Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 4-моддасига асосан агар шартнома тузилганидан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet425/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7.
ФКнинг 4-моддасига асосан агар шартнома тузилганидан 
кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган 
пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул 
қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини 
сақлаб қолади, қонуннинг аввал тузилган шартномалардан 
келиб чиққан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган 
ҳоллар бундан мустасно.
«андижон баққоллик» МЧж «андижонсавдо» концернининг 
ҳуқуқий вориси бўлган «ANDA-JON A.Z.M.» сиЧФ га нисбатан 
хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1995 йил 
7 июлдаги ва 1998 йил 1 июндаги ҳамкорлик шартномаларини 
ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда тўлаб берилган 3 500 769 сўмни 
ундириб беришни сўраган.
даъвогар ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар даъво тала
-
бининг миқдорини кўпайтириб, жавобгардан 426 883 038 сўм зарар 
суммасини ундиришни сўраган.
суднинг ажрими билан ишга «ANDA-JON A.Z.M.» МЧж 
дахлдор жавобгар сифатида жалб этилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қисман қаноатлантирилиб, 1995 йил 7 июлдаги ва 1998 йил 1 июн
-
даги ҳамкорлик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда 
жавобгардан 150 000 000 сўм зарар ундирилган. даъвонинг қолган 
қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
«андижон баққоллик» МЧж ва «андижонсавдо» концер
-
ни ўртасида 1995 йил 7 июлда андижон шаҳар ш. Рашидов 
кўчасида қурилаётган «Ўзбекистон» савдо марказини қуриш 
мақсадида ҳамкорлик шартномаси тузилган. унга кўра, «андижон 
баққоллик» МЧж ҳамкорлик улуши сифатида 1 000 000 сўм пул 
маблағи ўтказиши, «андижонсавдо» концерни эса савдо марка
-
зининг биринчи қаватида 100 квадрат метр савдо майдони ҳамда 


613
100 квадрат метр ёрдамчи хоналар ажратиши лозим бўлган. ушбу 
шартномага асосан «андижон баққоллик» МЧж 1 000 769 сўм пул 
маблағи ўтказиб берган.
бундан ташқари, «андижон баққоллик» МЧж ва «андижон
-
савдо» концерни ўртасида 1998 йил 1 июнда ҳамкорлик шартно
-
маси тузилган. унга кўра, «андижон баққоллик» МЧж улуш си
-
фатида 5 000 000 сўм ўтказиши лозим бўлган. Мазкур шартнома
-
нинг 3.3-бандида «андижон баққоллик» МЧж ва «андижонсав
-
до» концерни ўртасида тузилган 1995 йил 7 июлдаги ҳамкорлик 
шартномасига асосан ўтказилган 1 000 769 сўм 5 000 000 сўмнинг 
таркибига қўшилиши белгиланган.
«андижон баққоллик» МЧж томонидан «андижонсавдо» кон
-
цернига жами бўлиб 3 500 769 сўм ўтказиб берилган.
«андижон баққоллик» МЧж «андижонсавдо» концернининг 
ҳуқуқий вориси бўлган «ANDA-JON A.Z.M.» сиЧФга нисбатан 
хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1995 йил 
7 июлдаги ва 1998 йил 1 июндаги ҳамкорлик шартномаларини 
ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда тўлаб берган 3 500 769 сўмни 
ундириб беришни сўраган.
Ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида тузилган ҳамкорлик 
шартномалари «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун талабларига 
зид равишда тузилганлигини важ қилиб кўрсатилган ва Фкнинг 
116-моддасига асосланиб шартномалар ҳақиқий эмас деб топил
-
ган.
Ваҳоланки, ҳамкорлик шартномалари тузилган пайтда қайд 
қилинган Қонун бўлмаган.
Фк 4-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик қонун 
ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга ки
-
ритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан 
қўлланилади.
ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ агар шартнома 
тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартно
-
ма тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган 
қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз 
кучини сақлаб қолади, қонуннинг аввал тузилган шартномалар
-
дан келиб чиққан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган 
ҳоллар бундан мустасно.


614
апелляция инстанцияси суди Фкнинг ушбу нормаларига 
асосланиб ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш 
ҳақида янги қарор қабул қилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси 
суди апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз 
қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish