Озод МЎъмин буюк амир темур



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,76 Mb.
#682276
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Ozod Mo\'min Xo\'ja. Buyuk Amir Temur yoquti



Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути 
Озод МЎЪМИН 
БУЮК
АМИР ТЕМУР
ЁҚУТИ 
(
Тарихий-саргузашт ва фантастик ҳикоялар) 
Тошкент 
“O`ZBEKISTON” 
2017 
Мўъмин, Озод 
М99 Буюк Амир Темур ёқути [Матн] / О.Мўъмин. – 
Тошкент: “O‘zbekiston” НМИУ,
2017. – 
176 б. 
ISBN 978-9943-28-858-4 
Таниқли фантаст-ёзувчи Озод Мўъминнинг навбатдаги 
тўплами тарихий-саргузашт эссе билан бошланиб, ажабтовур, 
қизиқарли фантастик ҳикоялар билан давом этади.
Мазкур тўплам китобхонларга манзур бўлади, деган 
умиддамиз.
© Озод Мўъмин, 2017 
© “O‘zbekiston” 
НМИУ, 2017 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
1


Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути 
БУЮК АМИР ТЕМУР ЁҚУТИ 
 
Тарихий – саргузашт эссе 
 
Мен роппа-роса ўн йил, яъни 1980 – 1990 йилларда 
қимматбаҳо тошларнинг табиий хусусиятларини ўрганиш билан 
шуғулланганман. 
Ўша пайтлардаги илмий ва техник ишларим ҳозирги пайтда, 
барча қимматбаҳо тошлар илми – геммология саноати 
ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган бир қанча 
қурилма-асбобларга асос солган. Мен ҳозирги пайтда уларга 
муаллифлик ҳуқуқимни пеш қила олмайман, сабаби Совет 
Иттифоқи Патентлик бюроси бошқа юртларда ҳам 
ҳимояланувчи ҳужжат бера олмаган. Айтилган йиллардаги 
меҳнатларим, чеккан заҳматларим, чидам ва сабр-тоқатларим ўз 
самарасини берган — менга Совет Иттифоқи ихтирочиси 
медали топширилган ва тадқиқотларим асосида физика-
математика фанлари номзоди шарафини ёқлаганман.
Мен олиб борган илмий изланишларим мобайнида 
қимматбаҳо тошларнинг жуда ажойиб хоссалари мавжудлигига, 
катта ахборот манбаи эканлигига чин дилдан ишонганман. 
Уларнинг қалбларни қитиқловчи оҳанрабо нурлари, турли 
ажабтовур жилваларида нафақат шеърият, нафақат севги ва 
муҳаббат, балки ҳаётнинг, шафқатсиз, ҳийлакор ҳаётнинг 
драматик насри, бўялмаган тарихи ҳам мужассамлашганлигини 
ҳис этганман. 
Мен мана шу ўтган йиллар ичида фантастик асарлар ҳам 
ёзишни бошлаганман. Бадиий ижод менга келажакка умид 
бағишлаб, кўнглимда қувонч ва ишонч уйғотган бўлса-да, 
негадир қимматбаҳо тошлар ҳақида, улар билан боғлиқ бирор 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
2


Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути 
асар ёзишга ҳаракат қилмаганман. Сабабини билмайман. 
Кўнглимга йилт этган қандайдир фикрлар келган бўлиши 
мумкин албатта. Аммо, жиддий туртки бўлмаган. Ҳаттоки, 
уйғур ва татар халқининг фарзанди, геология-минералогия 
фанлари номзоди, ажойиб фантаст-ёзувчи Спартак Ахметовнинг 
“Шоҳ” олмоси” номли қиссасини ўқиганим, бу муаллиф билан 
яқиндан танишганим, у менинг асарларим таржимони бўлгани 
ҳам таъсир қилмаган. Бунинг асл моҳиятини кейинроқ 
тушундим:

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish