Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Бюджет чизиғи – умумий сарф даромадга тенг бўлиши
-
ни кўрсатиб турувчи чизиқ.
Бюджетдаги муассасалар – барча зарур воситаларни 
давлат бюджетидан оладиган ноишлаб чиқариш соҳасидаги 
муассасалар (ижтимоий-маданий, давлат ҳокимияти ва дав
-
лат бошқаруви, мудофаа, суд, прокуратура органлари ва 
бошқалар).
Бюджетдан молиялаштириш – корхона, муассаса ва 
ташкилотларга уларнинг сарф-харажатларини тўлиқ ёки 
қисман қоплаш учун давлат бюджетидан қайтариб олинмас-
лик шарти билан пул ажратиш.
Бюджетдан ташқари фондлар – умумдавлат молияси
-
нинг муҳим буғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белги
-
ланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул 
фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб 
берилган, давлат ҳукуматининг юқори органларини тегишли 
актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Бюджетлараро муносабатлар – Ўзбекистон Республи
-
каси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, 


68
вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети, шунингдек туман ва 
шаҳарларнинг маҳаллий бюджетларининг ўртасида бюджет 
жараёнида содир бўладиган муносабатлар мажмуидир.
Бюрократик рента – бу ўзининг лавозим мавқеидан 
ноқонуний тарзда даромад олиш учун фойдаланувчи дав
-
лат амалдори томонидан олинган даромад (масалан, пора, 
совғалар ва ҳ.к.).
Бюрократиянинг иқтисодий назарияси – бу ижтимо
-
ий танлов назариясининг йўналишларидан бири бўлиб, у 
қимматбаҳо неъматларни ишлаб чиқармайдиган ва даромад
-
лари ўз фаолиятининг натижаларини сотиш билан боғлиқ 
бўлмаган ташкилотларнинг фаолият кўрсатишини ўрганади.
В
Вақт лаги – бир иқтисодий ҳолатнинг у билан боғлиқ 
бўлган бошқа ҳодисадан вақт жиҳатидан орқада қолиши ёки 
илдамлаб кетишини акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткич.
Вақф – мулкдорлар томонидан диний муассаса ихтиёри
-
га даромадидан фойдаланиб туриши учун ўтказилган ёки ва
-
сият қилиб қолдирилган мулк (ер, сув, бино ва шу кабилар).
Валюта (итал. “valuta”, лат. “valere”) – қадрламоқ, 
қийматлар – мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг типи (ол
-
тин, кумуш, қоғоз): пулга тенглаштирилган тўлов воси
-
талари; пул ҳисоб-китобларини тақозо этадиган Халқаро 
иқтисодий айирбошлаш ва бошқа алоқаларда қатнашади. 
Валюта
– маълум бир давлатнинг қонун билан ўрнати
-
лган пул воситаси (миллий валюта), бир ёки бир неча етак
-
чи мамлакатларнинг валютаси кўринишидаги жаҳон резерв 
пуллари. Халқаро валюта фонди ва Европа валюта тизими 
аъзолари томонидан кўп томонлама ҳисоб-китобларда фой
-
даланиладиган Халқаро валюта бирлиги. Амалиётда валюта 
бойликларига қуйидагилар киритилади: 1) чет эл валюта
-
си – банкноталар, хазина векселлари ва тангалари; 2) тўлов 


69
ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар, йўл чекла
-
ри); 3) чет эл ва лютаси кўринишидаги фонд бойликлари 
(акциялар, oб-лигациялар ва бошқалар); 4) чет эл валюта
-
лари ҳисобида сотиб олинган, конвертирланиш ҳуқуқига 
эга бўлган банк тўлов ҳужжатлари (масалан, чеклар); 5) 
қимматбаҳо металлар: олтин, кумуш, ёқут ва ҳар қандай 
кўриниш ва тузилишдаги қимматбаҳо металл парчалари 
(ушбу металл парчаларидан тайёрланган заргарлик ва маи
-
ший рўзғор буюмларидан ташқари); хом-ашё ва ишлов бери
-
лган ҳолдаги табиий қимматбаҳо тошлар (олмос, лаъл, зум
-
рад, ёқут). Бироқ худди шу тошлардан ясалган заргарлик ва 
маиший буюмлар валюта сифатида ҳисобга олинмайди.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish