйича қонунчилик ва суд амалиётини янада чуқурроқ ўрганиб
чиқиш имконига эга.
Замонавий қонунчилик фуқаролик ва жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқадиган суд таркибини
ўзгартирди.
Жиноят иши биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ
маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция ишларни уч нафар судьядан иборат
таркибда кўриб чиқади.
Суд тизимининг самарали
фаолияти мамлакатда қонун
устуворлигини таъминлашда
муҳим омилдир
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тингловчиси Ш. Тўхтабоев
1
В.М.Савицкий «Организация судебной власти в Российской Федерации» // М. 1996. С. 75.
153
Фуқaрoлaрнинг суд oрқaли ҳимoялaниш кaфoлaтлaри жиддий тaрздa кучaйтирилди, ушбу кaфoлaтдaн фoйдaлaниш
имкoниятлaрини янaдa кeнгaйтириш бўйичa кaттa кўлaмдaги чoрa-тaдбирлaр aмaлгa oширилди. Жойларда алоҳида
ихтисослашган Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилди.
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепцияси”да
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги
босқичидаги энг муҳим йўналишлардан бири бу
–
қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс
ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш
ва либераллаштиришдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада
такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб
қолмоқда.”
2
,-деб таъкидланди.
Бугунги кунда ушбу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар самараси ўлароқ, суд
ҳокимияти инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган мустақил давлат институти сифатида ўзини
тобора кенгроқ намоён этиб, одил судловни амалга оширишга қодир суд ҳокимияти сифатида тўлиқ шаклланди.
Мамлакатимизда суднинг обрўси ва мустақиллигини ошириш, одил судловни амалга оширишда қонунийликни
таъминлаш, судлар фаолиятига аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик
мақсадида 2008 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Олий суд ҳузурида Суд
қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича
тадқиқот маркази ташкил этилди. Марказ мустақил ахборот-таҳлил муассасаси бўлиб, суд фаолиятини амалга
ошириш Конституциянинг суд тизими вазифаларини белгилаб берувчи қоидалари рўёбга чиқарилиши самарадорлиги
масалалари бўйича қонунчилик базасини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини
таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқни қўллаш, суд амалиётини ўрганиш ҳамда умумлаштириш, жиноий ва маъмурий
жазолар тизимини янада либераллаштириш, суд, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал, хўжалик процессуал
қонунчилигини, суд ишларини юритишни демократлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, одил судловни
янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантиришда аввало, суд ишларини мустақил юритиш ва суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини
муҳофаза қилиш учун зарур ҳуқуқий ва социал кафолатларни кучайтириш мақсадида Президентимизнинг 2012 йил 2
августдаги “Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан, 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва
хўжалик судлари судьяларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари ҳамда мазкур суд судьялари
ва суд идораларининг мансаб даражасига эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим
маошларига ойлик устама ҳақ миқдори белгиланди.
Эътиборлиси шундаки, Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг судьялари хизмат
вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан
олинадиган солиқ тўловидан батамом озод қилинди. Бу эса ўз навбатида судьяларнинг ойлик маошларининг
кўпайишига ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясининг кучайишига қаратилгандир.
Президентимиз Фармонининг ўзига хос аҳамиятли жиҳати шундаки, судьяларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой
сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари беришни, шунингдек, турар жойлар ижараси учун ҳар ойда пул
компенсацияси тўлаб бориш ҳамда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий
этиш дастури тасдиқланиши белгиланган бўлиб, унга асосан, судларнинг таркибий тузилмасида ахборотлаштириш
масалалари бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиш назарда тутилган. Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”
3
ги Қонуннинг 67-моддасида “судьяга давлат ҳисобидан унинг
юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш”, деб мустаҳкамланган ҳуқуқий норманинг амалий
ифодасининг яққол далилидир.
2
Каримов.И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 6-бет.
3
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2001. 1-2-сон, 10-модда.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |