Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Лизинг олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномаси-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Лизинг олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномаси-
ни бекор қилишга ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли 
эмас.
даъвогар «барлос» Фх жавобгарлар «Қурилиш лизинг» оаж 
ва «жаҳон» МЧжга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат 
қилиб, 2008 йил 20 сентябрдаги лизинг шартномасини ва 2008 йил 
21 сентябрдаги олди-сотди шартномасини бекор қилишни ҳамда 
«Қурилиш лизинг» оаждан 8 000 000 сўм ундиришни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «барлос» Фх ва «Қурилиш 
лизинг» оаж ўртасида 2008 йил 20 сентябрда лизинг шартномаси 
тузилган. унга кўра, «Қурилиш лизинг» оаж (лизинг берувчи) 
барлос» Фх (лизинг олувчи)нинг топшириғига биноан «жаҳон» 
МЧж (сотувчи)дан 1 дона лада–2107-русумли автомобилни со
-
тиб олиб, уни 2 йил муддатга лизинг олувчига лизингга бериши, 
лизингга олувчи эса автомобиль учун олдиндан унинг баҳосини 
15 фоизи миқдорида аванс тўлаб бериши, шунингдек автомобиль 
қийматининг қолган қисмини ва лизинг фоизларини тўлов жад
-
вали асосида тўлаб бориши лозим бўлган. 2008 йил 21 сентябрда 
«Қурилиш лизинг» оаж ва «жаҳон» МЧж ўртасида олди-сотди 
шартномаси тузилиб, унга асосан «жаҳон» МЧж 1 дона лада–2107-
русумли автомобилни 22 000 000 сўмга лизинг объекти сифати
-
да лизингга олувчига топшириш шарти билан «Қурилиш лизинг» 
оажга бериш, «Қурилиш лизинг» оаж эса автомобиль ҳақини 
тўлаб бериш мажбуриятини олган. олди-сотди шартномасига кўра, 
автомобиль қийматининг 50 фоизи олдиндан тўланиши, тўловнинг 
қолган қисми 90 кун ичида амалга оширилиши лозим бўлган. 
«Қурилиш лизинг» оаж аванс тўловини амалга оширган бўлса-да, 
тўловнинг қолган қисмини амалга оширмаган.
лизинг шартномасига мувофиқ, лизингга берувчи автомобил
-
ни белгиланган муддатларда лизингга олувчига тошириш-қабул 
қилиш далолатномаси асосида топширган. Ўз навбатида, лизинг
-
га олувчи ҳам аванс тўловларини шартномада кўрсатилган муд
-
датларда тўлаб бериб, қолган тўловларни тўлов жадвалига асо
-
сан амалга ошириб борган. натижада лизингга олувчи 2009 йил 
1 февраль ҳолатига лизингга берувчига 8 000 000 сўм пул маблағи 
тўлаб берган. бироқ сотувчи лизинг олувчига талабнома юбориб, 
олди-сотди шартномасига асосан лизинг берувчи томонидан амал
-
га оширилмаган пул маблағларини тўлаб беришни сўраган.


108
шу сабабли лизинг олувчи хўжалик судига мурожаат қилиб, 
лизинг шартномаси ва олди-сотди шартномасини бекор қилиб, 
тўлаб берилган 8 000 000 сўм лизинг тўловларини ундиришни 
сўраган.
суд даъвони қисман қаноатлантириб, лизинг шартнома
-
сини бекор қилиб, лизингга берувчидан 8 000 000 сўм лизинг 
тўловларини ундирган. даъво талабининг олди-сотди шартнома
-
сини бекор қилиш қисмини рад этган.
суднинг бундай хулосага келишига «лизинг тўғрисида»ги 
Қонун 13-моддасининг иккинчи қисмидаги қоида асос бўлган. 
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, агар лизинг шартнома
-
сида ёки олди-сотди шартномасида бошқача қоида назарда тутил
-
ган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг 
олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига 
нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. бунда лизинг олув
-
чи лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки 
уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли эмас.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish