Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистои Ресиубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Download 7,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/197
Sana21.06.2022
Hajmi7,4 Mb.
#688824
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   197
Bog'liq
Valeologiya asoslari (Sayfiddin Faxriddin o\'g\'li)

ОИТС НИНГ КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
ТИПИК КЎРИНИШ ЛАРИ
Организм ОИТС вируси билан зарарлангач унга кураш бошланади. 
Унинг оқибати организмнинг иммун қуввати ва унинг индивидуал 
ҳолатлари, турмуш тарзи ва бошқа бир қанча омилларга боглиқ. Организм 
билан вирус ўртасида химоя воситаларида тенглик пайдо бўлса ёки вирус 
енгилса зарарланган одам кўп вактлар мобайнида соғлом кўринишида 
юраверади, хагго вирус одам умрининг охиргача организмда сақланиб 
колиши мумкин.
Олимларнинг аниклашича асаби мустахкам ва яхши шароитда 
яшайдиган одамларда касалликнинг «яширин даври» узоқ вақт давом 
этади ва ОИТС касаллиги ривожланади. Асаби тажанг, яшаш шароити 
оғир, ташвиши куп одамларда эса касаллик белгилари тез пайдо бўлади ва 
у қисқа муддатда ўлимга олиб келади. Глюкокортикоид гормонлар, тана 
хароратининг кўтарилиши, ультрабинафша нурларининг таъсири вирусга
www.ziyouz.com kutubxonasi


қарши омиллар ва аксинча, юқумли касалликлар наркотик модцалар қабул 
қилиш ва алкоголли ичимликлар, чекиш ОИТС вирусининг фаолиятини 
оширувчи омиллар ҳнсобланади. Яширин давр кўпинча 3-5 ойдан 5 
йилгача давом этади.
Касалликнинг яширин даври хатто 10-15-20 йилгача, ўртача 7-11 
йиллар эканлиги, вирус жинсий йўл билан юқса яширин даври қисқа 
бўлиши ҳам аниқланган.
Вируснинг хусусиятини ўрганилганда маълум бўлишича, у ташқи 
мухитга анча 
чидамсИз. 
У 56°С да 30 дақиқа қайнатилганда халок бўлади. 
Кимёвий дезинфекцияловчи воситалар вирусни тез ўлдиради.
Уй шароитида 20-22° да қон ёки шиллиқ таркибида 5-10 кунгача 
сақланиб қолади.
Касаллик бошланишидан олдинги даврда номаълум сабабларга кўра, 
харорат 38-40° гача кўтарилиб, кечқурун ва тунда кучлироқ бўлади. Бемор 
кўп терлайди, қувватсизлана боради, овқатланишга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
вазни камаяди, сурункали ич кетиш бошланади. Кейинчалик оғиз 
бўшлиғида замбуруғлар пайдо бўлиши, йўтал, ўраб олувчи темиратки, 
умумий қичима, тери касаллиги ва «Капоши саркомаси» сингари ўта 
хавфли касалликлар қўшила бошлайди.
Беморларнинғ камида 1/3 қисмида иммун танқислигидан аввал асаб 
касалликлари кузатилади. Кўпчилик бсморларда «Совуқ оқ бармоклар 
синдроми» бўлиши мумкин. Бу ҳол бармоқларнинг қон билан 
таъминланишининг оқсаётганидан дарак беради ва у келгусида инсоннинг 
умумий кўринишида ҳам ўз аксини топа бошлайди.
Клиник жихатдан ОИТС касаллигининг кечиши неча кўринишга эга?
Жавоб шуки, у бир неча хил кўринишларга эга. Масалан:
1) Ўпка кўриниши (рпеитосузиз сат1)- цитомеговирус ёки легионеллез
- бунда кандида замбуруғлари томонидан зотилжам ёки бошка 
нафас касаллигини қўзғатади;
2) Нерв-асаб 
фаолиятига 
таъсир 
этиши 
натижасида 

хил 
касаллиьсларни 
қўзғатиши 
мумкин: 
а) 
лейкоэнцефалопатия, 
энцефалит натижасида йиринг; б) ўсмалар пайдо бўлиши - бош 
миянинг бирламчи ва иккиламчи лимфомаси; в) қон-томирларда 
ўзгариш бўлиши натижасида келиб чиқадиган тромбоэндокардит, 
тромбоцитопения билан боғлик бўлган орқа мия геморрагияси; г) 
марказий нерв тизимига таъсири натижасида келиб чиқадиган 
асептик менингит ва бошка диагноз қўйиш қийин бўлган ўзгаришлар 
бўлиши.
3) Меъда-ичак тизимида ўзгаришлар билан кечадиган касалликлар -
энтерит, гастроэнтерит кабилар туфайли сурункали ич кетишлик. 
Натижада беморнинг вазни камая боради. Одатда қўлланадиган
www.ziyouz.com kutubxonasi


дори-дармонлар беморга ёрдам бермайди ва купинча бемор 
овқатнинг кизил ўнгачдан яхши ўтмаслигидан шикоят қилади;
4) Умумий камқувватлик, борган сари вазннинг камайиши, номаълум 
тана хароратининг кўтарилиши кабилар билан кечувчи шакли.
Булардан ташқари, касадликнинг атипик шакли учраб, натижада 
беморга бошка диагнозлар қўйиш ва шу тариқа даволаиишлар билап 
кечадиган шакллари кузатилиши мумкин.
ОИТС касаллиги болаларда капалардан фарқи клиник кўриниши 
бўйича аниқлашда мураккаброқ кечиб, уларда вирусли, замбуруғли, 
микобактериал зарарланишлар оғиррок кечади. Шунипгдек, 80% дан 
кўпроқ болаларда ОИТС нинг келиб чикишига оналардан зарарланиш 
ҳисобланади.
Клиник кўриниши бўйича чакалоқларда вазни кам бўлади, сурункали 
ич кетиши, яхши ривожланмаслик, хатто 6 ой давомида айрим 
касалликлар (асаб касаллиги, лимфаденопатия, гепатоспленомегалия, 
юқ-умли касалликка дучор бўлишлик) билан оғриши кузатилади. Булардан 
ташқари, купинча барвақт туғилишлик, микроцефалия, дистрофия, юз 
тузилишларида айрим нуқсонлар кузатилади. Ёши каттароқ болаларда эса, 
кўпинча тери ва шиллиқ каватлар кандидози, зотилжам, энтерит, 
салмонеллёз 
каби 
касалликлар 
билан 
кечади. 
Умуман 
ОИТС 
касаллигининг диагностикаси айрим ҳолларда мураккаблигича қолади ва 
касаллик охир оқибат ёмон натижа билан тугайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish