3. Танлов ёки сайлов асосида ўз вазифасига тайинланган
шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномаси
Иш берувчи қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳол-
ларда унда белгиланган касб ва лавозимларга танлов асосида ишга
қабул қилиши лозим. Ҳозирги пайтда илмий-тадқиқот муассасалари-
нинг илмий ходимлари ҳамда олий ўқув юртларининг профессор-
ўқитувчилари таркибидан бўлганлар
55
билан танлов асосида меҳнат
шартномаси тузиш назарда тутилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тас-
диқланган (4-илова) «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни
ишга қабул қилиш тартиби ҳақидаги Низом», «Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 5-моддаси асосида педагог ходимлар (профессор-
ўқитувчилар)ни конкурс асосида ишга қабул қилишни белгилайди.
Ушбу Низомда айтилишича, конкурснинг мақсади Кадрлар тайёр-
лаш миллий дастурига мувофиқ замонавий талабларга жавоб берувчи,
кадрлар тайёрлаш жараёни учун лаёқатли, юқори малакали, чуқур
касбий билимга эга, илмий ютуқларга эришган, илмий-ижодий салоҳи-
ятли, юқори идрок ва ахлоқли шахсларни саралаб олишдир. Олий таълим
муассасаларида кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи,
ўқитувчи ва ассистент лавозимлари конкурс асосида 5 йил муддатга эгал-
ланади ва муддат тугагач, қайта конкурс ўтказилади.
Кафедра мудири, профессор лавозимларини эгаллаш учун ўтказила-
диган конкурсда, одатда профессор илмий унвони ёки фан доктори ил-
мий даражасига эга бўлган шахслар, қолган лавозимларни эгаллаш учун
ўтказиладиган конкурсда эса доцент илмий унвонига ва фан номзоди
илмий даражасига эга шахслар иштирок эта оладилар. Истисно та-
риқасида илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган, аммо беш йил-
дан ортиқ илмий-педагог иш тажрибасига эга, олий, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълим муассасалари ёҳуд умумтаълим мактаблари учун якка му-
55
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича меъё-
рий ҳужжатлар, 1-қисм, Т., 1998, 99-бет.
аллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмаси ёзган, юқори илмий-
назарий даражада маърузалар ўқий оладиган олий таълим муассасалари
ўқитувчилари ҳам профессор ёки доцент лавозимини эгаллаш учун кон-
курсда қатнашишга рухсат берилади.
Олий таълим муассасаси жорий семестрда 5 йиллик сайлов муд-
датлари тугаётган лавозимларга ва бўш лавозимларга конкурс эълон
қилади ҳамда бу ҳақда оммавий ахборот воситаси (республика газетаси,
олий таълим муассасасининг кўп нусхали газетаси ёки бошқа жойда)
эълон қилади. Конкурсда иштирок этиш истагини билдирган шахслар
ёзма ариза ва зарур ҳужжатларни институт ректори номига тақдим эта-
ди. Профессор ва кафедра мудири лавозимларига олий ўқув юртининг,
бошқа педагогик лавозимларга эса факультетнинг илмий кенгаши томо-
нидан сайланадилар.
Конкурсни ўтказиш тартиби унинг натижаларини баҳолаш масала-
лари юқорида кўрсатилган Низомда батафсил белгилаб қўйилган. Кон-
курсдан муваффақиятли ўтган ва лавозимига сайланган шахслар билан
ушбу асосга кўра меҳнат шартномаси имзоланади ҳамда 5 йил муддатга
вазифасига тайинланганлиги ҳақида олий ўқув юрти ректорининг
буйруғи чиқарилади.
Иш берувчи салоҳиятли ва юқори малакали ходимларни танлай
олиш мақсадида корхона локал ҳужжатларида олдиндан белгилаб
қўйилган тартибда ва шартларда лавозим (вазифа)ларни эгаллаш учун
конкурс эълон қилишга, бу ҳақда даврий матбуотда эълон қилишга
ҳақли. Бундай ҳолда лавозим (вазифа)ни эгаллашга даъвогар фуқарони
ишга қабул қилишдан бош тортиш меҳнат шартномаси тузишни ғай-
риқонуний рад этиш деб ҳисобланмаслиги лозим
56
.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ айрим лавозимларни эгаллаш
белгиланган тартибда ўтказиладиган сайлов натижаларига кўра амалга ошири-
лади. Давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий органларнинг айрим мансаб-
дор шахслари, жамоат бирлашмалари органларининг раҳбарлари, акциядорлик
жамияти ижроия органи раҳбарлари ўз лавозимларини белгиланган тартибда
ўтказиладиган сайловлар асосида эгаллайдилар. Бундай лавозимларга сай-
ловлар ўтказиш, сайлов натижалари якунлаш ва қарор қилиш тегишли сайлов
комиссиялари, сайлов натижаларини баҳолашга ваколатли бўлган бошқа ор-
ганлар зиммасига юклатилган. Ушбу орган томонидан лавозимни эгаллашга
даъвогарни ўтказилган сайловда ғолиб деб топилиши, бу ҳақда тегишли ҳуж-
жатни расмийлаштириши, мазкур шахс билан ёзма шаклда меҳнат шартномаси
56
Қаранг
: М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), би-
ринчи ва иккинчи китоблар, Т., 1996, 63-бет.
тузилишига ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисида ваколатли органнинг
буйруғи чиқарилишига асос бўлади
57
.
Do'stlaringiz bilan baham: |