Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Сиёсий омиллар таъсири таҳлили



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

2. Сиёсий омиллар таъсири таҳлили 
 
Барча ривожлантириш лойиҳалари у хоҳ давлат секторида, 
хоҳ хусусий секторда бўлсин, ҳукумат макроиқтисодий сиёсатининг 
ҳамда бу сиёсатни ўзида мужассамлаштирган қонунлар ва меъёрий 
ҳужжатлар кучли таъсири остида бўлади. Агар ташкилий 
тузилмалар ўз куч ва ресурсларини сиёсий қарорларининг салбий 


158 
таъсирига қарши курашга сарфлашга мажбур бўлсалар, бу 
тузилмалар узоқ истиқболга муваффақият билан ишлай олмайдилар. 
Ҳукумат сиёсати лойиҳа амалга оширилаётган шарт-шароитларни 
(жиддий суръатда) бузиб кўрсатса, институционал муаммолар сони 
ортиб кетади. Асосланмаган валюта алмашув курси ёки савдо 
сиёсати нафақат лойиҳа бўйича олинадиган даромадлар даражасига 
таъсир кўрсатади, шунингдек, эҳтиёт қисмларни қидириб топиш, 
экспорт-импорт операциялари йўлидаги бюрократик тўсиқларни 
енгиш кабиларга ортиқча куч сарфлашга сабаб бўлади. Давлат баҳо 
ва солиқ сиёсати бозор сигналларини бўзиб кўрсатиб, 
менежерларнинг адашишига олиб келиши мумкин.
Айниқса, давлат баҳо ва бюджет сиёсатининг лойиҳанинг 
иқтисодий ва молиявий фаолиятига таъсир катта. Шунингдек, 
бунинг таъсирида лойиҳа менежерлари ҳамда ходимлар фаолиятини 
баҳолаш мумкин бўлмай қолди. Чунки ташкилотнинг қониқарсиз 
ишига доимо яхши ишлашга ҳалақит бераётган бераётган сиёсий 
вазиятни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Давлат томонидан 
тартибга солиш, назорат қилиш ва бевосита аралашувнинг мураккаб 
тизими мавжудлиги таъсирида сиёсий вазиятнинг салбий таъсири 
янада чуқурлашиши мумкин. 
Мақсадлар мураккаблиги кўпчилик истеъмолчилар ва 
манфаат кўрувчилар талабини ифода этувчи йирик, ижтимоий 
йўналтирилган ривожлантириш лойиҳаларида кўп ҳолларда лойиҳа 
мақсади ва унга эришиш воситаларини белгилаш қийин бўлади. 
Бунга тариқасида таълим дастури ва минерал ўғитлар ишлаб 
чиқаришга инвестиция сарфлари лойиҳаларини таққослашимиз 
мумкин. Маълумотли ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашувчан 
кишиларни тайёрлаш вазифасини маълум миқдордаги ўғит ишлаб 
чиқариш вазифасига кўра баҳолаш қийин. Ўқитиш дастурида 
мақсадга эришиш усуллари ҳам анча мураккаб ва ноаниқдир. 
Айрим лойиҳаларда мақсадлар аниқ-равшан бўлсада, улар 
шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасига бир текис эришишни 
таъминлаб бўлмайди. Масалан, қишлоқ туманларини комплекс 
ривожлантириш лойиҳалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий хизматларни 
кенгайтириш, маданий анъаналарни ўзгартириш каби мақсадларга 
дуч келди. 
Ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар кўп сонли аҳоли билан 
иш кўрадики, лойиҳа агентлиш уларга доим ҳам бевосита таъсир 


159 
кўрсата олмайди (электростанция директори ўз ходимларига таъсир 
кўрсатишига ўхшаб). 
Лойиҳани ўраб турган муҳитга нисбатан уни бошқаришнинг 
уч жиҳатига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур: 
1.Стандарт ва экспериментал лойиҳалардан фойдаланиш. 
2.Ишларни мувофиқлаштириш услублари. 
3.Бошқарув назоратини такомиллаштириш бўйича чора- 
тадбирлар. 
Инфратузилмалар, коммунал иншоотлар ва йирик саноат 
корхоналари қуриш лойиҳалари ташкилий жиҳатдан бирмунча 
афзалликка эгалар. Яъни улар учун зарур ташкилий тадбирлар ва 
технологиялар, стандарт ечимлар мавжуд. Кўпчилик лойиҳалар 
учун эса стандарт ечимлар, технологияларни қўллаб бўлмайди. 
Бундай шароитда мослаштириш қобилияти ташкилий тузилманинг 
муваффақият гарови бўлиши мумкин. Мослаштирув иши 
бюрократик муассасалар учун айниқса қийин кечади. Бунга 
уларнинг режали харажатлар ҳақида доимий ҳисобот беришга 
мажбурликлари ва ҳар қандай хавфдан қочишлари сабабки, бу ҳол 
уларни консерватив қилиб қўяди. Айрим ҳолларда лойиҳани амалга 
оширувчи ташкилотга мураккаб институционал ва моддий-техник 
талаблар қўйиладиган битта йирик лойиҳадан кўра, ўрнатилган 
график бўйича бир нечта экспериментал лойиҳаларни амалга 
ошириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. 
Экспериментал лойиҳаларга муқобил вариант - кичик 
дастурларни субпудратчи ташкилотларга топширишдир. Бунда бош 
пудратчи бундай дастурларни молиялаштириш, техник ёрдам 
кўрсатишни ўз зиммасига олади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish