Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг
2010 йил 28 августдаги 105-сонли қарори
билан тасдиқланган)
1.7.
 
БАНКРОТЛИККА ОИД ИШЛАРНИ СОДДАЛАШТИРИЛгАН 
ТАРТИБДА КЎРИШ БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
(2008, 2009 йиллар ва 2010 йилнинг биринчи ярми)
1. «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддасига 
кўра қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул 
қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш масаласи-
ни судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечик-
тирмай ҳал этиши лозим.
Ўртачирчиқ туман дси хўжалик судига «Минерал ўғитлар ча
-
кана сотиш» корхонасини соддалаштирилган таомил бўйича банк-
рот деб топиш тўғрисидаги ариза билан 2008 йил 18 ноябрь куни 
мурожаат қилган. лекин судья аризани қабул қилиш ва банкрот
-
лик тўғрисидаги ишни қўзғатиш масаласини ҳал этмай, 2008 йил 
16 январь куни аризани қаноатлантириш, корхонани банкрот деб 
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида 
ҳал қилув қарори қабул қилган.
2. Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан тугатилган 
корхонани тугатиш жараёнида фақат бюджет ва бюджетдан 
ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича қарзлари 
аниқланиб, давлат солиқ хизмати органи ёки тугатиш комис-
сияси ушбу корхонани банкрот деб топиш учун хўжалик судига 
ариза билан мурожаат қилганда, мазкур қарздорлик ҳукумат 
комиссияси қарори билан ҳисобдан чиқарилиши лозимлиги са-
бабли, бундай аризаларни ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 
биринчи бандига асосан қабул қилиш рад этилиши лозим.


75
Гулистон туман дси хўжалик судига ариза билан мурожаат 
қилиб, «алпомиш» хкни (бундан буён матнда қарздор деб юри
-
тилади) банкрот деб топишни сўраган.
суднинг 2008 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори билан 
қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш 
бошланган.
Қарздорнинг банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига ило
-
ва қилинган ҳужжатларга кўра, Гулистон туман ҳокимининг 
2005 йил 9 августдаги 629-сон қарори билан қарздор Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолияти
-
ни амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатлар
-
да ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхона
-
ларни тугатиш тартиби тўғрисида»ги 327-сон Қарорига асосан ту
-
гатилган. тугатиш жараёнида қарздорнинг фақат бюджет ва бюд
-
жетдан ташқари мажбурий тўловлар бўйича 19 363 900 сўм қарзи 
мавжудлиги аниқланган.
суд ушбу корхонани банкрот деб топишда Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-
хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда бел
-
гиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шак
-
ллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги 327-
сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 
182-сон қарори билан тасдиқланган «Муддати ўтказиб юборилган 
дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга 
тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комисси
-
яси тўғрисида низом»нинг 8-бандида молия-хўжалик фаолиятини 
амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда 
ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар
-
нинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, улар
-
нинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий 
тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари Ўзбекистон Республикаси 
дсҚ тақдимномасига кўра муддати ўтказиб юборилган дебитор
-
лик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар 
интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси қарори 
билан ҳисобдан чиқарилиши белгиланганлигига эътибор бер-
маган.
пленум 142-сонли қарорининг 36-банди учинчи хатбошида 
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 


76
3 июлдаги 327-сонли Қарорига биноан хўжалик судининг ҳал 
қилув қарори билан тугатилган корхонани тугатиш жараёнида 
фақат бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий 
тўловлар бўйича қарзлари аниқланиб, давлат солиқ хизмати орга
-
ни ёки тугатиш комиссияси ушбу корхонани банкрот деб топиш 
учун хўжалик судига ариза билан мурожаат қилганда, хпк 117-
моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бундай аризани 
қабул қилиш рад этилиши назарда тутилган».
шу боис, хўжалик суди хпк 117-моддаси биринчи қисмининг 
биринчи бандига асосан бу аризани қабул қилишни рад этиши ло
-
зим эди.
хўжалик суди қонунда белгиланган қоидага тўлиқ риоя эт
-
май, ушбу тоифадаги аризаларни иш юритишга қабул қилиб, ту
-
гатиш жараёнида фақат бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий 
тўловлар бўйича қарздор эканлиги аниқланган корхонани банкрот 
деб топиб, дсҚ тақдимномасига кўра Муддати ўтказиб юборил
-
ган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюд
-
жетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика ко
-
миссияси қарори билан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган бюд
-
жет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар бўйича қарзларни 
суд қарорларига асосан ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish