Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

2-§. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш 
Меҳнат шартнома муносабатлари унинг иштирокчиларининг эркин 
ва тенг эканликларига асосланади. Шунга кўра улар ўзаро муносабатла-


рини бир-бирларини яқиндан ўрганиш, синаб кўриш, маъқул келганда 
давом эттириш асосига қурилишлари мумкин. Меҳнат Кодексининг 84-
моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда даст-
лабки синов шарти билан тузилиши мумкин: 
ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш; 
ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттириш-
нинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. 
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартла-
шилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим 
дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Ҳомиладор 
аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар корхона учун белгиланган 
квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шу-
нингдек, олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан 
меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди». Дастла-
бки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабаблар-
га кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига кири-
тилмайди, яъни масалан, дастлабки синов шарти билан ишга қабул 
қилинган ходим синов даврида айтайлик 10 кун давомида вақтинча 
меҳнатга яроқсиз бўлгани сабабли ишга чиқа олмаса, синов даври унинг 
учун 10 кунга узайтирилади. Айтайлик, синов муддати 15 мартда тамом 
бўлиши лозим бўлса, юқоридаги ҳол туфайли у 25 мартгача чўзилади. 
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ 
этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. Дастлабки 
синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун 
олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилиш-
га ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов 
натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ушбу модданинг би-
ринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддатини қисқарти-
ришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади. 
Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси 
ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаса, шартнома-
нинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишликка 
умумий асосларда йўл қўйилади, яъни синов муддати важ қилиб кўрса-
тилиб, ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди. 
Дастлабки синовнинг қонунда белгиланганидан энг кўп муддатидан 
узоқроқ синов муддати белгиланиши мумкин эмас ва уч ойдан ортиқ 
муддатга белгиланган синов муддати ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. 


Синов муддати тамом бўлмасидан аввал ҳам меҳнат шартномасининг 
томонлари келишуви билан умумий асосларда бекор қилиниши мумкин. 
Синов натижалари нотўғри, нохолис баҳоланган ҳолда ишдан бўша-
тиш амалга оширилганидан ходим суд томонидан ишга қайта тиклана-
ди. Дастлабки синов меҳнат шартномасининг қўшимча, томонлар кели-
шувига кўра белгиланадиган шарти сифатида ишга қабул қилиш вақти-
дагина белгиланиши мумкин бўлиб, ишлаб турган ходимга уни бошқа 
ишга ўтказиш пайтида дастлабки синов қўллашликка, шу асосда уни 
ишдан бўшатишликка йўл қўйилмайди. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish