Вирусли гепатит а касаллигидан сақланинг!. Вирусли



Download 53,22 Kb.
Pdf ko'rish
Sana20.06.2022
Hajmi53,22 Kb.
#684145
Bog'liq
ГАЗЕТАГА МАҚОЛА



Вирусли гепатит А касаллигидан сақланинг! 
.
Вирусли
Гепатит А юқумли ичак инфекциялари гуруҳига кирадиган антрапаноз 
касалликдир. Касаллик манбаи бемордир. Вирус бемор ахлати орқали ташқарига чиқарилади, 
у айниқса инкубацион даврнинг охири ва бемор бадани сарғайгунга қадар яъни гепатитнинг 
бошланғич даврида кўп чиқарилади. Шу сабабдан беморлар то сариқ пайдо бўлгунга қадар 
жуда хавфли бўлади. Беморларнинг бадани сарғайгандан сўнг кўпчилигининг ахлатида вирус 
топилмайди. Бадан сарғайгандан сўнг беморлардан гепатит А атрофдагиларга деярли 
юқмайди. Касаллик белгилари пайдо бўлишидан 9-10 кун олдин беморнинг қонида вирус 
борлиги аниқланган. Бемор қонида вирус сариқ даврининг биринчи кунларидаёқ йўқолади. 
Касалликни бошқаларга юқтириш жиҳатидан гепатит А нинг сариқсиз ва билинар – билинмас 
белгилар билан ўтадиган формалари жуда хавфли ҳисобланади. Гепатит А фекал-орал йўли 
билан юқади. Бемор ахлати билан сув, озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланиши жуда 
хавфлидир. Бундай ҳолларда ёппасига кўп одамлар касалланади. Мулоқот орқали юққанда эса 
касаллик аста-секин тарқалади. Гепатит Ада вирус ташиб юриш ҳолати қисқа муддатли 
бўлади ва шу сабабдан унинг эпидемиологик аҳамияти йўқ. Яъни вирус ташиб юрувчилардан 
соғлом одамларга гепатит А юқмайди. Гепатит А дан соғайган одамда умрбод сақланадиган 
мустаҳкам иммунетит пайдо бўлади. Гепатит А асосан боғча ва бошланғич мактаб ёшидаги 14 
ёшгача бўлган болаларда учрайди. Гепатит А куз-қиш ойларида кўп учрайди. 
Клиникаси:Вирусли 
гепатит А касаллиги нинг клиникаси инкубацион, бошланғич, 
сарғайиш ва соғайиш даврлари ажратилади. Гепатит А нинг бошланғич (сарғайишдан 
олдинги) даври ўрта ҳисобда бир ҳафта давом этади, бемор баданида сариқ бўлмайди. Бу 
даврда беморнинг эти увишиб қалтирайди, боши оғрийди, аъзойи бадани қақшайди, тумов 
белгилари кўринкади, бурни битиб, томоғи оғрийди, озгина йўталади, мадори қуриб, 
иштаҳаси бўғилади. Гепатитнинг бошланғич даврида кундан-кунга беморнинг мадори 
қуриб беҳоллик кучая боради. Шунингдек иштаҳаси ёмон бўлади, кўнгли ҳеч нима 
истамайди. Охирги кунларда бемор сийдигининг ранги ўзгаргани ҳақида сўраш керак. 
Одатда беморнинг кўзи ва бадани сарғайишидан бир неча кун олдин сийдиги тўқ сариқ тус 
олади ва худди аччиқ чойга ёки пивога ўхшаш бўлади. 
Касалликни олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
-Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш 
-Болаларни очиқ сув ҳавзаларида чўмилишларига йўл қўймаслик 
-Мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш 
-Пашшаларга қарши курашиш яъни дераза ва эшикларга тўр пардалар ўрнатиш 
-Фақат кафолатланган ичилик сувидан истеъмол қилишмуҳим аҳамиятга эга. 
Вирусли гепатит касаллигини белгилари кузатилиши биланоқ шофокорга мурожаат 
қилинг. Ўз билганингизча ҳар хил антибиотикларни қабул қилманг. 
Вирусли гепатит касаллигини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг 2014 йил 25 апрелдаги 149-сонли буйруғига асосан бутун 
Республикада 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар вирусли гепатит А касаллигига 
қарши эмланиши режалаштирилган.
Оқолтин тумани СЭОваЖСХ 
Бўлими врачи : Х.Тиллаев.
 

Download 53,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish