Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani
19-20 noyabr 2021 yil
362
Ҳар бир турдаги датчикларни, ўз навбатида, қабул қилувчи қисмининг
ишлаш принципи бўйича ҳам таснифлашади, яъни гуруҳларга бўлишади.
Масалан, оптик датчиклар, фотоелектрик, фотохимик, фототермик ва
фотомеханик гуруҳларга бўлинади. Датчикларни бошқача тури, чиқиш y
миқдорини физикавий табиатига қараб ҳам белгиланади. Чиқиш миқдори
электр бўлган датчиклар, яъни қаршилик, индуктивлик, сиғим, ток,
кучланиш, фаза, частота датчиклари энг кўп тарқалган.
Датчиклар кириш х сигналини сон ва тури бўйича ўзгартиришига қараб
ҳам, айрим гуруҳларга ажратилади. Кириш сигналини бевосита
ўзгартирадиган датчиклар, кириш х сигнални бевосита чиқиш y сигналига
ўзгартиради. Бундай датчиклар қулай, чунки оралиқ ўзгартирувчи
қисмларнинг ҳожати бўлмайди. Оралиқ ўзгартирувчи қисмларга эга
датчикларда, сигнални бир неча марта ўзгариши мураккабликларга, маълум
даражада аниқликни йўқолишига олиб келади. x-y ўзгартиришнинг
кўриниши бўйича, датчиклар икки гуруҳга: узлюксиз ва дискрет (узлукли)
ўзгартирувчиларга бўлинишади. Узлюксиз ўзгарадиган датчиклар ўлчагич
ҳисобланади. Уларда х нинг узлюксиз ўзгаришига, y ни узлюксиз ўзгариши
тўғри келади. Кўпинча, дискрет ишлайдиган датчиклар дискрет объэктлар
ҳолатини, яъни чекли ҳолатга эга объэктларни назорат қилишади. Назорат
қилинадиган кўпчилик объэктлар икки позицияга эга, яъни «уланган» ва
«узилган» ҳолатларга эга бўлишади. Ана шу сабабли, дискрет датчиклар,
чиқиш миқдорлари y=0 ёки y=1 бўладиган иккилик ахборот датчиклари
ҳисобланишади.
Юқорида айтилганидек датчиклар турига қараб турли хил маълумотлар
қабул қилади ва узатади. Датчикдан олинган маълумотларни тўгридан тўғри
экранга чиқариши ёки флеш хотирага сақлаши мумкун. Агар датчиклардан
келган маълумотларни статистикасини аниқлашимиз керак бўлса
маълумотларни компютерда кузтиш имконини берувчи ва маълумотларни
сақлаб қолувчи қурилма керак бўлади.
Ушбу лойиҳа қурилма аналог сигналларни рақамли сигналларга
айлантирган холда экранга чиқариш билан биргаликда маълумотларни
компютерларга жунатишга хам мулжалланган. Қурилмада Мах6675 интеграл
схемага асосланган HW-550 термодатчик, 1602 LCD дисплейи бўлиб улар
Arduino
прлатформаси(Atmega328
микрокантроллери)
ёрдамида
бошқарилади. HW-550 термодатчик модули маълумотни микроконтроллерга
узатади. Микроконтроллер маълумотга ишлов бериб ҳар секундда (вақтни
ўзгартириш имконияти мавжуд) маълумотларни яъни ҳароратни экранга ва
компютерга чиқаради. Қурилма компютерга USB порти орқали уланади.
Маълумотларни компютерга юклаш ва сақлаш учун “PLX-DAQ Spreadsheet”
Microsoft
Excel
макросидан фойдаланилади. Компютерда олинган
маълумотлар ёрдамида диаграмма тузиш ва маълумотларни тахлил қилиш
имкони яратилади. Дастурий ёки техник тарафдан харорат учун ўлчов
Do'stlaringiz bilan baham: |