Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ хатарлар



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ хатарлар
ҳам лойиҳа 
таҳлилида ўрганилиши лозим бўлган асосий хатарлардан биридир. 
Ушбу жараён билан боғлиқ бўлган хатарлар натижасида корхона 
маҳсулотининг ўз вақтида белгиланган қийматда сотилмаслигини, 
шунинг 
оқибатида 
олинган 
қарзларни 
ўз 
вақтида 
қайтараолмаслиги, 
мулкни 
белгиланган 
миқдорда 
кўпайтираолмаслиги, тегишли даромад (фойда) миқдорига 
эришаолмаслиги ҳоллари юзага келади. 
Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ хатарларнинг пайдо 
бўлишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. 
*
маҳсулотни сотадиган бозорни тўғри танлай олмаслиги; 
*
бозорни яхши ўрганиш имкони бўлмаганлиги; 
*
бозордиги бошқа иштирокчиларининг ишлаб чиқариш 
қувватини тўғри ҳисобга олмаслиги; 
*
маҳсулот сифатининг рақобатга бардош бериш даражасининг 
шубҳалиги; 
*
ўз вақтида бозорга маҳсулот чиқара олмаганлиги кабилар. 
Мазкур омиллар натижасида корхонанинг молиявий-хўжалик 
фаолияти салбий натижалар билан тугаши мумкин. Чунки ишлаб 
чиқарилган маҳсулот, энг авволо, ўз харидорларини топиши лозим, 
яъни бозорга сотилиши керак. Агар маҳсулот ўз вақтида, 
белгиланган қийматда сотилмаса унда қўшимча хатарлар пайдо 
бўлади. Булар натижасида: 
*
корхонанинг тўлиқ қувват билан ишламаслиги; 
*
ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг омборларда сақланиб 
қолиши: 
*
оқибатда кўп маблағнинг оборотга иштирок этмаслиги; 
*
сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши кабилар рўй беради. 
Шу туфайли маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ фаолиятни 
тўлиқ амалга ошириб, содир бўлиши мумкин бўлган хатарларнинг 
олдини олиш лозим. 
Техника ва технология билан боғлиқ хатарлар
нинг ҳам 
бир қанча сабаблари бор. Уларнинг мавжудлиги жуда салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкин.Техника ва технология билан 
боғлиқ хатарларнинг содир бўлишига: 
*
техникани нотўғри танлаш; 


219 
*
технология лойиҳасини нотўғри тузиш; 
*
технологияни ишлатаоладиган, шунга мос кадрларнинг 
етишмаслиги; 
*
техникани 
тузатиш бўйича кадрларнинг ва эҳтиёт 
қисмларининг мавжуд эмаслиги; 
*
илғор хорижий технологиянинг маҳаллий хом ашёга 
мослашмаганлиги натижасида хом ашё таъминотидаги узулишлар; 
*
лойиҳада кўзда тутилганга нисбатан техника, хом-ашё ва 
битловчи материаллар нархининг ошиб кетиши; 
*
иш ҳақига мўлжалланган ва бошқа харажатларнинг меъёрдан 
кўп сарф бўлиши; 
*
бошқаришда ўзбошимчаликка йўл қўйилиши; 
*
илғор техника ва технологияда ишлайдиган ходимларга 
моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмининг яхши йўлга 
қўйилмаганлиги кабилар сабаб бўлиши мумкин. 
Шу туфайли техника ва технология билан боғлиқ 
хатарларнинг олдини олиш, уларни бутунлай бартараф қилиш учун 
мазкур соҳа бўйича мутахассислар етарли даражада малакали 
бўлишини тақозо қилади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish