ХУЛОСА - ҲОТИМА
1. Адабиётлардап маълум бўлишича Жаҳон бўйлаб шу кунгача 52 000
000 киши СПИД инфекцияси ва касаллигига дучор бўлиб, улардан 20 000
000 нининг умри кескин қисқариб дунёдан кўз юмган. Шунинг учун ҳам
хулосани Жаҳон Соғлиқни сақлаш (ЖСС) ташкилоти Бош директорининг
1986 йилдаёқ айтган сўзларидан бошлашликни лозим топдик:
"Аввалги турли хил ўта хавфли
-
ўлим хавфи
соладиган
пандемиялардан кўра ниҳоятда хавфли, оғир, жиддий пандемия олдида
қуролсиз ҳолда турибмиз. Уни бизлар яхши англамаётибмиз, ўртоқлар!"
2. Фикримизча гап СПИД инфекциясининг қачон, қаерда, қандай
қилиб келиб чиққанида эмас, балки энг муҳими "Асрлар вабоси" бўлиб
қолаётган, инсониятга катта хавф туғдираётган касалликка карши
курашиш, тарқалишининг олдини олиш ва даволашдадир.
3. СПИДга қарши курашиш масаласида ҳар бир киши, жамоатчилик,
бирлашма-ташкилотлар
раҳбарлари,
ходимлари
онгида
инқилобий
ўзгаришлар келтириб чиқариш энг зарур чора-тадбирлардан бўлиши шарт.
Бунинг учун албагга ким бўлишидан қатьий назар, ҳар бир шахс
СПИД ҳақида етарли даражада,
илмий
асосланган тушунча ва
маълумотларга, унинг олдини олиш чора-тадбирларидан хабардор бўлиши
лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi
4. Шуни назарда тутиш керакки, ушбу "БАЛОИ ОФАТ"га баҳо
беришда олимларнинг суроқлари шуни кўрсатадики, одамларнинг
деярлик ярми:
"Инсонлар хулқ-атвори меъёрининг пасайганлигига
бўлган жазолаш"
деб жавоб беришган. Ҳа, чиндан ҳам бу аччиқ
ҳақиқатдир.
5. ГДР, Швецария ва шу каби мамлакатларда амалда СПИД ҳақидаги
маълумотларни ҳар бир шахе, оила, ҳар бир хонадонда, ташкилотларда,
ўқувчи ва талабалар орасида ташвиқот-таргибот ишлари яхши йўлга
қўйилганлиги қайд этилади. ГДРда СПИДцан сақланиш ҳақидаги
Брошюра 350000 нусхада чоп этилганлиги, уқитувчи, ўқувчи, талабалар
учун дарслик мавжудлиги, 9-12 синфларда ўқитилиши ва шунинг учун
ҳам у ерда СПИД ҳақидаги маълумоти бўлмаган киши топилмаслиги
ҳақидаги кўрсатмалар ҳам бор экан. Швецарияда 1986 йилда ҳар бир оила
СПИД ҳақидаги брошюрага эга бўлганликлари ҳақида ҳам маълумотлар
мавжуд.
6. Маълумингизким, бизнинг Республикамизда ҳам Давлатимиз
томонидан наркомания, чекиш ва ичкиликбозлик - алкоголизмга қарши
курашиш Давлат дастури қаторида СПИДга қарши кураш дастурининг
қўшилиши ҳам муҳим масалалар қаторига кирди.
7. Мустақиллик ва истиқлол шарофати ила Президентимизнинг
халқимизга, айниқса ёш авлодга ниҳоятда ғамхур эканликлари туфайли
Узбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан "ОИТС (СПИД)
вируси билан зарарланишнинг олдини олишнинг хуқуқий асослари"
ҳақидаги
юқорида
қайд
этилган
бир
қатор
қонун,
қарор
ва
буйруқларининг руёбга келиши инсонлар умрининг хазон бўлишининг
олдини олишда катта аҳамиятга эга бўлмокда.
8.
ОИТС
(СПИД)нинг
келиб
чиқиши,
ВИЧ-инфекциянинг
тарқалишининг олдини олиш ҳар бир инсоннинг диққат марказида
бўлиши керак. Шунингдек, унинг жинсий, парентерал ва вертикал йўллар
билан
тарқалишини,
ҳамда
гиёҳвандлар
(наркоманлар),
гомосексуалистлар,
бисексуалистлар
ва
бетартиб
жинсий
алоқа
қилувчилар каби ўта хавфли гуруҳлар борлигини доимо назарда тутишлик
энг самарали профилактик чора-тадбирлардан ҳисобланади.
9. Эндиги масала ҳозирги кунда айниқса СПИД касаплиги ҳақидаги
тушунчалар халқимиз ва ёшлар орасида олиб борилаётган ташвиқот-
таргибот ишлари, қониқарли, юксак даражада эмаслигини танқидий назар
билан тан олган ҳолда "Баркамол ва соғлом авлодни етиштириш" да
жиддийлик, хушёрлик билан кенг доирада, комплекс биргаликда, кенг
қамровли равишда иш олиб боришимиз керак. Шунингдек, бу борада ҳар
бир онгли шахс ўз ҳиссасини кўшиши ва ўзининг мажбурий бурчи деб
тушунмоғи лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi
10.
Қатьий қайд этишимиз керакки, санитария ташвиқот-тарғибот
ишлари, "АСР ВАБОСИ" бўлмиш СПИДнинг олдини олишда энг муҳим
иш бўлиб қолади. Ушбу тушунчага - масалага эътибор бермаслик
жиноятдир
Шу билан бирга, Азиз ўқувчи, Сиз билан ғойибона бирга бўлиб, кези
келганда айрим Сизга маълум ёки номаълум бўлган дил сўзларимиз ҳамда
фикр-мулохазаларимизни баён этмоқчимиз. Қуйида гап ана шулар ҳақида
боради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |