1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

1.1.4. Апелляция ҳайъати 
Апелляция ҳайъати (кейинги ўринларда – АҲ) жамоаларнинг 
аппеляциялари бўйича қарор қабул қилувчи органдир. АҲ қарори якунийдир. 
Ўтказилувчи мусобақа тартибида аппеляция бериш кўзда тутилганда, 
АҲ ТҚ томонидан ташкил қилинади. АҲ шахсий таркиби тўғрисида маълумот 
мусобақа тартибига киритилади. АҲ таркиби мусобақа бошлангунга қадар 
шакллантирилган бўлиши керак.
АҲ вазифалари ЎҲ зиммасига юклатилиши мумкин. Ушбу ҳолларда 
АҲнинг барча ҳуқуқ ва вазифалари ЎҲга юклатилади.
АҲ ўйинда шахсан иштирок этади ёки ўз фаолиятини алоқа воситалари 
(телефон интернет ва ш.к.) орқали амалга оширади. Мусобақа тартибида АҲ 
шакллантириш ва ишлаш тартиби аниқ белгиланиши керак. Мусобақа 
тартибида АҲ таркибига кириши мумкин бўлган ва ўйинларда иштирок 
этаётган шахслар бўйича ушбу Кодекснинг 1.1.11.-бандида кўзда тутилган 
чекловлардан ташқари бошқа чекловлар ҳам назарда тутилиши мумкин. 
АҲ таркибига камида 3 киши кириши керак. 
ТҚ томонидан тайинланувчи АҲ котиби ўйнаётган жамоалар 
аппеляциясини қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда АҲ га етказади. АҲ 
котиби АҲ аъзоси ҳисобланмайди ва аппеляция муҳокамасида иштирок 
этмайди.
АҲ маслаҳат олиш учун мутахассис ва экспертларни жалб қилиши 
мумкин. 
Ўйин давомида ўйинчиларнинг АҲ билан мулоқот қилиши тақиқланади. 
Турлар ўртасидаги танаффус давомида, натижалар эълон қилингунга қадар, 


берилган аппеляциялар юзасидан ўйинчиларнинг АҲ билан мулоқотига фақат 
АҲ ташаббуси билан рухсат берилади.
АҲ аъзосини мусобақадан четлатиш ёки алмаштириш ТҚ томонидан 
фақат фавқулодда ҳолатларда амалга оширилиши мумкин. 
АҲ фаолияти 2.2.-бобда батафсил ёритилган.
1.1.5. ТҚ вакили 
Синхрон мусобақа ўтказилувчи ҳар бир майдонча учун ТҚ олдиндан ўз 
вакилини тайинлайди. 
Юзма-юз ўтказилувчи мусобақаларда вакил ТҚ аъзоларининг ҳеч 
бирининг шахсан қатнашиши имкони йўқлигида тайинланади. 
ТҚ вакили ўйинни ушбу Кодекс, мусобақа тартиби ҳамда ТҚ ва МГ 
кўрсатмаларига мувофиқ ўтказиши шарт. 
ТҚ вакили синхрон мусобақа майдончасида шунингдек қуйидагиларни 
ҳам таъминлаши керак: 

саволлар тўпламини бошловчи томонидан олиниши; 

жамоалар таркибини йиғиш ва ТҚ га тақдим қилиш; 

ТҚга ўтказилган ўйиннинг бирламчи натижаларини тақдим қилиш; 

ўйин давомида берилган барча баҳсли жавобларни ЎҲга тақдим 
қилиш; 

АҲга ўйин давомида берилган барча аппеляцияларни (агар мусобақа 
тартибида аппеляция беришнинг бошқа тартиби кўрсатилмаган 
бўлса) ва жамоалар жавобларини (зарур бўлганда) тақдим қилиш; 

ўйинда иштирок этган жамоаларни ЎҲ ва АҲ қарорлари билан 
таништириш; 

ТҚга ўйинда иштирок этган жамоаларнинг баҳсли жавоб ва 
аппеляцияларни кўриб чиқишдан сўнг ўзгарган натижаларини 
тақдим қилиш; 

жамоалар томонидан берилган жавобларни ўйин якунидан бошлаб 
то мусобақа расмий якунига етгунга қадар сақлаш. 

Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish