(
чегириш)
усули қўлланилади. Ушбу
усулнинг моҳияти шундаки, солиқ баҳо фарқи, устама ва мукофотлар
сифатида олинган даромаддан ҳисобланади. Бюджетга солиқ тўлашда
ҳисобланган солиқ суммаси ушбу даромадни олишга сарфланадиган
126
хизматларнинг қўшилган қиймат солиғи суммасига камайтирилади. Демак,
қўшилган қиймат солиғи суммасини воситачилик корхоналари мукофотлар
суммасидан ҳисоблайдилар.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш.
Умумдавлат солиқларини
тўловчи корхоналарда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг амалдаги
механизми солиқни ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўлган янгидан
яратилган қийматдан тўланишини кўзда тутади. Қўшилган қиймат икки
маротаба солиққа тортилмайди.
Республикамизда 1998 йилдан солиқ кодекси жорий этилиши билан
бирга ҳисобварақ-фактуралар киритилган бўлиб, у киримдаги солиқ
суммасини ҳисобга олиш учун асосий хужжат ҳисобланади. Аммо, амалиётда
бу тартиб ўзининг вазифасини тўлақонли бажара олмади, чунки бу даврда
бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси – етказиб
бериладиган маҳсулотга ҳисобланган солиқ суммаси билан бевосита ишлаб
чиқаришга сарфланган материал ресурсларга ҳисобланган солиқ суммаси
ўртасидаги фарқи сифатида аниқланар эди. Бу тартибдаги ҳисоблаш
механизми 1999 йилга қадар амалиётда қўлланилиб келинди ва унинг айрим
камчиликлари
мавжуд эди. Жумладан:
ишлаб чиқаришга сарфланган пайтда хом-ашё ва материалларга
ҳисобланган солиқ суммасини бюджет билан ҳисоб-китобда чегирилиши –
корхоналарнинг оборот маблағларини чекланишига олиб келди;
қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ фактура асосида ҳисобланиш
механизми ишламади, чунки амалда ҳисобварақ фактурада кўрсатилган
солиқ суммаси бюджетга ҳисобга олиб боришда асос бўлмади;
бундай ҳисоблаш тартиби ҳалқаро солиқ амалиётидаги қўшилган
қиймат солиғини ҳисоблаш тамойилларига зид келарди.
Ушбу ҳолатлар таҳлил қилиниб 1999 йилдан бошлаб қўшилган қиймат
солиғини ҳисоблаш механизми ўзгартирилди ва ҳалқаро амалиётга қўшилган
қиймат солиғини ҳисоблаш тамойилларига мослаштирилди. Қуйида
қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг таққослама усули келтирилган
(3.4.1-жадвал).
1999 йилдан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг янги тартибини
жорий этилиши уни ҳисоблашнинг соддалаштирилган механизмини
қўлланилишига олиб келди, яъни ҳисобварақ фактура усулининг ишлаб
кетишини таъминлади ва бунда материал ресурсларининг ишлаб чиқаришга
сарфланишидан қатъий назар, ҳисобот даврида сотиб олинган материал
ресурсларга тўланган солиқ суммаси ҳисобварақ фактура асосида бюджет
билан ҳисоб-китобга олиб бориладиган бўлди.
127
Do'stlaringiz bilan baham: |