Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФК 574-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, бир йилдан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. ФК 574-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, бир йилдан 
кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага 
бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва 
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
даъвогар «нилуфар-Ю» хФ судга даъво аризаси билан муро
-
жаат этиб, жавобгар «Файз диона сервис» хкни Фарғона шаҳар 
у. Юсупов кўчаси 5-уйдан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2007 йил 2 январ
-
да тузилган ижара шартномасига мувофиқ, даъвогар ўзига тегишли 
бўлган Фарғона шаҳри, у. Юсупов кўчаси, 5-уйда жойлашган бино-
нинг 20 кв.м жавобгар «Файз диона сервис» хкга 2007 йил 31 декабр-
га қадар ҳар ой учун 50 000 сўмдан, бир йил учун жами 600 000 сўм 
миқдорида ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага берган.
шартноманинг 5.2-бандига кўра, ижарага олувчи ижара муд
-
дати тугашига 30 кун қолганида ижара объектидан фойдаланиш 
истагини билдирмаса, ижара муддати тугаши билан далолатно
-
мага асосан уни топшириши ва топшириш давомида аниқланган 
камчилик ва нуқсонларни ўз ҳисобидан бартараф этиш лозимлиги 
белгиланган.


30
даъвогар шартноманинг 5.1-банди талабидан келиб чиқиб, 2008 
йил 17–30 январь кунларида жавобгарни ёзма равишда огоҳлантириб, 
эгаллаб турган ижара объектини бўшатишни талаб қилган.
Фкнинг 228-моддасига мувофиқ мулкдор ўз мол-мулкини 
бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
жавобгарнинг мулк даъвогарга тўлиқ тегишли эмаслиги ва 
мулкка нисбатан унинг ҳам улуши борлиги тўғрисидаги важини 
суд инобатга олмаган. Чунки фуқаролик ишлари бўйича Фарғона 
вилоят судининг 2007 йил 6 июндаги ажримига асосан даъво
-
гарларнинг даъвоси рад этилган ҳамда 2007 йил 9 октябрдаги 
та № 0359242-сон мулкка эгалик қилувчи гувоҳномага асосан ху
-
сусий мулк даъвогар раҳбарига тегишли эканлиги қайд қилинган.
хпк 60-моддасининг 3-қисмида умумий суднинг фуқаролик 
иши бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа 
ишни кўраётган хўжалик суди учун умумий суднинг ҳал қилув 
қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга 
алоқадор ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийлиги бел
-
гиланган.
Фк 574-моддасининг 3-қисмига мувофиқ бир йилдан кам 
бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш 
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан 
ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда ижара шартномасининг амал қилиш муддати 
2008 йил 1 январда тугаган бўлиб, жавобгар шу пайтдан бошлаб 
бинони ноқонуний эгаллаб турган.
хўжалик суди даъвогарнинг даъво талабини асосли деб то
-
пиб, уни қаноатлантириш, жавобгар «Файз диона сервис» хкни 
ноқонуний эгаллаб турган уйдан мажбурий тартибда чиқариш 
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish