Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривож-



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/34
Sana20.06.2022
Hajmi1,38 Mb.
#680934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
1650351097765237daraja

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривож-
ланишининг устувор йўналишларига мослиги. 
Мазкур
 
тадқиқот иши 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, 
маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлан-
тириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Республикамизда жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришнинг илмий-педагогик, методик, 
тиббий ва тарбиявий асослари, ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси, ёшларда 
жисмоний сифатларни шакллантириш, жисмоний маданият дарсларини 
ташкил этиш жараёнини лойиҳалаш масалалари А.Абдуллаев, Ф.Керимов, 
К.Махкамжонов, 
Ҳ.Мелиев, 
Б.Нигманов, 
А.Нуруллаев, 
Р.Саломов, 
К.Рахимқулов, Т.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев, Ж.Эшназаров, Б.Ҳайдаров, 
С.Арзуманов, И.Шамсиева, А.Акрамов, Т.Юнусов, А.Ҳамроқулов каби 
олимлар томонидан тадқиқ этилган. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан 
Б.Ашмарин, В.Бальсевич, 
М.Виленский, 
Г.Германов, 
С.Крамской, 
Л.Лубишева, О.Масалова, Л.Матвеев, Ю.Николаев, С.Павлов, И.Сеченов, 
В.Смолевский, А.Суник, Г.Д.Харабуги кабилар жисмоний тарбия назарияси 
ва методикаси, ўқувчиларни жисмоний тарбиясини ташкил этиш 
жараёнларининг 
модернизациялашнинг 
инновацион 
технологиялари, 


7
шахснинг 
спортга 
доир 
маданиятини 
шакллантириш, 
интеграл 
кўрсаткичларни ҳисобга олиш асосида жисмоний тарбия жараёнини 
табақалаштириш, соғломлаштирувчи технологиялар асосида умумий ўрта 
таълимда ўқув-тарбия жараёнларини 
ташкил 
этиш 
масалаларини 
ўрганишган. 
Хорижлик олимлардан А.Альперс, В.Бальсевич, Л.Вольф-Вендель,
Ю.Г.Татур, В.Хутмахер, B.Wold кабилар тадқиқотларидан махсус 
воситалар ёрдамида инсон танасини чиниқтириш, спорт-тарбия ишларига 
раҳбарлик 
қилиш, 
жисмоний 
камолотга 
доир 
компетенцияларни 
шакллантириш юзасидан илмий изланишларни амалга оширишган. 
Бироқ спорт тўгаракларини ташкил этишга доир замонавий ёндашувлар, 
компетенциявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини 
ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари назарий жиҳатдан 
асосланмаган ва тажриба-синов орқали самарадорлиги махсус тадқиқ 
этилмаган. Бу эса, спорт тўгаракларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг 
жисмоний 
маданиятини 
ривожлантиришнинг 
педагогик-психологик 
хусусиятларини аниқлаштириш, ўқувчиларда жисмоний маданиятни 
ривожлантиришнинг педагогик моделини такомиллаштириш бўйича илмий 
изланишлар олиб боришни тақозо этди. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish