Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  «Лойиҳаларни институтционал таҳлил қилишнинг



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

155 
«Лойиҳаларни институтционал таҳлил қилишнинг 
моҳияти ва вазифалари» мавзуси бўйича ТАЯНЧ 
ИБОРАЛАР 

Институтционал таҳлил 

Тавсияда қамраб олинадиган масалалар 

Мулкчилик концепцияси 

Инстутитционал таҳлил тузилмаси 

Лойиҳада қатнашувчи ташкилотлар 


156 
22-мавзу. ИНСТИТУТЦИОНАЛ ТАҲЛИЛНИ ТАЪСИР 
ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР 
 
Режа: 
 
1. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги муаммолар таҳлили 
2. Сиёсий омиллар таъсири таҳлили 
3. Мувофиқлаштириш ва бошқарув омиллар таъсири таҳлили 
1. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги 
доимий муаммолар 
Иқтисодиётни қайта қуриш жараёнида икки муҳим 
институционал муаммо кузатилади. Биринчидан, бу мавжуд ҳукумат 
муассасаларини ислоҳ қилиш зарурати, иккинчидан, эски тузумда 
мавжуд бўлмаган янги институтларни ташкил этиш. Масалан, собиқ 
Совет Иттифоқи республикаларида банк тизими, биржалар ва 
бошқа бир қатор институтлар мавжуд эмас эди. Иқтисодий 
ислоҳотлар, шубҳасиз, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни 
келтириб чиқаради. Хусусий сектор ва бандликнинг бошқа муқобил 
соҳалари ишга тушгунига қадар эса анча узилиш юзага келади. Шу 
туфайли ўтиш даври иқтисодиётида институционал ислоҳотлар 
ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш билан бирга бормаса, амалга 
ошириб бўлмайдиган вазифага айланади. 
Институционал муаммоларни характерлаш учун кўпинча 
зарур ечимларни топишга ҳалақит берувчи юзаки атамалар 
қўлланилади. Масалан, қийинчиликка учраган лойиҳа ҳақида, 
унинг "раҳбарлари заиф" дейилса, лойиҳа муваффақиятини 
«лойиҳанинг ҳаракатчан менежери" билан боғлашади. Молиявий 
фаолиятни назорат қилишда юзага келган қийинчиликларни эса 
кўпинча бухгалтерияда персонал компьютерларнинг йўқлиги билан 
изоҳлашади, ходимлар ва маъмуриятнинг қониқарсиз иши эса, 
ходимларда етарли малака йўқ, деб осонгина изоҳлаб қўйилади. 
Аммо бу кўриниб турган камчиликларни тузатиш бўйича 
таклиф қилинган қарорлар кўпинча навбатдаги муаммолар 
қатламини аниқлашнинг анча қиммат турадиган йўлидир. Албатта, 
яхши менежер керак. Лекин менежерлар аслида ишга лаёқатли 
бўлсалару бир-бирига зид талабларга дуч келишса ҳамда бу 
зиддиятли 
ечиш 
ваколатига 
эга 
бўлмаса 
менежерларни 
ўзгартиришдек кўп вақт талаб қилувчи ва қиммат турувчи жараён 
ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Шу сингари ҳақиқий муаммо 


157 
бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш эмас, балки аниқ 
ахборотнинг келиб туриши бўлса, компьютер ўрнатиш билан 
масала ечилиб қолмайди.
Кўпгина давлатларда вазирликлардаги бюджет ҳисоб-
китобларида 
персонал 
компьютерларни 
қўллаш 
нафақат 
ахборотларни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва тезлигини 
ошириш туфайли, шунингдек, вазирликлар раҳбарларига ахборот 
тизимини ўзини ўзгартириш имконини бергани учун ҳам 
муваффақиятли бўлди. Натижада ҳисоботларни топшириш тартиби 
соддалашди ва шу қадар тезлашдики, топшириш муддатлари ҳафта 
ва ойлар ўрнига кунларгача қисқардиҳамда турли хилдаги ва 
ҳажмдаги харажатлар оқибатини анча аниқроқ баҳолаш тизимини 
ўрнатишга эришилди.
Худди шунингдек, айрим ҳолларда ходимлар малакасининг 
етишмаслиги улар қониқарсиз ишлашининг вазифаларини белгилаш 
ва стимуллар тизимида аниқлик етишмаслиги, хизматда кўтарилиш 
имкониятлари чекланганлиги каби омилларга нисбатан иккита 
даражали сабаби бўлиши мумкин. Бу омилларда ўзгариш ясамасдан 
туриб, ходимларни ўқитиш борасидаги чора-тадбирлар кутилган 
натижани бермайди.
Қисқача қилиб айтганда, одатда, лойиҳаларни амалга 
ошираётганда пайдо бўладиган кўпргина институционал муаммолар 
жуда чуқур сабабларга эга. Бу сабабларни аниқламасдан туриб эса 
узоқ муддатли қарорлар қабул қилиш қийин. Санаб ўтилган 
қийинчиликлардан кўпини ҳал этиш ўнлаб йилалрни талаб қилиши 
мумкин. Чунки улар чуқур иқтисодий, техник, ижтимоий ва 
маданий чекланишларни акс эттиради. Янги институтлар ўз 
жамиятида илдиз отиши ва ўз маданий муҳитига мослашиши керак. 
Техник ва бошқарув лаёқати сиёсатни самарали режалаштириш, 
ишларни дастурлаш, молия ва кадрларни бошқариш ва ҳозирги 
замон ташкилотининг бошқа муҳим вазифаларини бажаришни 
таъминлаши учун аста-секин яхшиланиб бориши керак.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish