фойдаланувчилар
гуруҳларини
ўқитиш
мақсадида
тв-
технологиялари орқали ахборотлар алмашиниш шакли.
Тизим (system) - ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит,
ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир неча турдаги
элементлар мажмуаси.
Тугун (node) - компьютер, терминал ёки тармоқ алоқасини
боғлайдиган қурилма.
Тьютор - аудитория ва аудиториядан ташқари маинулотларнинг
алоҳида турларини ўтказиб, ўқувчиларнинг мустақил ишлашларига
раҳбарлик қиладиган, ўкувчилар томонидан ўқув режасини бажар-
ганликлари ҳамда ўқув материалини ўзлаиггирганликларини назорат
қилувчи ўқитувчи - маслаҳатчи.
Ўқитишнинг виртуал муҳити - таълим жараёнининг барча ишти-
рокчилари орасида интерактив алоқани таъминлайдиган махсус ўзаро
алоқадор ва доимий янгиланиб туриладиган ўқитиш воситаларининг
мажмуасини ташкил этувчи очиқ тизим.
Ўқув материалларни сақлаш технологиялари - ўқув материалла-
рини ахборот ташувчиларда: чоп этилган маҳсулот, аудио ва видеока-
сеталар, дискеталар, дисклар, ftp ва www- серверларда сақлаш восита
ва методлари мажмуи.
Файл - маълумот сақланувчи дискнинг номланган соҳаси.
Факс-модем - оддий модем (матнли ахборотларни компьютердан
узатиш кабелига ва кабелдан компьютерга тушунарли кўринишга
ўтказувчи махсус электрон қурилма)нинг барча имкониятларига эга
бўлиб, қўшимча расмли, телефакс маълумотларни компьютерлараро
алмашиш имкониятини берадиган қурилма.
Фильтр дастурлар - компьютер
ишлаш тизимига
зарарни
кўпайтириш ва зиён етказиш мақсадида вируслар томонидан опера-
Do'stlaringiz bilan baham: |