Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Импорт қилинадиган 
ишлар, хизматларга 
нисбатан қўшилган 
қиймат солиғини 
ҳисоблаш тартиби
топширилмаса қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари божхона 
декларацияси топшириш муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб 
чиқарилади. 
Жисмоний шахслар солиқни нақд пул билан божхона органи пости 
кассасига белгиланган тартибда тўлашлари мумкин. 
Қўшилган қиймат солиғининг тўланган суммалари ҳудудий божхона 
органларининг депозит ҳисобварақларига кирим қилиниб, кейин улар 
республика бюджети даромадларига қайд этилади. Божхона органлари 3 кун 
муддат ичида ундирилган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика 
бюджетига ўтказадилар. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудига 
ишлар, хизматларни импорт қилувчи юридик 
шахслар ана шу импорт қилинадиган ишлар, 
хизматларга 
қўшилган 
қиймат 
солиғи 
тўловчилар ҳисобланади.
Тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ республика ҳудудига 
импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғи 
солинадиган объект ҳисобланади. 
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 
ишлар, хизматлар бажарилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар 
(далолатнома, маълумотнома ёки бошқа ҳужжатлар) асосида қуйидаги 
формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: 
Cққс = С х Н/100,
бу ерда:
Сққс 
- қўшилган қиймат солиғи суммаси; 
С
- далолатнома, маълумотнома ёки бошқа ҳужжатларга кўра 
тасдиқланадиган, импорт қилинадиган ишлар, хизматлар қиймати; 
Н
- қўшилган қиймат солиғининг фоиздаги ставкаси. 
Реализация қилинадиган жойи Ўзбекистон Республикаси божхона 
ҳудуди бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан импорт 
қилинадиган ишлар, хизматлар импорт қилинадиган ишлар, хизматлар деб 
тан олинади. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан 
қуйидагилар озод қилинади: 

Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар 
(битимлар) бўйича халқаро ва ҳукуматга қарашли хорижий молиявий ва 
иқтисодий ташкилотлар берган қарзлар ва грантлар ҳисобига юридик 


133 
шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган 
юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган ишлар, хизматлар;

бюджет ташкилотлари буюртмалари бўйича бюджет маблағлари 
ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ишлар ва 
хизматлар; 
Солиқ кодекси амалга киритилгунига қадар қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари асосида солиқ тўловчиларга тақдим этилган 
солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат тугагунига қадар сақланиб 
қолади. 
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 
20 (йигирма) фоиз ставка бўйича тўланади. 
Бажарилган ишлар, хизматлар далили тасдиқланган кундаги Марказий 
банк курси бўйича қайта ҳисобланган ишлар, хизматлар қийматидан келиб 
чиққан ҳолда амалда ишлар бажарилганини, хизматлар кўрсатилганини 
тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар 
бўйича қўшилган қиймат солиғи миллий валюта (сўм)да ҳисоблаб 
чиқарилади. 
Монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш, маслаҳатлар, ўқитиш ва бошқа 
ишлар, хизматларга доир импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга, олиб 
келинадиган ускуналарга доир хизматларга қўшилган қиймат солиғи
тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ белгиланган мазкур ишлар, 
хизматларнинг қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилади. 
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 
тўлови ана шу ишлар, хизматларни импорт қилувчи шахс ёзиб берган ҳамда 
унда "импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат 
солиғи суммаси тўлови" деган ёзув битилган тўлов топшириқномаси асосида 
амалга оширилади. 
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 
амалда ишлар, хизматлар бажарилган кундан бошлаб 5 кун ичида бюджетга 
тўланади. Қўшилган қиймат солиғи фақатгина миллий валюта - сўмда 
тўланади. 
Импорт қилинадиган ишлар, хизматларга қўшилган қиймат солиғи 
ҳисоб-китоби ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот ойидан 
кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан, белгиланган шаклда ойлар 
бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига тақдим этилади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish