Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet340/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Қариндош-уруғчилик капитализми – сиёсий ва 
иқтисодий иерархияда ролларнинг қариндошчилик ёки ош
-
начилик белгиси бўйича, яъни у ёки бу оилавий қавмга ёки 
“қалин дўстлар” жумласига киришига қараб тақсимланиши.
Қарор қабул қилишнинг қадам-бақадам моде-
ли қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1. Муаммони 
аниқлаш. Энг аввало муаммо (эришиш лозим бўлган натижа)
ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайсиниси асо
-
сий ҳисобланишини аниқлаш зарур. 2. Муқобил вариантлар
-
ни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг тур
-
ли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, нав-
батда туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг хоҳиши 
ва бошқалар. 3. Мезонларни белгилаш (ҳар бир вариантни 
баҳолашнинг мезонларини аниқлайдиган стандартларни 
белгилаш). Масалан: ҳаммага тенг имконият, нафлилик, 
энг юқори нарх, мукофот, қадр – қиммат, омад ва ҳоказо. 4. 
Муқобил вариантларни баҳолаш (ҳар бир мезон ҳар бир 
муқобил вариант учун қўлланилади). 5. Қарор қабул қилиш 
(турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улар
-
дан энг мақбули танланади).
Қизиқиш – бу, шахснинг у ёки бу нарсага қаратилган 
билиш эҳтиёжининг намоён бўлиш шакли бўлиб, бу ижобий 
ҳис-туйғу уйғотиши мумкин.
Қиймат – товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат, 
яъни жонли ва буюмлашган меҳнат унинг қийматини таш
-
кил қилади. Бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, 
шунинг учун алмашув қиймати қиймат шакли бўлиб хизмат 


433
қилади. Товарнинг ўзи истеъмол қиймат, яъни нафлилик ва 
қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир. Классиклар фик-
рича, товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб уни 
ишлаб чиқарувчи меҳнат табиатининг икки томонламалиги
-
дадир. Бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. 
Шунинг учун, нафлиликни (истеъмол қийматни) яратган 
меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган. Иккинчи томондан, 
меҳнат аниқ шаклдан қатъи назар умуман сарфланган инсон 
меҳнати (ишчи кучи)дир. У ўзининг шу сифатида абстракт 
меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса бошқа омиллар билан 
бирга товар қийматини яратишда қатнашади.
Қиймат қонуни – бу қонунга биноан товар ишлаб 
чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга 
оширилади. Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни 
уларнинг индивидуал меҳнат сарфлари билан ижтимо
-
ий зарур меҳнат сарфлари ўртасидаги фарққа боғлиқ 
ҳолда табақалаштиради, сарфларни камайтирган иш
-
лаб чиқарувчиларни рағбатлантиради ва иқтисодий ре- 
сурслар ҳамда ишчи кучининг тармоқлар ва соҳалар бўй
-
ича тақсимланишини тартибга солиб туради. Қиймат 
қонунининг тартибга солиб турувчи механизми рақобат ку
-
раши натижасида бозор нархларининг стихияли равишда 
тебраниб туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан фарқ 
қилиб туришидан иборат. Қиймат қонунининг ресурсларни 
тақсимлашни тартибга солиб туриш вазифаси шунда кўри
-
надики, жамиятда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслар фой
-
да нормаси паст бўлган тармоқлардан унинг нормаси юқори 
бўлган бошқа тармоқларга тўхтовсиз ўтиб туради.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish