Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  2. Давлатнинг иқтисодий фаолияти ва



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

57 
2. Давлатнинг иқтисодий фаолияти ва 
 инвестициялар 
Лойиҳа 
таҳлилининг 
турли 
бўлимлари 
доирасидаги 
тадқиқотлар лойиҳанинг ўзаро келишиб олинган вазифаларидан 
келиб чиқиб олиб борилиши лозим. Кўпинча бу вазифалар, 
ҳудуддаги маҳаллий шароитлар лойиҳани амалга оширишга 
кўрсатадиган таъсирни ҳисобга олган ҳолда алоҳида секторларни 
ривожлантириш дастурларини акс эттиради. Бу вазифалар 
характерига, шунингдек, қуйидагилар ҳам таъсир кўрсатади: 

турли тадбирларни ўтказишни кимга (давлат ёки хусусий 
секторга) топшириш тўғрисида жамиятнинг хоҳиш-иродаси. 

давлат лойиҳалари олдига қўйилган мақсадлар бўйича 
ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро келишувга эришишига ёрдам 
берувчи жараёнлар. 
Илмий тадқиқотлар якунлари ҳамда тўпланган тажриба шуни 
кўрсатадики, давлатнинг фаоллилиги кўламларини қисқартириш 
ҳамда давлат дастурларини хусусий иқтисодий фаолият учун қулай 
сиёсий шароитлар яратишга йўналтириш фойдалироқ бўлар экан. 
Бозор иқтисодиётига эга давлатларда ҳам, шунингдек, собиқ 
социалистик давлатларда ҳам сиёсатчилар ва иқтисодчилар 
давлатнинг нафақат бевосита давлат корхоналари фаолиятидаги 
ролига, шу билан бирга давлат анъанавий иштирок этиб келган 
инфратузилма ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги ролига ҳам 
иккиланиш (шубҳа) билан қарашади. 
Хусусий секторнинг бу соҳаларда иштирок этиш учун 
интилишига бош сабаб менежерлар шахсан жавобгар бўлган 
шароитда объектлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти 
мавжудлиги 
ҳисобланади. 
Хусусий 
инвесторлар 
маиший 
хизматларга муваффақиятли жалб қилинган ҳолларда молиявий 
ресурсларга эга бўлиш имкониятлари кенгайишидан ҳам маълум 
маънода манфаатдорлик келиб чиқади. 
Пухта ўйланган макроиқтисодий сиёсат юритаётган 
мамалкатларда 
инвестицияланган 
капиталлардан 
келадиган 
даромад анча юқори. Иқтисодиётдаги хатоликлар нисбатан катта 
бўлмаган мамлакатларда инвестициялардан келадиган самара 10 % 
дан анча ортиқ ва 20 % гача ҳамда ундан ҳам кўпроққа етади. 
Нотўғри макроиқтисодий сиёсат юритаётган (шунингдек, валюта 


58 
мукофоти юқори бўлган) мамлакатларда инвестициялардан 
келадиган самара (қайтим) бор-йўғи 10% га етади ва кўпинча ундан 
ҳам паст бўлади. 
Макроиқтисодий сиёсатни тўғри ва нотўғри олиб бораётган 
ҳар иккала гуруҳ давлатларида ҳам хусусий, ҳам давлат 
инвестицияларидан олинадиган фойда жами инвестицияларнинг 
миллий ҳажмидаги давлат инвестициялари улушига мутаносиб 
тарзда ўзгаради. Давлат инвестициялари улуши паст бўлган 
шароитда инвестиция самараси (қайтими) юқори бўлиши, бу улуш 
40% гача ва ундан юқори бўлса кескин пасайиб кетиши кузатилади. 
Кузатилган бу икки қонуният ҳам давлат фаолиятини 
ўзгартириш яъни макроиқтисодий хатоликларни қисқартириш ва 
иқтисодий фаолиятда давлат ролини пасайтириш мақсадга мувофиқ 
эканлигини кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида хусусий секторнинг 
макроиқтисодий 
сиёсат 
мақсадларини 
белгилашда 
ҳамда 
лойиҳаларда 
иштироки 
кенгайтирилгандагина 
бундай 
ўзгаришлардан ютуққа эришиш мумкин. 
Давлат лойиҳаларини танлашда ҳал қилувчи овозга эга бўлган 
тақдирда ҳам, хусусий инвестицияларни автоматик тарзда сиқиб 
чиқармаслиги лозим. 
Хусусий капитал иштироки учун шароитларни яхшилаш 
зарурати лойиҳаларни ким амалга ошириши кераклиги ҳамда 
хусусий капитал иштироки кўзда тутилган лойиҳаларни ким ишлаб 
чиқиши кераклиги тўғрисида сўров ўтказишни, шунингдек, мавжуд 
давлат тузилмалари ва сиёсати иқтисодиётнинг янги секторларга 
хусусий капитални киритишга қай даражада ёрдам бериши ёки 
тўсқинлик қилишини кўриб чиқиш зарур. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish