Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet98/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра қуйидаги юридик шахсларнинг мол-
мулкига солиқ солинмайди: 
а) нотижорат ташкилотларнинг мол-мулкига (тадбиркорлик фаолияти 
учун фойдаланиладиган мол-мулкдан ташқари). 
Солиққа тортиш мақсадида нотижорат ташкилотлар деганда 
қуйидагилар тушунилади: 

фақат давлат бюджети маблағлари ҳисобига молияланадиган, 
тасдиқланган сметалар доирасида харажатларни қоплашга бюджетдан 
дотациялар оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар

хайрия 
бирлашмалар, 
уюшмалар 
ва 
жамғармалар, 
халқаро 
ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар: 


160 
1) ижтимоий-хайрия ёки бошқа мақсадлар учун барпо этилган, 
тадбиркорлик фаолияти учун даромад олишни кўзламаслиги таъсис 
ҳужжатларида қайд этилганлари; 
2) молиявий ва бошқа маблағларни мазкур ташкилотнинг ходимлари, 
муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимламайдиган 
ва инвестицияламайдиганлари (меҳнат учун қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда тақдирлашлардан ташқари); 
б) халқ таълими ва маданият муассасалари эҳтиёжлари учун 
фойдаланиладиган мол-мулкка; 
в) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга 
молик шаҳар хўжалигининг мол-мулкига. 
г) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва 
"Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг мулкида бўлган, ишловчилари 
умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик 
шахсларнинг мол-мулкига
д) янги ташкил этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, рўйхатдан 
ўтган пайтидан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз тугатилган 
(қайта ташкил этилган) корхоналар, уларнинг филиаллари ва таркибий 
бўлинмаларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлари негизида 
ташкил этилган корхоналарга, шунингдек корхоналар ҳузурида ташкил 
этилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар ана шу корхоналардан 
ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлсалар, қўлланилмайди; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ҳокимият 
органлари томонидан (ўз ҳудудида мол-мулк жойлашган солиқ тўловчиларга 
нисбатан) юридик шахсларга қўшимча имтиёзлар берилиши ҳам мумкин.
Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ солинадиган база 
қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади: 

солиқ тўловчининг балансида бўлган уй-жой-коммунал ва ижтимоий-
маданий соҳа объектларининг; 

табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадида ва ёнғинга 
қарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектларнинг; 

маҳсулот ўтказгичлар, алоқа йўллари (шу жумладан автомобиль 
йўллари), алоқа ва энергия узатиш линияларининг, шунингдек уларни 
фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадида қурилган 
иншоотларнинг. 
Маҳсулот ўтказгичларга қуйидагилар киради:
- нефть, нефть маҳсулотлари, конденсат қувурлари ва қувур транспорти-
нинг бошқа турлари, насос, компрессор ҳамда тақсимлаш станциялари 
билан бирга;


161 
- уй-жой-коммунал объектлари бўлмаган минтақавий газ, буғ қувурлари, 
иссиқлик трассалари, сув қувурлари, канализация коллекторлари;
- бухгалтерия ҳисоботида алоҳида объектлар сифатида ҳисобга 
олинадиган алоҳида жойлашган цехлар, конлар ва карьерларнинг айрим 
участкалари 
орасидаги 
маҳсулотларни 
ҳаракатлантириш 
учун 
ишлатиладиган ер ости, ер усти ва ҳавода жойлаштирилган ҳар хил 
кўринишдаги қувурлар ва транспортёрлар.
Алоқа линияларига ҳаво алоқа линиялари, уларга илиб қўйилган симлар 
ва алоқа кабеллари, устунли радиофикация алоқа линиялари, уларни 
белгилайдиган сигнал ва ўлчов устунлари (қозиқлари), радиореле алоқа 
линиялари, кабелли телефон канализацияси, ер усти ва ер остидаги уларга 
хизмат қилинмайдиган кучайтириш пунктлари, тақсимловчи шкафлар, 
қутилар, ерга уланган сим контурлари ва бошқа алоқа иншоотлари киради.
Энергия узатиш линияларига ҳаво ва кабелли электр узатиш линиялари 
киради.
Солиқ солиш мақсадида уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб 
туриш мақсадида қурилган иншоотларга устунлар, табиий ва сунъий 
тўсиқлардан ўтишлар ва бошқа муҳофаза иншоотлари киради.

алоқа йўлдошларининг; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 
тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондларининг; 

шаҳар йўловчилар транспортининг (таксидан, шу жумладан йўналишли 
таксидан ташқари), шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар 
ташийдиган умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортининг (такси, шу 
жумладан йўналишли таксидан ташқари); 

йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг йўлларни таъмирлаш 
ва сақлаш ишларида банд бўлган транспорт воситаларининг; 

солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида 
фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик 
объектларнинг;

лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномасининг амал қилиш 
муддатига; 

хорижий кредит ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналарга, ушбу 
кредитни сўндириш муддатига, лекин у беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Мазкур имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилади:
а) солиқ тўлашга доир мажбуриятлар юзага келган пайтдан бошлаб 
ушбу кредитни сўндириш муддатига, лекин беш йилдан оширмаган ҳолда, 
мазкур асбоб-ускуна бўйича мол-мулкка;
б) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 
тўловчининг балансида қайд этилган етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга 


162 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish